🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
Муҳтарам Юртбошимизнинг 2020 йил 15 декабрдан 2021 йил 15 январгача белгилаб берилган Ёшларга оид Давлат сиёсати ҳамда маънавий юксалиш ва Ватанпарварлик доирасида ёшларни ҳарбий касбга йўналтириш, уларнинг онги ва тафаккурида Ватан ҳимояси муқаддас ва шарафли бурч эканлигини, Миллий армиямиз билан фахрланишимиз Давлат хавфсизлигини таъминлаш учун уларда масъулият туйғуларини ҳис эттириш ва ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинлари ҳарбий қисмига қарашли ҳарбий қисмида «Ҳарбий қисмда бир кун» мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 58-сонли умумтаълим мактаби ёшлари иштирок этдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Тўрткўл туман фавқулодда вазиятлар бўлими огоҳлантиради.
Ҳурматли фуқаролар!
Қиш мавсуми давомида ис газидан эҳтиёт бўлинг. Уйларни очиқ олов билан иситманг, газ сўриш насослари ва резина шланглардан фойдаланманг. Газ ҳидини сезсангиз 104 рақамига қўнғироқ қилинг.
Иситиш печ мўриларингизни тозалатинг уйларда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилинг. Ёш боларни қаровсиз қолдирманг, ҳар-хил турдаги қўлбола иситиш печлари ва газ гарелкаларидан фойдаланманг.
Унутманг, ис гази инсон соғлиги ва ҳаёти учун ўта хавфли. Фавқулодда ҳолатлар, ёнғинлар ҳақида 101 рақамига хабар беринг.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
"Ёш китобхон" кўрик-танлови ўтказилмоқда

Президентимиз ташаббуси билан ёшларни китоб ўқиш маданиятини ошириш, ёшларнинг барча қатламларини қамраб олиш мақсадида 2017-йилдан буён "Ёш китобхон" кўрик-танлови ўтказилиб келинмоқда.
23-декабр куни Tўрткўл тумани 1-сонли умумий ўрта таълим мактабида 10-14 ёш тоифасида "Ёш китобхон" кўрик-танлови бўлиб ўтди.
Бугун эса ушбу кўрик-танловнинг 15-20 ёш тоифасидаги ёшлар орасида бўлиб ўтди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
24-декабр куни Тўрткўл тумани ХТБга қарашли 17-сон умумтаълим мактабида"КИТОБ МЕНИНГ ДОИМИЙ ҲАМРОҲИМ" мавзуида адабий бадиий кеча бўлиб ўтди. Энг кўп китоб ўқийдиган китобхон ўқувчилар ўзаро билимларини синаб беллашишди. "Шум бола" ва Тўмарис ҳақидаги саҳна асарларидан парча ижро этишди. Шунингдек, қизлар иштирокидаги Баҳру-байт ҳам кечага файз киритди. Тадбирда Туман ХТБ мудирининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари Ўктам Абдуллаев, Тўрткўл туман Ахборот кутубхона маркази мутахассиси, шоира Мунаввара Юсупова, туман ХТБнинг ахборот кутубхона хизмати бўйича мутахассиси Зуҳра Раҳимовалар қатнашиб, китобхон ўқувчиларнинг меҳнатларини эътироф этишди. Китоб билан дўст бўлган одам ҳеч қачон кам бўлмаслигини уқтиришди.
Кечада фаол қатнашган ўқувчилар мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар билан рағбатлантирилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы тарийхы ҳəм мəденияты мəмлекетлик музейи

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
#Онлайн
Ёшлар ҳафталиги доирасида югуриш бўйича спорт марафонига старт берилди.