#Онлайн
Айни дақиқаларда Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимининг сайер қабули ўтказилмоқда.
#Онлайн
Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 4-сонли умумтаълим мактабида "Кўна Тўрткўл" овул фуқаролар йиғини ҳамда "Анҳорли" маҳалоа фуқаролари йиғини ёшлари билан учрашув ва сайёр қабул ўтказилмоқда.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Айни дақиқаларда пойтахтимиздаги «Ҳумо» аренасида Ўзбекистон ёшлари форуми бўлиб ўтмоқда.

Унда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.

@aoka_uz
️Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун 100 миллион доллар ажратилади — Президент

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумига ташриф буюрди.

(https://president.uz/uz/lists/view/4040)💼 Давлатимиз раҳбари эркин иқтисодий зоналар бўйича мавжуд тажриба асосида, ҳудудларда Ёшлар кичик саноат зоналари ташкил этилишини эълон қилди. Бу саноат зоналарида ўсиб келаётган авлод вакилларининг бизнес лойиҳалари жойлаштирилади.

«Ёшларнинг лойиҳаларини молиялаштириш учун Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида алоҳида жамғарма ташкил этилади ва унга 100 миллион доллар маблағ ажратилади. Жамғарма ёшларнинг лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун қулай шартларда ва паст фоизларда молиялаштиради.

Бундан ташқари, кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариш бинолари қурилиб, ёшларга имтиёзли шартларда ижара ва лизинг асосида берилади», — деди Президент.

@aoka_uz
❗️2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти берилади
❗️2021 йилдан энг юқори балл билан ўқишга кирган 200 нафар талабага махсус Президент гранти бериладиБу ҳақда Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлари форумидаги нутқи давомида маълум қилди:

(https://president.uz/uz/lists/view/4041)👨🏻💻 «Келгуси йилда 100 дан зиёд шаҳар ва туманларимизда ахборот технологияларини чуқур ўргатадиган замонавий ўқув марказларини ташкил қиламиз. Ёшларга халқаро IT сертификатларини олиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми қоплаб берилади. Яқин икки йилда «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида 300 минг нафар ёшлар компьютер дастурлаш асосларига бепул ўқитилади.

Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилади. Агар мавжуд Президент стипендияси фақат бир ўқув йили учун мўлжалланган бўлса, ушбу грант маблағлари тўрт йил давомида тўлаб борилади.

💵 Шунингдек, келгуси ўқув йилидан бошлаб республикамиздаги хорижий олий ўқув юртларининг бакалавриат босқичи талабалари учун ҳам Президент ва давлат стипендиялари жорий этилади».

@aoka_uz
Сайёр қабул бўлиб ўтди

♦️Бугун, 25 декабрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тӯрткӯл тумани Тӯркӯл кӯчасида жойлашган Тӯркӯл тумани халқ таълими бӯлимига қарашли 1-сонли умумтаълим ўрта мактабида сайёр қабул жараёнлари бӯлиб ӯтди.

♦️ Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълимининг масъул вакиллари, Тӯрткӯл тумани Халқ таълими бўлими раҳбар-ходимлари фуқароларни қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб бердилар. Аксарият муаммоларни жойида ҳал этиш, шунингдек, мурожаатларга ечим топиш бўйича аниқ чоралар ва муддатлар белгилаб олинди.

♦️Сайёр қабулда 16 та мурожаат қабул қилинган бўлиб, 5 таси ижобий ҳал этилди, 11 та мурожаатга тегишли тартибда тушунчалар берилиб, тегишли маъсулларга топширма берилди.
Давлатимиз раҳбарининг ёшлар форумидаги иштироки, сўзлари ва ташаббуслари навқирон авлодга катта мотивация бағишламоқда.
- Буюк аждодлардан ибрат олиб, ҳаётда мўъжизалар яратишга астойдил интилишингиз керак, – деди Президент.
Кейинги йилдан олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларида энг юқори балл тўплаган 200 нафар ёш учун Президент гранти жорий этилиши, магистратура ва докторантура босқичлари учун Президент стипендияси квотаси икки баробар оширилиши айтилди.

Участие главы государства в форуме, его слова и инициативы придают большую мотивацию молодежи.
- Вы должны брать пример с великих предков и стремиться делать чудеса в жизни, - сказал Президент.
Отмечалось, что со следующего года будет учрежден Президентский грант для 200 студентов, набравших наивысший балл при поступлении в вузы, а квота Президентской стипендии для магистрантов и докторантов будет увеличена вдвое.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Форумда Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан мулоқот қилди. Тадбирга келган ва ҳудудлардаги студияларда йиғилган йигит-қизлар ўз фикрларини, таклиф ва ғояларини очиқ баён этди.
Давлатимиз раҳбари барча долзарб ташаббусларни қўллаб-қувватлаб, улар бўйича мутасаддиларга шу ернинг ўзида кўрсатмалар берди.
Форум иштирокчиларининг мамлакатимиз ёшларига мурожаати қабул қилинди.
Концерт дастури форумга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

На форуме Президент Шавкат Мирзиёев побеседовал с молодежью. Юноши и девушки, присутствовавшие на мероприятии и собравшиеся в студиях на местах, открыто выразили свои мнения, предложения и идеи.
Глава государства поддержал все актуальные инициативы и тут же дал соответствующие указания ответственным лицам.
Участники форума приняли обращение к молодежи Узбекистана.
Концертная программа придала форуму праздничное настроение.

#Mirziyoyev #forum #yoshlar #muloqot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter