Тошкентдаги Халқаро конгресс марказида 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этяпти.
Бу йилги табрик аввалгиларидан фарқ қилиб, мурожаат тарзида бўлмоқда. Унда Президент таълим ва илм-фанни ривожлантириш йўлидаги долзарб вазифалар ҳақида сўз юритяпти.

В Международном конгресс-центре в Ташкенте проходит торжественное собрание, посвященное 1 октября - Дню учителей и наставников. В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
В этом году праздничное поздравление адресуется в формате своеобразного послания к учителям, интеллигенции. Президент говорит об актуальных задачах по развитию образования и науки.

#Mirziyoyev #murojaat #1oktabr #talim #fan

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | 1 Октябрь - Ўқитувчилар ва мураббийлар кунига бағишланган байрам тадбири давом этмоқда
#30Sept #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Табиатга зарар етказганлик ҳақида хабар берган шахсларга пул мукофоти берилади

“Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–4845-сон, 29.09.2020 й.) қабул қилинди.

➡️ Қарорга мувофиқ, ҳудудларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга оширишда давлат-хусусий шерикликнинг янги модели босқичма-босқич жорий этилади.

🔰 Унга кўра, хусусий шерикка:
👉 маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун тегишли ҳудудлар бириктириб берилади;
👉 давлат корхоналари ҳисобидаги чиқинди полигонлари узоқ муддатга фойдаланишга берилади;
👉 давлат корхоналари ҳисобидаги махсус автотранспорт воситалари ва техникалари 7 йилгача муддатга бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан сотилади.

🗓 Ушбу соҳада хусусий сектор улушини 2022 йил якунига қадар 50 фоизга етказиш белгиланган.

🔰 2021 йил 1 январдан:

📝 ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари дастлаб нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади;

📌 маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни комплекс амалга ошириш кластерларига хизмат кўрсатиш учун бириктириб берилган ҳудудларда иккиламчи хом ашёни (металл парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишдан ташқари) қабул қилиш шохобчалари орқали тайёрлаш мазкур кластерлар томонидан амалга оширилади;

❗️иккиламчи хом ашёни маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасида хизмат кўрсатишга ихтисослашган ташкилотларнинг розилигисиз ажратиб олиш ва ўзлаштириш тақиқланади;

➡️ қурилиш ишларида ҳосил бўладиган чиқиндилар биринчи навбатда такрорий фойдаланиш, қайта ишлашга ёки утилизация қилишга йўналтирилади;

хонадонлар сони 300 тадан ортиқ бўлган кўп қаватли уй-жойлар маиший чиқиндиларни тўплаш шохобчалари билан таъминланмаган бўлса, фойдаланишга қабул қилишга рухсат берилмайди;

🖼 аҳоли томонидан Давлат экология қўмитасининг Интернет тармоғидаги махсус ахборот тизимига юборилган экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар ҳақидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда белгиланган тартибда кўриб чиқилади;

💰 фотосуратлар ва видеоёзувларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима миқдорининг 15 фоизи миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Маърифатпарвар жадидчилик ҳаракати намояндаларини мукофотлаш тўғрисида

О награждении представителей просветительского движения джадидизма

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#1октябрь
ТЎРТКЎЛ ТУМАНИДАГИ ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ФИДОИЙЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИЛАР
Ўқитувчи касби касблар орасида энг мўътабаридир. Илк бора қўлига қалам тутқазиб, ҳарф ўргатган, илм дунёсига олиб кирган, қалби кенг инсон шу касб эгаларидир.
Зеро, бугун муҳтарам юртбошимизнинг байрам табригида “Биз ҳар биримиз ҳаётда қандай муваффақият ва натижаларга эришган бўлсак, бу ютуқларда сизларнинг беқиёс ҳиссангиз борлигини доимо миннатдорлик билан эътироф этамиз”, деб таъкидлаб ўтдилар.
Бугун "1-Октябрь устоз ва мураббийлар" куни байрами муносабати билан Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл туман кенгаши ҳамда халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда таълим соҳасида бир қанча ютуқларга эришган ўқитувчи ва мураббийлар “Ўзбекистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ва қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Жумладан, 1-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Санобар Халимбетова, география фани ўқитувчиси Қундуз Курязова, 10-сонли ўрта таълим мактаби математика фани ўқитувчиси Жумагелди Аннагелдиев, 25-сонли умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Қуанишбек Маратбаев, 3-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Нилуфар Юлдашева, 9-сонли умумтаълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси Рухия Артиковалар ушбу юксак совринга сазовор бўлдилар.
Шунингдек, туман халқ таълими бўлими ва мактабгача таълим бўлимида қатор ютуқларга эришган таълим-тарбия соҳасидаги 55 нафар соҳа фидоийларига 13 млн сўмлик қимматбаҳо эсдалик совғалари касаба уюшмаси туман Кенгаши томонидан топширилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qoraqalpog'iston Respublikasi To'rtko'l tumanidagi maktablar o'quvchilarini bag'riga chorlamoqda


‼️TTV telekanali ‼️👇👇👇

https://t.iss.one/TTVUZB
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фахрий устозлар эъзозда. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
“ККХЭТК”АЖнинг 2020 йил 29-октябрь кунги №160-сонли Телефонограммасига асосан Тўрткўл тумани ҳудудида электр тармоқлари куз-қиш мавсумига тайёргарлик бўйича “Тўрткўл” подстанциясида, Т-2 подстанциясида жорий таъмирлаш ишлари бажарилиши муносабати билан туманимизнинг «Жайхун», «Машъал», «Мустақиллик», «Дўстлик», «Ёшлик», «Ғалаба», «Наврўз», «Тошкент», «Анҳорли», «Боғёп», «Навоий» маҳалла фуқаролар йиғинларида, «Калтаминор», «Пахтачи», «Ота-юрт», «Кўна Тўрткўл», «Шўрахон», «Уллубоғ» овул фуқаролар йиғинлари ҳудудларида 2020 йил 02-октябрь куни соат 10:00дан 16:00 гача, 2020 йил 7-8 октябрь кунлари 9:00дан 18:00гача “Нонкомбинат”, “Шифокор”, “Марказ-2”, “Иссиқхона-2”, “Калтаминор” фидерларида 2020 йил 5-6-октябрь кунлари «Шўрахон», «Ўзбекистон», «Оқбошли», «Оққамиш» ОФЙларида 9:00дан 18:00гача, «Шўрахон», «Ўзбекистон», ЗХП, Мискин фидерларида электр энергиясида чекловлар киритилишини маълум қилиб билдирамиз.
Туман электр таьминоти корхонаси маъмурияти.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном Дню учителей и наставников

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Байрамингиз муборак бўлсин, азиз устозлар!

С праздником Вас, дорогие наставники!

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter