Ҳисобот- сайлов конференцияси бўлиб ўтди
Бугун, 25 сентябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати-Ўзбекистон Либерал демократик партияси Тўрткўл туман Кенгашининг ҳисобот- сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференцияда партия қошида ташкил топган "Ёшлар қаноти" фаоллари қатнашди. Партиянинг ёшлар масалалари бўйича етакчиси Т. Матназаровнинг 2 йил давомида амалга оширилган ишлари бўйича ҳисоботи тингланиб, жамоатчилик Кенгаши таркибига муносиб ëшлар сайлаб олинди. O'zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Конференциясига жамоатчилик Кенгаши аъзолари ичидан 3 нафар фаол ëшларимиз делегат этиб сайланди.
Зеро, O'zLiDeP "Ёшлар қаноти" нинг мақсади ёшларни ватанга садоқатли қилиб тарбиялаш, турли хил зарарли иллатлар таъсиридан асраш, уларда тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмаларини шакллантириш , ёшлар ичига чуқурроқ кириб бориш, ёшлар ўртасида олиб бориладиган тарғибот-ташвиқот ишларини аниқ йўналтирилишини ўз ичига олади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_u

Forwarded from Times.uz
🦠ССВ коронавирусга эмлашда иштирок этиш бўйича қандай ишлар қилаётгани ҳақида маълумот берди
Қайд этилишича, бугунги кунда дунё бўйича коронавирус инфекциясига қарши вакцинани ишлаб чиқиш бўйича фаол ҳаракатлар олиб борилмоқда. Ҳозир жаҳонда 25 та вакцина клиник, 139 таси эса клиникагача бўлган синовлар жараёнида. Дунё бўйича Буюк Британия, АҚШ, Германия, Хитой, Россия каби давлатларда ишлаб чиқарилган 9 та вакцинанинг охирги (учинчи) босқич синовлари ўтказилмоқда.
Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинди. Шу жумладан, юртимизда Хитойнинг “Sinopharm” компаниясининг ваколатли корхонаси (“Yilin International Commerce” МЧЖ) билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Zhifei Longcom” компанияси билан келишувлар имзоланди. Бундан ташқари, Россия Федерациясида ишлаб чиқарилаётган “Спутник-V” вакцинасининг 5000 дозасини Ўзбекистон Республикасига ажратиш юзасидан Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар жамғармасига мурожаат қилинди.
Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг “COVAX” (коронавирусга қарши вакциналаш) халқаро механизмига қўшилган. Агар вакцина муваффаққиятли ишлаб чиқилган бўлса, “COVAX” механизмида иштирок этадиган мамлакатлар аҳолисининг йигирма фоизини эмлаш учун етарли вакцина таъминотига кафолатланган дастлабки кириш имкониятдан фойдаланилади. Шунингдек, ушбу дастурнинг асосий мақсади — янги вакциналарни яратиш ва синовдан ўтказиш бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда уларни оммавий ишлаб чиқаришга тайёргарликни қўллаб-қувватлашдир.
Яна бир муҳим масала — вакциналарни мамлакатимизда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш. Мазкур масала ҳам олимларимиз ва фармацевтика соҳаси ишлаб чиқарувчилари томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳолатда вакциналар импортга боғлиқ бўлмайди. Уларни экспорт қилиш орқали қўшни давлатларга ҳам ёрдам бериш имкони яратилади. Бу ўз навбатида минтақада “COVID-19”га нисбатан эпидемиологик барқарорликка эришиш жараёнини таъминлайди.
@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўл туманидаги 17 нафар турли соҳа вакиллари «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz

Парҳезбоп маҳсулот етиштириш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Инсоният ҳамиша янгиликка интилиб бораверади.
Зеро,олдинлари фақат ёмғирдан кейин бўй кўрсатадиган қўзиқоринлар, энди йил ўн икки ой дастурхонимизнинг тансиқ таомига айланади.
Ҳозирги кунда қўзиқорин етиштириш технологиясини эгаллаган ишбилармонлар, юртдошларимизга витаминларга бой парҳезбоп маҳсулотни етказиб бериш билан шуғулланмоқдалар.
Протеинларнинг тўлақонли манбаи бўлган қўзиқоринлар йил давомида ўсиши мумкин ва ёруғлик, об-ҳаво ва тупроқ шароитидан қатъий назар йилига 1 га майдондан 11 минг центнердан ҳосил беради.
Маълумот учун: Бошқа қишлоқ хўжалик экинлари бундай центнерга эга эмас.
Сўнгги йигирма йил ичида дунё бўйлаб қўзиқорин ишлаб чиқариш сезиларли даражада ўсди.
Бугун туман ҳокимлигида ўтказилган семинар –тренинг ҳам айнан енгил ҳазм бўлувчи, тез ва осон тайёрланадиган ва каллорияси бобида гўшт билан тенглаша оладиган қўзиқорин ҳақида бўлди.
Семинарни туман ҳокими ўринбосари А.Авезимбетов олиб борди. 2 йилдан буён ушбу соҳада фаолият юритиб келаётган якка тадбиркор А.Полвонов томорқасида етиштириб келаётган «Шампиньон», «Вешенка» қўзиқоринларини етиштириш тартиб-тамойили ҳамда бозорга олиб кириш борасидаги фаолияти билан ўртоқлашди.
Семинар-тренинг жараёнида тингловчилар қўзиқорин етиштириш бўйича сарф-ҳаражатлар, уни етиштириш даври давомида аҳамият қаратиш лозим бўлган ҳолатлар ва даромад олиш имкониятлари ҳақида кенг тушунчага эга бўлдилар.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати

turtkulhokim.uz
TURTKULHOKIM.UZ | IDEALSOFT | ERJANOV BEYAMAMAT
“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги” давом этмоқда
Tўрткўл туманида 15 сентябрдан 15 октябргача “Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги”ни самарали ташкил этиш учун Вояга етмаганлар ишлари бўйича Тўрткўл тумани идоралараро комиссия аъзолари ҳамкорликда самарали ишлар олиб бормоқдалар.
Ёшларни турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, уларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш мақсадида бозорлар ва бошқа савдо масканлари, интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканлар ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилиши мумкин бўлган бошқа жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида комиссия масъул котиби А.Курбанбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси З.Розумбетов ва туман ИИБ ХПБ ВЕ ва ЕУХПТЭГ катта инспектори лейтенант Ж.Мамбетияровлар туманимиз ҳудудидаги савдо марказида бўлиб, ушбу ҳудудда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ёшлар ва вояга етмаганлар билан профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб боришди.
“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги” давом этади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ёшларни турли ёт ғояларга кириб кетиши, улар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали ташкил этиш, уларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишининг олдини олиш мақсадида бозорлар ва бошқа савдо масканлари, интернет клублар ва тунги кўнгилочар масканлар ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этилиши мумкин бўлган бошқа жойларда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида комиссия масъул котиби А.Курбанбаев, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси бош мутахассиси З.Розумбетов ва туман ИИБ ХПБ ВЕ ва ЕУХПТЭГ катта инспектори лейтенант Ж.Мамбетияровлар туманимиз ҳудудидаги савдо марказида бўлиб, ушбу ҳудудда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида ёшлар ва вояга етмаганлар билан профилактик суҳбатлар ва тушунтириш ишлари олиб боришди.
“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва аҳлоқ-одоб ойлиги” давом этади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
turtkulhokim.uz
TURTKULHOKIM.UZ | IDEALSOFT | ERJANOV BEYAMAMAT
Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун
26 сентябрь – Ядро қуролини бутунлай йўқотиш бўйича кураш куни
📌 БМТ Бош ассамблеясининг 68-сессиясида қабул қилинган резолюцияга асосан 26 сентябрь Ядро қуролини бутунлай йўқотиш бўйича кураш куни деб эълон қилинган.
♻️ Мазкур ҳужжатда ядро қуролини бутунлай йўқотишни тарғиб этиш, унинг мудҳиш оқибатларидан инсониятни янада чуқурроқ огоҳ этишга даъват этилади.
Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot

Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Юртимиз равнақи жаҳон нигоҳида – Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида сўзлаган нутқини катта эътибор ва диққат билан тингладим. Шундай тарихий кунларда яшаб, Ватанимиз солномаларига зарҳал ҳарфлар билан битилиб қоладиган лаҳзаларига гувоҳ бўлаётганимдан…
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар
Тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилганлик учун компенсация берилади.
“Ичимлик суви таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш ҳамда соҳадаги инвестиция лойиҳалари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–6074-сон, 25.09.2020 й.) қабул қилинди.
🔰 Фармонга мувофиқ, 2020 йил 1 октябрдан:
👉 ичимлик суви таъминоти ва оқова сув соҳасида инвестиция лойиҳалари бўйича таклифлар маҳаллий Кенгашлар розилиги билан амалга оширилади;
👉 сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун тартибга солинадиган нархлар монополияга қарши курашиш ва нархларни тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, маҳаллий Кенгашлар қарори билан маъқуллангандан сўнг тасдиқланади.
📂 Фармонга кўра, 2021–2022 йилларда 30 та туман ва шаҳарларнинг ичимлик суви таъминоти тизимлари тадбиркорларга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида топширилади.
🔰 2021 йил 1 январдан тадбиркорларга насос ва сувни чучуклаштирувчи ускуналарни харид қилиш учун:
👉 миллий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўмдан ошмаган қисми бўйича кредит фоизи ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми;
👉 хорижий валютадаги кредитларнинг 10 миллиард сўм эквивалентидан ошмаган қисми бўйича фоиз харажатларининг тижорат банклари томонидан белгиланган фоиз ставкасининг 30 фоизигача, лекин 3 фоизлик пунктидан кўп бўлмаган қисми 3 йил мобайнида компенсация қилинади.
🗓 2020 йил 1 октябрдан ҳар йили аҳоли сони жами 15 мингдан кам бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктларини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича давлат ижтимоий буюртмаларига танлов эълон қилинади.
♻️ Давлат ижтимоий буюртмалари доирасидаги лойиҳалар 2021 йилда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида, 2022 йилдан эса республиканинг бошқа ҳудудларида амалга оширилади.
📌 2022 йил 1 январдан марказлаштирилган оқова сув тизимига уланмаган аҳоли пунктларида уй-жой комплекслари оқова сув тозалаш иншоотлари билан бирга қурилади.