“Ватанпарварлик ойлиги”га бағишланди
Бугун Тўрткўл тумани Халқ таълими бўлими мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари бўлими, Республика Маънавият ва Маърифат Маркази Тўрткўл туман бўлими, “Темурбеклар мактаби” Давлат хавфсизлик хизмати бўлими 1-босқич ўқувчиси Нодирбек Атаханов ҳамда «Темурбеклар мактаби» миллий гвардия бўлими 2-босқич ўқувчиси Диёрбек Бахтиёровларнинг тумандаги умумтаълим мактаблари фаол ўқувчилари ҳамда 18-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчиларининг «Ёш гвардиячилар»и жамоаси билан учрашуви бўлиб ўтди.
Қизиқарли ва самимий тарзда бўлиб ўтган учрашувда иштирок этган ўқувчи – ёшлар ватанпарварлик руҳида таълим-тарбия бериб келаётган «Темурбеклар мактаби» тўғрисида чуқур тушунчага эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар!
Ҳаво ҳароратининг кескин совиши муносабати билан сув тармоқларида авария ҳолатлари вужудга келмоқда. Ичимлик суви қувурларининг авария ҳолатларини бартарф қилиш ва бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида таъмирлаш-тузатиш ишлари олиб борилмоқда. Шу муносабат билан Тўрткўл туманидаги айрим маҳаллаларда 9 январ соат 12:00дан эртага 10 январ соат 12:00 гача ичимлик суви берилиши вақтинча тўхтатиб турилади.
«Қорақалпоқсувтаъминот» масъулияти чекланган жамияти Тўрткўл филиали

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
#Кун_тарихи

🗓 9 январь (2018 йил)

Ўзбекистон Республикасининг Мудофаа доктринаси тасдиқланган.

Доктрина ҳарбий соҳада Ўзбекистон миллий хавфсизлигини таъминлашга доир принциплар ва ёндашувларни белгилайди.

Доктринага кўра, мамлакат мудофаасига ва Қуролли Кучларга раҳбарликни Ўзбекистон Президенти — Ўзбекистон Қуролли Кучларининг Олий бош қўмондони амалга оширади. У Ўзбекистон мудофаа сиёсатининг ва ҳарбий қурилишининг асосий йўналишларини белгилайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Хушхабар
Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 68-сон умумтаълим мактаби "Энг китобхон мактаб" танловида Спарк автомашинаси билан тақдирланди.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Төрткүл районлық Халық билимлендириў бөлимине қараслы 68-санлы улыўма билим бериў мектеби «Ең китапқумар мектеп» таңлаўында «Спарк» автомашинасы менен сыйлықланды.

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Дронлар шоусы белгисиз мүддетке қалдырылды

Алдын хабар бергенимиздей 9-10-январь күнлер Қарақалпақстан Республикасында дронлар шоусы өткерилиў режелестирилген еди.

Ҳаўа райының суўық болыўына байланыслы шоу белгисиз мүддетке қалдырылды.

8-январь күни Бухара ўәлаятында ушырылған дронлар ҳаўа-райының суўық болыўына байланыслы ерте қондырылды.
_________________
Аввал дронлар шоусининг навбатдаги чиқиши Қорақапоғистон Республикасида 9-10 январ кунлари ўтказилиши ҳақида хабар қилгандик.

Об-ҳавонинг совуқ бўлиши сабабли шоу номаълум муддатга колдирилди.

Эслатиб ўтамиз, Бухоро вилоётида учирилган дронлар об ҳаво сабабли эрта кўндирилди.

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
“Ватанпарварлик ойлиги” доирасида
ИНСОН ХОТИРАСИ АЗИЗ.
Бугун юртимизда “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида ўтказилаётган тадбирлар қаторида ўз йигитлик бурчини адо қилиш пайтида мардларча вафот этган ватанпарварлар ҳам эсга олинди.
Хусусан, 1990 йил «Ўзбекистон» овул фуқаролари йиғинида туғилиб ўсган Санжарбек Аллабергенов шулар жумласидандир. У овулидаги 14-сонли мактабни тугатгач Педагогика касб-ҳунар коллежининг жисмоний тарбия ва спорт йўналиши бўйича ўқиди. Коллежни муваффақиятли тугатгач, Қашқадарё вилоятидаги ҳарбий қисмнинг танк қўшинида хизмат қилаётганида мардларча ҳалок бўлди.
Бугун туман Мудофаа ишлари бўлими, «Ватанпарвар» ташкилоти ҳамда Республика Маънавият ва Маърифат Маркази Тўрткўл туман бўлими, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими вакиллари С.Аллабергеновнинг хонадонига бориб унинг ота-онаси ва буваси холидан хабар олишди. У таҳсил олган мактабдаги устоз-мураббийлар ватанпарварлик туйғуси йўғрилган мард йигит ҳақида гапириб, унинг хотираси абадий қолишини билдирдилар.
Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Аҳоли ўртасида ис газидан заҳарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ишларини амалга оширишда ҳамкорлик қилиш тўрисидаги Карорининг ижросини таъминлаш мақсадида туманда зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тўрткўл туман “Беруний” МФЙ Мардона кўчаси 34-уйда яшовчи “темир дафтар”га киритилган фуқаро Б.Нураддиновнинг турар жойида юқоридаги ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ФВБ бошлиғи ўринбосари подполковник М.Сейдуллаев, Тўрткўл туман ҳокими ўринбосари Ў.Матназаров,Тўрткўл туман ФВБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.Жумашов, туман Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори З.Худайбергенов, туман ҳудудий газ таъминоти бошлиғи А.Абдуллаев, «ККХЭТК ОАЖ» Тўрткўл ТЭТК бошлиғи Б.Машарипов, “Беруний” МФЙ вакиллари, патронаж ҳамшираси, туман ЁҚКЖ ходимларидан иборат ишчи гуруҳ бир қанча камчилик ва носозликларни аниқлади.
Мавжуд камчиликларни бартараф қилишда тегишли ташкилот вакилларидан иборат гуруҳлар жалб қилинди.
Жумладан, Тўрткўл туман ЁҚКЖ ходимлари томонидан турар жойнинг иситиш печ дудбуронлари тозаланди. Газ плитасидаги носозликлар таъмирланди, унда фойдаланилаётган резина шланга ўрнига темир қувур ўтказилди, табиий газ жўмраклари янгисига алмаштирилди. Турар жой атрофида йиғилган чиқинди ва ахлатлари тозаланиб берилди.
Турар жойга очиқ ҳолда тортилган 50 метр ток симлари янгисига алмаштирилди ҳамда носоз электр уловчи ашёлар янгидан қўйиб берилди.
Шунингдек, фуқаронинг касаллиги бўйича нафақа чиқиши учун амалий ёрдам бериш мақсадида касаллиги тўғрисида ҳужжатлар тегишлилиги бўйича комисияга тақдим қилинди.
Бугун ушбу эҳтиёжманд оилага кўрсатилган амалий ёрдамлар эвазига хонадонда истиқомат қилувчи уч нафар фуқароларга соя солиб турган хавф бартараф этилди.
Ўз ўрнида фуқароларимиздан, ҳаёти учун хавфли бўлган шу каби камчиликларга беэътибор бўлмасликларини сўраб қолардик.

Туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi