«Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!» шиори остидаги тарғибот ишлари давом этмоқда.
Бугун Тўрткўл тумани «Шўрахон» овул фуқаролар йиғинида ташкил қилинган футбол майдончасида овул ва маҳалла фуқаролари йиғинларидаги уюшмаган ёшлар ўртасида футбол бўйича спорт мусобақасининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
«Биз соғлом турмуш тарафдоримиз!» шиори остидаги ушбу спорт мусобақаси туман ҳокимлиги, ички ишлар бўлими, туман прокуратураси ҳамда жисмоний тарбия ва спорт бўлими билан ҳамкорликда амалга оширилди. 160 нафар футболчи ёшлардан иборат 16 жамоа иштирок этаётган ушбу спорт мусобақаси 31 октябр кунигача давом этади.

Батафсил 👉👉👉 t.ly/nCYr

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармасининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига аъзо бўлинг.
facebook: www.facebook.com/rkgosuslug
telegram: t.iss.one/qrmxa
​​Мәмлекетлик хызметлер агентлиги Қарақалпақстан Республикасы басқармасы тәрепинен әмелге асырылып атырған илажлар ҳәмде МХОлар тәрепинен көрсетилип атырған хызметлер ҳаққында билип барың.
Forwarded from Hudud Inform
⚡️ Бугун АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳаси юзасидан ташкил этилган матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таълим соҳасидаги ислоҳотлар ўзининг мевасини жуда кўп вақтдан кейин беради

Илгари байрам тадбири бўлса Туркистон саройида ўтказиларди, аксарият ўқитувчиларимиз эса пахта даласида бўларди. Бу йил ўзига хос жуда катта тадбир ўтказилди ва бу тадбирда Президентимизнинг ўзлари чиқиб катта дастурий ислотҳотларни белгилаб бердилар.

Кўчаларда саводсиз ёзув, рекламаларни кўрганимизда “мана таълим ёмон” деб гапирамиз. Аслида бу йиллар давомидаги ишлар оқибати: ўқитувчилар кўча супурган, пахта терган, ўқитувчини ҳаммага хизмат қиладиган даражага тушириб қўйган эдик.

Охирги йилларда давлат раҳбаримизнинг сиёсий иродалари туфайли ўқитувчиларни обрўсини кўтариш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди.

© Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

Бу ҳақда Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида маълум қилди.

Шерматовнинг таъкидлашича, бу — Президент топшириғи ва фармон лойиҳасида ўз аксини топади.

«Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади.

Қайд этилишича, 7-синф битирувчиларини профессионал ташхислаш орқали касбий мойиллиги аниқланади. Умумтаълим мактаби ўқувчилари учун кичик мутахассисликлар бўйича қисқа муддатли курслар ташкил қилинади, мактаб битирувчилари шуғулланиши мумкин бўлган касб ва лавозимлар белгиланади.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Болани мотивация қилдириш, болани эртага ҳаётда қандай касблар борлигини билиш, ҳаётда муваффақиятга эришадиган қилиб тарбиялашга эришиш – мактаб жамоасининг асосий вазифаси. Президентимиз томонидан “Янги Ўзбекистоннинг остонаси мактабдан бошланади” деган фикр илгари сурилди. Бунинг остида жуда катта маъно бор. Жуда кўп нарсани танқид қиламиз: қурилишда хато ёки ишлаб чиқаришдаги камчиликлар ва бошқа, лекин ҳаммасининг тагини олиб қаралса таълим тизимига боғлиқ. Агарда биз яхши сифатли, ўзининг устида ишлаган кадрларни чиқарадиган бўлсак, келгусида мамлакат рақобатбардошлиги жуда яхши даражага чиқиши мумкин. Агар ҳозир бу нарсага эътибор қилмасак, бундан баттар аҳволга тушишимиз мумкин.

© Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
❗️НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади

АОКАда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Президент Фармони лойиҳаси юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманидан:

〰️〰️〰️〰️
2021 йил 1 январга қадар

👉 қисқа муддатли педагогик курслар
ташкил қилинади

👉 синф раҳбарларини тайёрлаш бўйича ўқув курслари жорий қиланади

〰️〰️〰️〰️
2021 йил 1 февралга қадар

Норматив ҳуқуқий ҳужжат ишлаб чиқилади:

👉 «Педагог ходимларнинг мақоми тўғрисида»ги Қонун

👉 Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш

👉 Республика таълим маркази фаолиятини такомиллаштириш

〰️〰️〰️〰️
❗️2021 йил 1 майдан бошалб:

👉 «Узлуксиз касбий таълим» махсус электрон платформаси
ишга туширилади

👉 НТТ ҳамда ОТМларга халқ таълими ходимларининг малакасини ошириш ҳуқуқи берилади

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Педагогик кадрларнинг малакасини оширишга нодавлат таълим ташкилотларини ҳам жалб қилишга рухсат берилади.

© Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
⚡️Мактаб директорларини тайинлаш 2021 йил 1 январдан бошлаб янги тизим асосида ташкил этилади/

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Давлат раҳбари томонидан олдимизга қўйилган яна бир муҳим вазифа – синф раҳбарларининг ойлик маошини ошириш. Ноябрдан ошириш кўзда тутиляпти. Синф раҳбарлиги учун тўловлар 1,5 бараварга оширилади . Методистларларнинг иш ҳақи миқдори олий тоифали ўқитувчининг базавий тариф ставкаси миқдорига тенглаштирилади.

© Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❇️ Ўқувчи мактабда 11 йил ўқияпти, лекин тақдири бир кунда ҳал бўляпти. Балки ўша куни касал бўлгандир, балки яхши ухламагандир. Шу боис Президентимиз бу бўйича топшириқ берганлар, ўқувчиларнинг мактабда олган баҳолари, яъни, охирги олти йиллик натижалари инобатга олинади.
Мактаб битирувчиларнинг 6 йиллик баҳоларининг ўртача кўрсаткичи ОТМга кириш имтиҳонларида инобатга олинади.

© Шерзод Шерматов, Халқ таълими вазири

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Hudud Inform
ЎЗБЕКИСТОНДА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ, ИЛМ-ФАН СОҲАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАСИДА ҚАБУЛ ҚИЛИНИШИ КУТИЛАЁТГАН ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ МУҲОКАМАГА ҚЎЙИЛДИ

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
❗️Ўзбекистонда таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантириш масаласида қабул қилиниши кутилаётган фармон лойиҳаси муҳокамага қўйилди

Айни дамда Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистонда таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳасини ривожлантиш масаласида қабул қилиниши кутилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси юзасидан матбуот анжумани ўтмоқда.

Айни дақиқаларда Фармон лойиҳаси Regulation.gov.uz муҳокамалар порталига қўйилди. Бу ҳақда ХТВ ахборот хизмати хабар берди.

Фармоннинг тўлиқ лойиҳаси билан ушбу портал орқали танишган ҳолда у бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларингизни билдиришингиз мумкин.

@Rasmiy_xabarlar_Official
ТЎРТКЎЛЛИКЛАР ОҚ-ОЛТИНДАН БАЛАНД ХИРМОН КЎТАРДИЛАР!

Батафсил
👉👉👉 t.ly/h5Ar

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугун, 2020 йил 24 октябрь куни Тўрткўл тумани пахтакорлари пахта топшириш йиллик режасини ортиғи билан бажардилар.
2020 йил пахта ҳосили учун Тўрткўл туманида 9 минг 800 гектар майдондан 23 минг 700 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича жами 190 та фермер хўжаликлари билан контрактация шартномалари тузилган эди.
Жорий йилда пахта ҳосили учун ғўзанинг «Султон», «С-4727», «Бухоро» каби истиқболли навлари танлаб экилди.
Ғўза пишиб етилгунига қадар берилган зарур агротехник тадбирларнинг ўз вақтида амалга оширилиши натижасида Тўрткўл тумани пахта сотиш режасини 100, 2 фоизга бажарди. Ҳали пахта далаларимизда ҳосил мўл. Терим жараёни давом этади.
Юртимизда ҳукм сураётган карантин ва қишлоқ хўжалигида дуч келган қийинчиликларга қарамасдан юртдошларимиз ғўза парваришида зарур бўлган барча чора-тадбирларни амалга оширдилар.
Бугун оқ-олтин хирмонини йиғиб-териб олишда фаол қатнашиб келаётган барча қишлоқ хўжалиги ходимларига, фермер хўжаликлари раҳбарлари, отряд бошлиқлари ҳамда теримчиларимизга ўз миннатдорчилигимизни изҳор этамиз!
Азиз юртдошлар! Барчамизга миллий бойлигимиз ҳисобланган оқ-олтин зафари муборак бўлсин!

Батафсил 👉👉👉 t.ly/h5Ar

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң басламасы менен У.Халмуратов атындағы республикалық көп тармақлы медицина орайы ҳәм Нөкис қаласы, сондай-ақ, бир қатар районлардың медицина бирлеспелерине жәми 20 дана кислород концентраторы бийпул берилди.