Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Устоз ва мураббийлар кунини кўтаринки кайфиятда ҳамда карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказиш учун Тўрткўл туман Маданият бўлими томонидан "1-Октябрь устоз ва мураббийлар" куни байрами муносабати билан байрам концерт дастури тайёрланмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳридаги "Юксалиш" кичик саноат зонаси

Обновляющийся Узбекистан: малая промышленная зона "Юксалиш" в городе Намангане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва
аҳлоқ-одоб ойлиги” давом этмоқда.
Тўрткўл туманида 15 сентябрдан 15 октябргача “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги”ни самарали ташкил этиш бўйича Вояга етмаганлар ишлари бўйича Тўрткўл тумани идоралараро комиссия аъзолари ҳамкорликда самарали ишлар олиб бормоқдалар.
Ёшларни турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, уларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш мақсадида интернет клублари, компьютер заллари, кафелар ва бошқа кўнгилочар масканларда бўлишларининг олдини олиш мақсадида комиссия аъзолари ҳамкорликда “Тунги рейд” тадбирлари ўтказиб борилмоқда. Тунги рейд давомида фуқароларга вояга етмаган шахсларнинг мақсадсиз, қаровсиз, назоратсиз юрганлиги аниқланса уларнинг ота-онасига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг
47-моддасига асосан Болаларни тарбиялаш ва уларга таълим бериш борасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши тушунтирилди.
Бундан ташқари интернет клублари, компьютер заллари, кафелар раҳбарларига МЖтКнинг 188- моддасининг прим 2 қисми тушунтирилиб унга асосан ресторанлар, кафелар, барлар, клублар, дискотекалар, кинотеатрлар, компьютер заллари, интернет тармоғидан фойдаланиш хизматларини кўрсатиш учун жиҳозланган хоналар ёки бошқа кўнгил очиш (дам олиш) жойларининг раҳбарлари ёҳуд бошқа масъул шахслари томонидан вояга етмаган шахснинг тунги вақтда ота-онасидан бири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг кузатувисиз кўрсатилган муассасаларда бўлишига йўл қўйиш базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга ҳам сабаб бўлиши тушунтириб ўтилди.
“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва
аҳлоқ-одоб ойлиги” давом этади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️5 нафар маҳкум муддатидан олдин жазодан озод этилди.

2020 йил 17 сентябрь куни Тўрткўл тумани “Шўрахон” ОФЙ ҳудудида жиноят ишлари бўйича Тўрткўл туман суди раиси С.Атабаев томонидан фуқароларни сайёр қабул қилиш жараёнида Тўрткўл тумани “Шўрахон” ОФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлисида Тўрткўл тумани ИИО Пробация гуруҳида жазони ўтаётган фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Суд мурожаатларни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси талабларига асосланган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2016 йил 27 декабрдаги “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш ва жазони енгилроғи билан алмаштириш бўйича суд амалиёти тўғрисида”ги Қарорида раҳбар тушунтиришларига риоя қилган ҳолда маҳкумлар жазо муддатини ўташлари давомида тегишли хулоса чиқариб олишганлиги, тузатиш йўлига ўтганлигини инобатга олиб, 5 нафар маҳкумни тайинланган жазоларни ўташликдан муддатидан илгари озод қилди.
С.С.Атабаев,
Жиноят ишлари бўйича
Тўрткўл туман суди раиси.
👉 https://turtkulhokim.uz