Тўрткўл тумани “Пахтачи” ОФЙ ҳудудидаги 6-сон умумтаълим мактаби фаоллар залида "Янги Ўзбекистон- янгича дунёқараш" шиори остида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда Қорақалпоқ Давлат Университети педогогика ва психология мусиқий таълим кафедраси ўқитувчиси Улуғбек Хуснатдинов сўзга чиқиб мавзу юзасидан ўз фикр мулоҳазаларини юритган бўлса, маданият бўлими “Шўрахон” маданият маркази хонандаси Жасур Салаев ўзининг Ватан ҳақидаги куй-қўшиқлари билан давом эттирдилар.
Маънавий-тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Батафсил 👉👉👉 t.ly/cNlE

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
“Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” маънавий-маърифий тарғибот тадбирлари 17 ноябр куни Тўрткўл туманидаги “Оқбошли” ОФЙдаги 24–сонли, “Ўзбекистон ” ОФЙдаги 14-сонли, “Машъал” МФЙдаги 55-сонли ҳамда “Оққамиш ” ОФЙдаги 67- сонли мактаб биноларида бўлиб ўтади.
Ҳамюртларимизни маънавий-тарғибот тадбирларига чорлаб қоламиз.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Бозорларимиздаги нарх-наво: энг қиммат мева Тошкент шаҳрида, энг арзони Қорақалпоғистонда

https://karakalpakstan.uz/uz/news/show/2524

Каналға ағза болыў: @QresMinistrlerKenesi
ИС ГАЗИ БЎЙИЧА ТАШВИҚОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

Батафсил
👉👉👉 t.ly/nyTK

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Аҳоли томонидан хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган, қўлбола, ностандарт газ жиҳозларидан фойдаланиш, газ тармоқларига резина шланг орқали уланиш, носоз ҳолатдаги дудбўронлардан ҳамда хонадон ичида очиқ оловдан иситиш мақсадида фойдаланиш ҳолатларининг учраб туриши фуқароларнинг ис газидан заҳарланишига, ҳаттоки айрим ҳолатларда ҳалок бўлишига сабаб бўлмоқда.
Ис газидан вентиляцияси ёмон бўлган биноларда, органик моддалар синтез қилувчи корхоналарда, ёпиқ гаражларда, янги бўялган шамоллатилмайдиган хоналарда, шунингдек уй шароитларида табиий газ турганда ва печка билан иситиладиган уйларда печка қопқоғини зич ёпилмаслиги натижасида заҳарланиб қолиш эҳтимоллари мавжуд.
Шуни маълум қиламизки, табиий газ- бу асосан 98 фоиз метан ҳамда 2 фоиз бошқа оғир углеводородлар, яъни пропан, бутан, этан, гексан ва бошқалардан иборат бўлган газдир. Метан газнинг 1 куб.м.ни ёқиш учун 9,5 куб.м ҳаво керак бўлади. Газ асбоби сурункали ишлатилганда газ асбоби ўрнатилган хонани эшик ва деразаларининг зич ёпилиши натижасида метан газининг ёниши учун керак бўладиган ҳаво миқдорини камайиб кетиши ва метан газининг тўлиқ ёнмаслиги натижасида ҳам ис гази пайдо бўлиши мумкин. Нафас олиш муҳитида ис газининг атиги 0,1% концентрацияси инсон организми учун ўлим даражасида хавфли ҳисобланади.
Шунингдек, баъзан хонадон эгалари томонидан газ таъминоти ходимларини хонадонларига киритмаслиги, хонадонда ўрнатилган газ асбобларига белгиланган муддатларда техник хизмат кўрсатилмаслиги натижасида газ асбобларини фойдаланишга яроқсиз ҳолатга келиб қолиши, газ жўмраклари ва газ асбобларидан газ сизиб чиқиши натижасида портлаш, газдан заҳарланиш ҳолатларига дуч келинмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгашининг 2020 йил 23 октябрдаги 11-2307хдфу-сонли топшириғи ижросини таъминлаш, шунингдек, ис гази ва ҳаво газ аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ фавқулодда ҳолат (ёнғин)ларнинг олдини олишга қаратилган тадбирларни кучайтириш ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг йиғилиш баёнига асосан маҳаллалар ва аҳоли турар жойларида ишчи гуруҳлар ташкил этилиб, улар томонидан мавжуд бўлган ҳар бир аҳоли турар жойлари (квартиралар) ва объектлар кўрикдан ўтказилиб, газ ва электр мосламалари хавфсизлик қоидалари талабларига мувофиқлиги, иситиш печларининг мўриконларининг созлиги, носоз, қўлбола ва ўзбошимчалик билан ўрнатилган газ ва электр ускуналаридан фойдаланишни таъқиқлаш бўйича ўрганилиб, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

А.НАЗАРОВ,
Туман газ таъминоти бўлими ТХ ва ММ муҳандиси.

Батафсил 👉👉👉 t.ly/nyTK

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#online 3-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 29 йиллигига бағишлангаН " Ватанимиз байроғи - фахримиз, ғуруримиз!" мавзусида тадбир ўтказилмоқда.
Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан жарима солинди

Тўрткўл тумани адлия бўлими томонидан, ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмаси 2-сон кўп тармоқли поликлиникада ўрганиш ўтказилганда, бўлим мудираси Е.Б иш жараёнида ўзига тегишли, давлат рақами белгиси 95N944HA бўлган Нексия-3 автомашинасини, шу поликлиникада фаррош бўлиб ишловчи К.Гга тозалатганлиги ўз тасдиғини топди.
Ҳолат юзасидан Е.Б ўзининг ушбу ҳатти ҳаракатлари билан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 177-моддаси иккинчи қисмидаги талабларини бузганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига асосан туман Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 (беш) баравари миқдорида жарима солинди.
М.Нураддинов,
туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
"Янги Ўзбекистон янги дунё қараш" деб номланган маънавий тарғибот тадбирлари бугун тумандаги "Оққамиш" овул фуқаролар йиғинида 67- сонли умум таълим мактабида давом этди.
Тадбирда НДПИ ўқитувчиси психология фанлари номзоди З.Шеримбетова ва Қорақалпоқ давлат университети ўқитувчиси Ы.Ногайбаев мамлакатимизда сўнгги йиллар давомида халқ розилигини таъминлаш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида гапирдилар.
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Рауаж Отарбаев Ватан, она тупроқ, эл-юрт мавзусидаги шеърларидан ўқиб берди.
Тадбирда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат мусиқали театри балетмейстри Избоскан Жанабаев томонидан ижро этилган халқ рақси ва туман маданият бўлими хонандаларининг жонли чиқишлари барчага манзур бўлди.

Батафсил 👉👉👉 t.ly/eTjM

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг 29 йиллигига бағишланган «Мангу ҳилпира, Ўзбек байроғи!» мавзусидаги тадбир Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 22-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда ўтказилди.

Батафсил 👉👉👉 t.ly/KFbb

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz