Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Интервью 24 | Азиз Абдухакимов – Заместитель премьер-министра Республики Узбекистан, член специальной республиканской комиссии
#COVID19 #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Forwarded from Tergov departamenti
Ижтимоий тармоқларда: “Хоразм вилояти Гурлан туманида “самосуд”” номи остида тарқалган видеоёзув бўйича маълумот ... Давомини ўқиш
—————
Информационное сообщение по распространившейся в сети видеозаписи "Самосуд в Гурланском районе Хорезмской области". ... Читать далее

Сайт | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Маблағларнинг адолатли тақсимланиши ва тўланиши устидан доимий назорат ўрнатиш, қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш бўйича топшириқлар берилди. Маҳалла ва жамоатчилик назоратини кучайтириш муҳимлиги таъкидланди.
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрининг жорий этилиши муҳокама қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам материальной поддержки нуждающихся в социальной защите и помощи слоев населения.
Поручено установить постоянный контроль за справедливым распределением и выплатой средств, предотвращать случаи нарушения закона. Подчеркнута важность усиления махаллинского и общественного контроля.
Обсужден внедряемый Единый реестр социальной защиты.

#Mirziyoyev #videoselektor #ijtimoiyhimoya #moddiyyordam

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: фақат статистика билан эмас, ҳар бир бемор билан алоҳида шуғулланиш лозим

Шавкат Мирзиёев: Нужно заниматься не только статистикой, но и с каждым пациентом отдельно

#Mirziyoyev #videoselektor #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from UzA | Tezkor xabarlar
1 сентябрдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ишга тушади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун « Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра:

👉 1 сентябрдан бошлаб, ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари Сирдарё вилояти тажрибасида қўлланган “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида босқичма-босқич амалга оширилади;

👉 жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами ахборот тизимида шахснинг идентификатори ҳисобланади;

👉 ахборот тизими орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома Ягона портал орқали тақдим этилади ва ўн икки ой давомида амал қилади;

👉 Адлия вазирлиги 2021 йилнинг 1 январига қадар “ФҲДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимида ФҲДЁ органлари архивларида қоғоз ташувчиларда сақланаётган ҳужжатларнинг электрон базаларини шакллантирилишини таъминлайди;

👉 Марказий банк тижорат банклари билан биргаликда 1 октябрга қадар маълумотлар тақдим этиш махфийлиги ва ёпиқлигини таъминлаш асосида “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига ариза берувчи ва унинг оила аъзолари номига олинган пул ўтказмалари ва очилган депозит ҳисобварақларидаги қолдиқлари тўғрисидаги маълумотларни ахборот тизимида рўйхатга олинганда шахсларнинг розилиги билан тақдим этиш имкониятини яратиш тавсия этилади;

👉 Давлат хизматлари агентлиги 2021 йил 1 январга қадар “ФХДЁнинг ягона электрон архиви” ахборот тизимидаги фуқаролик ҳолати далолатнома ёзувларига фуқароларга тегишли бўлган шахсий идентификация рақамини бириктириш орқали ариза берувчининг оила аъзолари таркибини аниқлаш функцияси жорий этилишини таъминлайди;

👉 бир ой муддатда “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом ишлаб чиқилади. Бунда, ижтимоий нафақаларни тайинлашда устуворлик даромади нисбатан пастроқ бўлган оилаларга берилиши назарда тутилади;

👉 икки ой муддатда халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этишнинг ягона тизимини жорий этиш, ижтимоий нафақаларни, хизматларни ва ёрдамни тайинлашда асос қилиб олинадиган муҳтожликни аниқлаш мезонларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.


➡️@uzauz
❗️❗️❗️Карантин қоидаларига риоя қилиш - замон талаби.
Ҳозирги кунда бутун дунё аҳли кўринмас ёвуз коронавирус пандемиясига қарши курашмоқда. Бу кураш инсониятдан фидоийликни, сабрлилик ва огоҳликни талаб қилмоқда. Бу жараёнга халқимизнинг аксарият қисми чин қалбдан бир-бирининг ҳаётини сақлаш ва муҳофаза қилиш мақсадида ҳаракат қилмоқдалар. Фикримиз исботи сифатида қуйидаги ҳаётий воқеага эътибор берсангизлар: Карантин зонасида кўнгилли сифатида ишлаш истагини билдирган ватандошларимизни анкетада қолдирган изоҳларини ўқиб рости таъсирландим. Бу турфа тақдир эгалари ўз ҳаёт йўлларининг қаҳрамонларидир. Бири фарзандлари учун қаҳрамон она, бири оиласи учун қалқон қаҳрамон ота, бири ота-онаси учун жон куйдирган қаҳрамон фарзанд, яна бири Ватан учун, халқ учун ловуллаб турган қалб эгаси, юрт қаҳрамонидир. Атрофимизга теранроқ назар солайлик, турфа тақдирлар, турфа кўнгиллар бор. Вирусдан ҳам хавфлироқ ёвузликлар бор бу ҳаётда. Бу ёмон иллатларнинг ҳеч бирига на таъриф бор, на бир даво. Яқинларимиз, оиламиз, ўзимизни вирус балосидан асраб авайлайлик. Зеро, сизу бизнинг соғлиғимиз учун ўрнатилган карантин чекловлари сабабли, ҳам иқтисодий ҳам маънавий қийинчиликларга дучор бўлиб қолаётганлар талайгина. Сиз ҳам атрофингиз учун жасорат кўрсатинг. Карантин талабларига амал қилинг! Сабрли ва иродали бўлинг! Давлатимиз раҳбарининг одил сиёсатлари, ғамхўрликлари ва адолатли бошқаруви халқимизга мана шундай синовли кунларда руҳий далда бермоқда.
Оллох юртимизни, халқимизни ўз паноҳида асрасин. Ватанимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, кўнгил хотиржамлиги, фарзандларимизнинг буюк келажакка дадил қадамлар билан олға бориши ҳар биримизни энг олий мақсадимиз бўлиб қолаверсин!
Биз биргаликда албатта барча синовларга сабр тоқат ва аҳиллик билан бардош берамиз!
Доруломон кунларга етишимизда Оллоҳнинг ўзи мададкор бўлсин!

Жонибек Сеттиев,
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️❗️❗️COVID-19 КОРОНАВИРУСНИ ЮҚТИРИБ ОЛИШДАН ЎЗИНГИЗ ВА БОШҚАЛАРНИ АСРАНГ!
САЛОМАТ БЎЛИНГ!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Тошкент шаҳридаги Адиблар хиёбони

Обновляющийся Узбекистан: Аллея литераторов в городе Ташкенте

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Одил судловни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга
Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, одил судловни таъминлаш ҳамда судьялар ҳамжамияти ролини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.
2020 йил 24 июль куни “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармон билан, 2021 йил 1 январдан бошлаб вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ва суд ишларини юритиш турлари бўйича алоҳида судлов ҳайъатларини ташкил этган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этиш белгиланди.
Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатини жиноят ишлари бўйича судларга ўтказиш;
маъмурий ва бошқа оммавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришга ихтисослаштирилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида туманлараро маъмурий судларини ташкил этиш, шу муносабат билан туман (шаҳар) маъмурий судларини тугатиш. Шу билан бирга жиноят ишлари бўйича Бўзатов, Тахиатош туманлари судларини ташкил этиш;
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий малака ҳайъатининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари судьялари малака ҳайъатларининг қарорлари устидан Судьялар олий кенгашига шикоят қилиш ҳуқуқини бериш;
шунингдек, 2021 йил 1 январдан бошлаб суд ишларини назорат тартибида кўриш институтини тугатиш, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарларининг суднинг ҳал қилув қарорлари, ҳукмлари, ажримлари ҳамда қарорлари устидан назорат тартибида протест киритиш ҳуқуқини бекор қилиш;
жиноят ишларини судда кўриш учун тайинлаш босқичида иш юзасидан қарорларни тортишув тамойилига риоя этган ҳолда тарафлар иштирокида қабул қилиш тартибини белгилаш, жиноят ишининг умумий тартибда кўриб чиқилишига тўсқинлик қилувчи омилларни тезкорлик билан аниқлаш ва бартараф этиш имконини берувчи дастлабки эшитув босқичини киритиш;
туманлараро, туман (шаҳар) судларининг қарорларини вилоят ва унга тенглаштирилган судлар томонидан, вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг биринчи инстанция суди сифатида чиқарган қарорларини эса Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида қайта кўриб чиқиш;
апелляция тартибида кўриб чиқилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида қайта кўриб чиқиш;
Ўзбекистон Республикаси Олий суди судлов ҳайъатлари томонидан кассация тартибида кўриб чиқилган ишлар бўйича чиқарилган суд қарорларини Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ва улар ўринбосарлари протестига кўра кассация тартибида такроран кўриб чиқиш;
давлат айбловчиси айбловдан воз кечган тақдирда реабилитация асосларига кўра жиноят ишини тугатиш;
прокурор томонидан суднинг қонуний кучга кирган ҳукми, ҳал қилув қарори, ажрими ёки қарори бўйича ишларни, ушбу ишлар юзасидан тарафлар мурожаати мавжуд бўлган ҳолдагина, суддан чақириб олиб ўрганиш;
қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари судларда бошқа шахсларнинг ташаббуси билан қўзғатилган фуқаролик ва иқтисодий ишларнинг кўрилишида прокурор ўз ташаббуси билан иштирок этишини истисно этиш белгиланди.
Шунингдек, ушбу Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Олий суди, вилоят ва унга тенглаштирилган судлар тузилмасида, таркибий тузилма (лавозим)лар киритилишига ҳам розилик берилди.
Мазкур Фармон суд-ҳуқуқ соҳасини янада такомиллаштириш ва фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда шунингдек, одил судловни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга.

О.Ж.Мауленов,
Жиноят ишлари бўйича
Элликқалъа туман суди раиси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбекистонда яна 267 одамда коронавирус аниқланди

🔺2020 йил 5 август соат 10:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 27 314 (+267) нафарни ташкил этмоқда.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Қарақалпақстан Республикасы Мәҳәлле ҳәм шаңарақты қоллап-қуўатлаў министрлиги:

Ҳүрметли пуқаралар!

Қарақалпақстан Республикасында «Қәўендерлик қайырқомлықларды муўапықластырыў "CALL CENTRE" орайларының жумысы даўам етпекте.

Ҳəзирги ўақытта Республикалық ☎️1197 қысқа номерли Сall-орайға 116 кеўилли жас (волонтёр)лар бириктирилген болып, олар ҳəр күни Сизиң қоңыраўларыңызға жуўап берип, жәрдемге мүтәж шаңарақларға зәрүр азық-аўқат ѳнимлери жеткерип берилмекте.

Сиз Республикамыздың белгили бир районларында жасайсыз ба?

Олай болса Сиз Нөкис қаласы ҳəм барлық район ҳəкимликлеринде шөлкемлестирилген тѳмендеги телефон номерлерине қоңыраў етиўиңизге болады:

☎️Нѳкис қаласы (61)222-70-32

☎️Әмиўдәрья районы (61)515-40-21

☎️Беруний районы (61)524-45-07

☎️Бозатаў районы (61)415-36-57

☎️Кегейли районы (61)412-32-47

☎️Қараѳзек районы (61)465-45-76

☎️Қанлыкѳл районы (61)332-11-94

☎️Қоңырат районы (61)312-27-88

☎️Мойнақ районы (61)322-17-52

☎️Нѳкис районы (61)424-46-77

☎️Тақыятас районы (61)572-35-64

☎️Тахтакѳпир районы (61)435-21-57

☎️Тѳрткүл районы (61)532-50-82

☎️Хожели районы (61)554-10-35

☎️Шымбай районы (61)444-02-75

☎️Шоманай районы (61)346-29-74

☎️Елликқала районы (61)585-28-15

Сизиң мүрəжатларыңыз турақлы дыққат-итибарда!

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi