Қисқа муддат ичида ўзларига ажратилган ерга қовун, тарвуз, мош, ловия, помидор, қовоқ каби полиз экинларини эккан ёшлар ҳосилдан ҳам яхши даромад олдилар.
-Мен ўзимга ажратилган ерга қовоқ, ловия, помидор экдим. Ерни сурдириш, экинларга дори бериш каби агротехник тадбирларга 400 минг сўм атрофида ҳаражат қилдик. Ҳосил етишганидан сотиб бошладик. Натижада бугун 2-2,5 млн сўм атрофида фойда олдик, дейди Ў.Муратова.
Даннон Байрамгелдиев ҳам карантин даврида уйда бўш ўтирмасдан ўз тенгдошлари билан ерни экиб фойдаланишга қарор қилди. У ўз ҳудудига қовоқ, қовун, тарвуз, мош, ловия, помидор экди. Шу кунгача қовун, ловия, помидордан 2 млн атрофида фойда олди.
-Асосан, уйдагилар менга ўзларининг беминнат маслаҳатларини бериб турдилар. Бу йилги даромадимизни ҳисоб-китоб қилиб, эндиги йил ҳам ёшларга ер ажратиб бериладиган бўлса яна ер олишни режалаштирмоқдаман. Келгуси йилга эса сабзи, пиёз, картошка каби экинларни ҳам экишни мўлжал қилиб қўйдим, дейди ўз деҳқончилигидан мамнун бўлган Д.Байрамгелдиев.
- Ғалладан бўшаган ерлардан биз ҳам 14 сотих ер олдик.Ўзимизга ажратилган ерга асосан қовун-тарвуз экдик. Шу кунгача соф даромадимиз 2 млн сўм атрофида бўлиб қолди. Ҳали томорқамизда қишки қовун-тарвузлар ҳам бор. Улардан ҳам яхши даромад олишни режалаштирганмиз, дейди яна бир ёш ўз меҳнатидан мағрурланиб.
22 ёшни қаршилаган Ч.Абаев болаликдан қулоғи эшитмайди ва гапира олмайди. Аммо, у ҳам ўз тенгдошлари қаторидан четда қолмасдан 30 сотих ер олиб таруз, қовоқ, ловия, мош каби полиз экинларини экиб, меҳнат қилди. Кузда эса меҳнати самарасини кўрмоқда, экинлардан 4 млндан ортиқ фойда кўрди.
Йил давомида сектор раҳбарлари дала бошига келиб ёшларнинг ишларидан хабар олиб турдилар. Ишлари самараси билан қизиқдилар. Бундан ёшлар куч олиб, ғайрат билан меҳнат қилдилар. Кўрсатилаётган, эътибор, муаммоларнинг ўз вақтида ечилиши ўз натижасини берди. Карантин даврида ёшлар ўз оиласига даромад келтирдилар.

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ў.Аллабергенова билан ҳамкорликда тумандаги мактабгача таълим муассасаларида 15-сентябрдан иш фаолиятини давом эттиришлари муносабати билан "Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини ижросини таъминлаш бўйича таҳлилий ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш жараёнида маърифат хоналарини безатилиши ва тадбирларни ўтказилиши бўйича услубий ёрдам кўрсатилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Сенат томонидан “Халқ депутатлари Кенгашлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун маъқулланди.

📋 Қонун билан “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунга киритилаётган ўзгартишга кўра, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши фаолиятига ташкилий-техникавий ва бошқа жиҳатлардан хизмат кўрсатиш вазифаси ҳокимликлар аппаратидан тегишли халқ депутатлари Кенгаши котибияти зиммасига ўтказилмоқда.

Бунда Котибиятлар юридик шахс ҳисобланиши ва унинг фаолияти тегишли маҳаллий бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши, Котибият тузилмаси, штатлар, ходимларнинг меҳнат ҳақи миқдори ва моддий-техника таъминоти, шунингдек уларнинг ишлаши учун зарур харажатларни тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланиши белгиланмоқда.

▫️ Маъқулланган Қонун Президент томонидан имзоланиб, белгиланган тартибда эълон қилингач расмий кучга эга бўлади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Мен 29 ёшдаман"
Наврўза Яҳёева - "Ўзбекистон белгиси" кўкрак нишони соҳибаси, филолог

"Мне 29 лет"
Навруза Яхъёева - обладательница нагрудного знака "Узбекистон белгиси", филолог

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россиялик шифокорлар туманимизда ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Қишлоқда янги савдо мажмуаси
Ж. Бобожонов 15 йилдан бери тадбиркорлик билан шуғулланиб келади. Тадбиркор йигит ўз фаолиятини кенгайтириш ҳамда қишлоқда яшовчи фуқароларга енгиллик яратиш мақсадида туман ҳокимлигига февраль ойида ер олиш учун мурожаат қилади...
Мурожаати ижобий ечим топган тадбиркор савдо мажмуасини бунёд этиш учун кредит олиб, умумий ҳисобда 900 млн сўмдан ортиқ пул миқдорида қурилиш ишларини олиб борди.
Бугун Тўрткўл тумани “Ўзбекистон” овул фуқаролар йиғинида 2 қаватли “Жаҳон маркет” савдо мажмуаси бўй ростлади. Мажмуада озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари, мактаб ўқувчилари учун зарур буюмлар савдоси йўлга қўйилган.
Шунингдек, 2-қаватда музқаймоқ ва салқин ичимликлар ичиб, ҳордиқ чиқариш учун мўжазгина бурчак ҳам ташкил этилган.
Ушбу савдо мажмуасининг очилиш маросимига туман ҳокими 1-ўринбосари Р.Ибодуллаев, ҳоким ўринбосари Х.Матназаров ва овул фуқаролари йиғини фаоллари қатнашдилар.
Яхши ният билан бошланган ишга қариялар дуо қилдилар.
- Аҳоли зич жойлашган ушбу ҳудудда аҳоли учун савдо мажмуаси йўқ эди. Шуни эътиборга олган ҳолда аҳолига арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш мақсадида иш бошладик. Бугун савдо мажмуамизга 6 нафар ёшларнинг ҳам бандлигини таъминлашга эришдик, дейди тадбиркор биз билан суҳбатда.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Мактаб дарслари онлайн бошланади

14-сентябрдан бошлаб умумтаълим мактабларида 2020/2021 ўқув йили бошланади. Онлайн мактаб (теледарслар) орқали барча синфларнинг дарслари бериб борилиши йўлга қўйилади. Анъанавий мактаблар ўз фаолиятини вазиятга қараб тиклайди.

Анъанавий мактабларнинг ўқувчилари мактабга бориши ёки уйда таълим олиши фақатгина ота-оналар томонидан ҳал қилинади.
Камчиликлар бартараф этилмоқда...

Куз-қиш мавсумида аҳолига енгиллик яратиш ҳозирги пандемия шароитида жуда муҳим. Аҳоли турар жойлари, ижтимоий соҳа объектлари, иқтисодиёт тармоқларини мавсумда барқарор ишлашга тайёрлаш куннинг долзарб масаласи бўлиб ҳисобланади.
Мавсум олдидан Республика махсус ишчи гуруҳининг Тўрткўл туманидаги ўрганиш ишлари мобайнида бир қатор камчиликлар аниқланган бўлиб, уларнинг аксар қисми кўп қаватли аҳоли турар жойлари билан боғлиқ.
Чиқиндиларни белгиланган жойга эмас, балки ён-атрофга ташлаб кетиш, бегона ўтларнинг кенг майдонни эгаллагани, умумий ҳожатхоналарнинг ҳолати дарҳақиқат кўнгилни ғаш қилади.
Мавжуд камчиликларни қисқа фурсатларда бартараф этиш юзасидан масъул ходимлар ишга киришишган.
Бугун “Тошкент”, “Мустақиллик”, “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғинларида олиб борилаётган ободонлаштириш ишлари билан яқиндан танишдик.
Туман ҳокимлиги масъул ходимлари бошчилигида Тўрткўл тумани ободонлаштириш бошқармаси ҳамда “Тоза ҳудуд” ДУК ҳамкорлигида юқорида қайд этилган маҳаллаларда “Обод маҳалла”, “Обод кўча” ва “Обод хонадон” тамойили асосида қизғин ишлар олиб борилмоқда. Кўчаларни маиший чиқиндилардан, бегона ўтлардан тозалаш ҳамда ободонлаштириш ишларига 40 нафарга яқин ходимлар ва 7 та техника жалб этилди.
“Тошкент” маҳалла фуқаролари йиғинида кўп қаватли уй ёнида махсус чиқиндилар ташлайдиган ўринга эмас, балки ахлатларнинг ташқарига ташланиши боис ҳудуд антисанитария ҳолатига келиб қолган эди. Махсус ишчи гуруҳнинг саъи ҳаракати билан ҳудуд обод қилинди ва маҳалла фуқароларига тушунтириш ишлари олиб борилди.
Шаҳардаги “Мустақиллик” маҳалласининг кўп қаватли уйлари жойлашган ҳудуд атрофи бегона ҳас-чўплардан тозалашга киришилди.
- Маҳалламизда аниқланган камчиликларни бартараф этишда ҳамкорликда иш олиб бормоқдамиз. Эндиликда бу каби ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қиламиз. Шу ўринда фуқароларимиздан ҳам бу жараёнларда фаол қатнашишларини сўраб қоламан, дейди “Мустақиллик” МФЙ раиси Л.Шеров.