Ж. Бобожонов 15 йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. Тадбиркор йигит ўз фаолиятини кенгайтириш ҳамда қишлоқда яшовчи фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида туман ҳокимлигига февраль ойида ер олиш учун мурожаат қилади...
Мурожаати ижобий ечим топган тадбиркор савдо мажмуасини бунёд этиш учун кредит олиб, умумий ҳисобда 900 млн сўмдан ортиқ пул миқдорида қурилиш ишларини олиб борди.
Бугун Тўрткўл тумани “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғинида 2 қаватли “Жаҳон маркет” савдо мажмуаси бўй ростлади. Мажмуада озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, мактаб ўқувчилари учун зарур буюмлар савдоси йўлга қўйилган.
Шунингдек, 2-қаватда музқаймоқ ва салқин ичимликлар ичиб, ҳордиқ чиқариш учун мўжазгина бурчак ҳам ташкил этилган.
Ушбу савдо мажмуасининг очилиш маросимига туман ҳокими 1-ўринбосари Р.Ибодуллаев, ҳоким ўринбосари Х.Матназаров ва овул фуқаролари йиғини фаоллари қатнашдилар.
Яхши ният билан бошланган ишга қариялар дуо қилдилар.
- Аҳоли зич жойлашган ушбу ҳудудда аҳоли учун савдо мажмуаси йўқ эди. Шуни эътиборга олган ҳолда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш мақсадида иш бошладик. Бугун савдо мажмуамизга 6 нафар ёшларнинг ҳам бандлигини таъминлашга эришдик, дейди тадбиркор биз билан суҳбатда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz

turtkulhokim.uz
TURTKULHOKIM.UZ | IDEALSOFT | ERJANOV BEYAMAMAT
Мактаб дарслари онлайн бошланади
14-сентябрдан бошлаб умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили бошланади. Онлайн мактаб (теледарслар) орқали барча синфларнинг дарслари бериб борилиши йўлга қўйилади. Анъанавий мактаблар ўз фаолиятини вазиятга қараб тиклайди.
Анъанавий мактабларнинг ўқувчилари мактабга бориши ёки уйда таълим олиши фақатгина ота-оналар томонидан ҳал қилинади.

Камчиликлар бартараф этилмоқда...
Куз-қиш мавсумида аҳолига енгиллик яратиш ҳозирги пандемия шароитида жуда муҳим. Аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқларини мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш куннинг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.
Мавсум олдидан Республика махсус ишчи гуруҳининг Тўрткўл туманидаги ўрганиш ишлари мобайнида бир қатор камчиликлар аниқланган бўлиб, уларнинг аксар қисми кўп қаватли аҳоли турар жойлари билан боғлиқ.
Чиқиндиларни белгиланган жойга эмас, балки ён-атрофга ташлаб кетиш, бегона ўтларнинг кенг майдонни эгаллагани, умумий ҳожатхоналарнинг ҳолати дарҳақиқат кўнгилни ғаш қилади.
Мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъул ходимлар ишга киришишган.
Бугун “Тошкент”, “Мустақиллик”, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдик.
Туман ҳокимлиги масъул ходимлари бошчилигида Тўрткўл тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамкорлигида юқорида қайд этилган маҳаллаларда “Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” тамойили асосида қизғин ишлар олиб борилмоқда. Кўчаларни маиший чиқиндилардан, бегона ўтлардан тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишларига 40 нафарга яқин ходимлар ва 7 та техника жалб этилди.
“Тошкент” маҳалла фуқаролари йиғинида кўп қаватли уй ёнида махсус чиқиндилар ташлайдиган ўринга эмас, балки ахлатларнинг ташқарига ташланиши боис ҳудуд антисанитария ҳолатига келиб қолган эди. Махсус ишчи гуруҳнинг саъи ҳаракати билан ҳудуд обод қилинди ва маҳалла фуқароларига тушунтириш ишлари олиб борилди.

Шаҳардаги “Мустақиллик” маҳалласининг кўп қаватли уйлари жойлашган ҳудуд атрофи бегона ҳас-чўплардан тозалашга киришилди.
- Маҳалламизда аниқланган камчиликларни бартараф этишда ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Эндиликда бу каби ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Шу ўринда фуқароларимиздан ҳам бу жараёнларда фаол қатнашишларини сўраб қоламан, дейди “Мустақиллик” МФЙ раиси Л.Шеров.

“Янгиобод” маҳалласида ҳам ободонлаштириш, қурилиш, таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Мазкур маҳалладаги таъмирталаб 3 та кўп қаватли уйлар таъмирланди. 4 та эски ҳожатхоналарнинг ўрнига янгиларининг қурилиш жараёнлари давом этмоқда.
3 та болалар майдончаси фойдаланишга топширилди.
1840 метр бетон йўлак ётқизилди. Ушбу ишлар “Реал монтаж қурилиш” МЧЖ томонидан амалга оширилди.
Шунингдек, коммунал хизматлар сифатини ошириш, аҳолини узлуксиз электр-энергияси билан таъминлаш мақсадида ҳам ишлар йўлга қўйилган.
“Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган трансформаторни қайта таъмирлаш жараёни фикримиз далилидир.
Теварак-атрофни тоза сақлаш аввало ўзимизнинг саломатлигимиз учун фойдалидир.Шундай экан, келинг ўзимиз яшаб турган ҳудудимизни тоза сақлайлик!