⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ кучайтирилган санитария-гигиена назоратини таъминлашга қаратилган бир қатор чора-тадбирлар белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

🚧 Хусусан, Тошкент шаҳрида коронавирус инфекцияси аниқланган “қизил” ҳудудларни БЛОКПОСТЛАР ўрнатган ҳолда маҳалла, даҳалар ва кўчалар кесимида ёпилиши, карантинга олинган фуқароларнинг уйи олдида 24 соатлик навбатчилик ташкил этилиши белгиланди.

〰️〰️〰️〰️〰️

‼️ Коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида уларнинг ҳоҳишига кўра 14 кунлик карантин назорати даврини ҳақини тўлаган ҳолда МЕҲМОНХОНАДА ўтказиш ҳуқуқи берилди. Эндиликда юқоридаги тоифа давлатлардан Ўзбекистонга кириб келаётган фуқаролар ўз хоҳишига кўра 14 кунлик карантин муддатини давлат томонидан бепул таъминланадиган карантин марказларида ёхуд ҳақини тўлаган ҳолда меҳмонхонада ўтказиши мумкин бўлади.

📝 Фуқаролар карантин назорати даврини ўтказиши мумкин бўлган меҳмонхоналар рўйхати Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан шакллантирилади.

Фуқаролар карантин назорати даврини меҳмонхонада ўтказишда Карантин назорати даврини меҳмонхоналарда ўтказишнинг вақтинчалик тартибига қатъий риоя этишлари талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
💼 Карантин чекловлари шароитида рухсат берилган соҳаларда қайта тикланган тадбиркорлик субъектлари фаолияти мониторинги натижалари айрим ҳолларда санитария-эпидемиологик талаблар бу ҳақда мутасадди ташкилотлар огоҳлантирганидан сўнг ҳам такроран бузилаётганлиги, шу жумладан, фуқаролар тана ҳароратини ўлчаган ҳолда объектга киритиш, уларни ижтимоий масофага риоя этган ҳолда жойлаштириш, мунтазам дезинфекция ишларини ўтказиш, ходимларни тиббий ниқоб ва қўлқоп билан таъминлаш каби талабларга етарли даражада риоя этмаслик, тана ҳароратини ўлчамай, тегишли ҳимоя воситалари билан таъминланмаган фуқароларни тўғридан-тўғри ишга жалб қилиш ҳолатлари аниқланмоқда.

❗️Шу муносабат билан Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекциясига жамоат жойларида санитария-эпидемиология талабларига риоя этилиши устидан назорат тадбирларини (рейдларни) мунтазам равишда кучайтирилган тартибда ташкил этиб бориш юклатилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
✔️ Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли ҳудудда карантин қоидаларига тўлиқ риоя этилишини таъминлаш учун шахсан жавобгар эканликлари белгиланди.

❗️Бунда тегишли ҳудудда карантин талабларини таъминламаганлиги туфайли фуқароларга коронавирус инфекцияси тарқалишига йўл қўйган раҳбарларга лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий таъсир чораси қўлланилиши тўғрисида огоҳлантирилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Куни кеча Тўрткўл туманига “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” тамойили асосида “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ташкил этилаётган ишларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг биринчи ўринбосари М.Аҳмедова ташриф буюрди.
Кун давомида М.Аҳмедова тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинларида бўлиб, маҳалла фаоллари билан учрашиб уч ой давомида бутун Республикамизда ўтказилаётган “Обод маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда хонадонлар ва кўчаларни обод ҳамда кўркам қилиш бўйича суҳбатлашди.Маҳаллаларда бу борада олиб борилаётган ишлар билан танишди. Жумладан, “Тошкент” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган ижтимоий химояга муҳтож якка ёлғиз яшовчи фуқаронинг уй ичи ва фасади “Обод хонадон” тамойилида маҳалла томонидан таъмирланишини кўрди, кўчаларнинг тозалиги ва болалар майдончаларининг ташкил қилиниши, шаҳарсозлик қоидаларига ҳолатлари борасида, уйларда тандирхона, ўчоқхона каби зарурий ўринларнинг жойлашиши ва озодалигига эътиборини қаратиб, бу бўйича тавсияларини берди.
Куннинг иккинчи ярмида туман ҳокимлиги мажлислар залида тумандаги барча овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ва тегишли ташкилотлар вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Унда М.Аҳмедова овул ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларига “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ташкил этилаётган ишларнинг туманда олиб борилиши борасида фикрларини билдирди.
Мавзу юзасидан туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими раҳбари Э.Халимбетов ҳудудимизни обод масканга айналтириш борасидаги ишларимизни тезлик ва баҳамжиҳат амалга оширишимиз муҳимлигини таъкидлади.
Шу билан биргаликда тегишли ташкилот раҳбарлари ва маҳалла раислари “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман” шиори остида ташкил этилаётган ишлар тўғрисида ўз фикр мулоҳазаларини билдиришди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

2020 йил 23 июн кунидан бошлаб Тўрткўл тумани буюм бозори карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш фаолиятини бошлаганлигини маълум қиламиз!
2020 йил 23 июн кунидан бошлаб Тўрткўл тумани буюм бозори карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иш фаолиятини бошлаганлигини маълум қиламиз!
Туман буюм бозори ва деҳқон бозори душанбадан ташқари ҳафтанинг барча кунлари эрталабки 7:00дан тушки 14:00гача ишлайди.
Бунда бозорларнинг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион «тўшак»лар билан жиҳозланиши, сотувчилар ва ҳаридорлар тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши,шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37даражадан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатларда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда бозор ҳудудига киритмаслик чоралари кўрилиши талаб этилади.
Бозор ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланаётган тадбиркорлар диққатига!
Карантин чекловлари шароитида фаолият юритишга рухсат берилган тадбиркорлик субъектларига (қурилиш, умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш объектлари ва б.) тегишли объектларда белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этмаслик оқибатида коронавирус инфекцияси аниқланган тақдирда ушбу объектларни ва шахсларни карантинга олиш ҳамда сақлаш билан боғлиқ ҳаражатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланади.
Фуқароларимиздан бозор ҳудудида санитария-гигиена қоидаларига қаттиқ тарзда риоя қилишларини сўраймиз!
Карантин қоидаларига риоя этмаган фуқароларга тегишли тартибда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирамиз! Ўзимиз ва яқинларимизнинг саломатлигини хавфга қўймайлик! Санитария-гигиена қоидаларига амал қилайлик!

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (398-сон, 22.06.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, кооперацияларни ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйишнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:

👉 Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланилмаётган бўш ер майдонларини маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг захирасига ўтказилишини таъминлайди;

👉 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари кооперациялар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликларини уруғлик, минерал ўғитлар, ёнилғи-мойлаш маҳсулотлари ҳамда бошқа моддий-техника ресурслари билан таъминлаш чора-тадбирларини кўради;

👉 Кооперациялар пахтани қабул қилиб олиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулотни экспорт қилиш бўйича самарали иш юритиш тизимини жорий қилади.

Тегишли Ҳукумат қарорларида пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига белгиланган имтиёзлар кооперациялар учун ҳам татбиқ этилади.

Кооперацияларга пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари ташкил этилмаган ҳудудлардаги пахта тозалаш корхоналари ихтиёрий равишда аъзо бўлади.

Кооперациялар аъзолари томонидан етиштирилган пахтани пахта тозалаш корхоналари томонидан қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш хизмати (тегирмон усулида) кўрсатилади.

Қарор билан шунингдек, Фермер хўжаликларининг ихтиёрий бирлашиши асосида пахта хомашёсини етиштириш ва қайта ишлаш кооперациялари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
⚡️Ноширлик фаолияти учун энди лицензия талаб этилмайди

2020 йил 16 мартда “Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига асосан ноширлик фаолияти учун лицензия бекор қилинган эди.

🔰 Бугун Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

❗️Унга кўра, жорий йил 1 июлдан бошлаб ноширлик фаолияти учун лицензия, матбаа фаолияти учун рухсатнома талаб этилмайди.

Эндиликда тадбиркор ноширлик ёки матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари (Ягона интерактив давлат хизматлари портали) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига хабарнома юбориши кифоя.

Хабарнома юборилганидан кейин 1 иш кунида тасдиқнома электрон кўринишда хабардор қилувчига етказилади.

❗️Шу билан бирга, ноширлик ва матбаа соҳасида амалдаги қонунчилик талабларига риоя этиш талаб этилади.

@aoka_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🇸🇦 Пандемия сабабли Саудия Арабистони ҳукумати бу йилги Ҳаж зиёратини хорижий фуқаролар учун бекор қилдиWall Street Journal

🇯🇵 Жанубий Корея ҳукумати Сеул ва унинг атрофида коронавируснинг иккинчи тўлқини кузатилётганини маълум қилди, агар инфекция юқтиришнинг кунлик ўсиши камаймаса, қатъий карантин чоралари қайта тикланиши ҳақида огоҳлантирди — Guardian

🌐 Душанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус юқтирган оғир аҳволдаги беморларда ўлим ҳолатини камайтирувчи, арзон — дексаметазон дори воситасини ишлаб чиқариш ҳажмини кескин оширишга чақирди — Barrons

❗️🌐
ЖССТ раҳбари, коронавирус пандемияси сиёсийлаштирилаётгани ва вирусга қарши курашда глобал лидерликнинг йўқлиги — вируснинг ўзидан кўра кўпроқ хавф туғдираётганини айтди — VOA

😷 «Қизил Хоч» Таиланд қишлоқларида соғлиқни сақлаш учун хизмат қилаётган ишчи-мигрантлар ва кўнгиллиларга 800 000 дона тиббий ниқоб етказиб беради — Al Jazeera

🇯🇵 Токио Диснейи 1 июл кунидан истироҳат боғлари очилишини маълум қилди, бунда коронавирусга қарши чора сифатида ташриф буюрувчилар сони чекланадиReuters

🇷🇺🦠🇬🇧
Россиялик олимларнинг фикрича, очиқ сув ҳавзалари коронавирус юқиши нуқтаи назаридан хавфли эмас, чунки улар вирусни нобуд қиладиган миқдорда қуёш нурини қабул қилади. Аввалроқ британиялик олимлар Covid-19 дарё ва кўлларда 25 кунгача сақланиб қолишини аниқлагандиTASS, Medrxiv

🇺🇸 АҚШ юқумли касалликлар бўйича бош мутахассиси А.Фаучи америкаликлар пандемия вақтида санитария нормаларига амал қилмагани, ниқоб тақиш қоидаларини бузгани ва ижтимоий масофани сақламагани учун коронавируснинг такрорий тўлқини содир бўлиши мумкинлигидан норози — CNBC

〰️〰️〰️〰️〰️

🇸🇦
На фоне пандемии, власти Саудовской Аравии отменили в этом году Хадж для иностранных паломниковWall Street Journal

🇯🇵 Власти Южной Кореи заявили, что в стране наблюдается вторая волна коронавируса в Сеуле и его окрестностях, и предупредили, что если ежедневный рост числа инфекций не снизится, то будут восстановлены более строгие карантинные мерыGuardian

🌐 В понедельник ВОЗ призвала к быстрому увеличению производства дексаметазона — дешевого стероида, который, как было показано, снижает смертность среди тяжело больных коронавирусами — Barrons

❗️🌐 Глава Всемирной организации здравоохранения заявил в понедельник, что коронавирусная пандемия политизируется и что отсутствие глобального лидерства в борьбе с вирусом представляет большую угрозу, чем сам вирусVOA

😷 Красный Крест предоставит около 800 000 масок рабочим-мигрантам, волонтерам, работающим в сфере здравоохранения в деревнях ТаиландаAl Jazeera

🇯🇵 Токийский Дисней-курорт сообщил во вторник об открытии своих парков 1 июля с ограничением числа посетителей в качестве контрмер по сдерживанию коронавируса — Reuters

🇷🇺🦠🇬🇧
Согласно российским ученым, открытые водоемы не являются опасными с точки зрения передачи коронавируса, поскольку подвергаются воздействию большого количества солнечных лучей, убивающих вирус. Ранее, британские ученые обнаружили, что в реках и озерах Covid-19 может находиться до 25 днейTASS, Medrxiv

🇺🇸
Главный инфекционист США А.Фаучи разочарован тем, что американцы нарушают санитарные нормы в период пандемии, нарушая масочный режим и не соблюдая социальную дистанцию, что приводит к повторным вспышкам коронавируса — CNBC

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Москвага жўнаб кетди.
Куннинг иккинчи ярмида олий даражада икки томонлама музокаралар ўтказилиши режалаштирилган, Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларининг долзарб масалалари кўриб чиқилади.
Эртага, 24 июнь куни давлатимиз раҳбари фашизм устидан қозонилган Буюк Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев отбыл в Москву с рабочим визитом.
Во второй половине дня запланировано проведение двусторонних переговоров лидеров двух стран, в ходе которых будут рассмотрены актуальные вопросы узбекско-российских отношений стратегического партнерства и многопланового сотрудничества.
Завтра, 24 июня, глава нашего государства примет участие в торжественных мероприятиях по случаю 75-й годовщины Великой Победы над фашизмом.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #Galaba

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Aҳоли ва бизнес учун имтиёзлар

📹 АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи ўринбосари Музаффар Юсуф Назаров иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Hudud Inform
#Экспорт

Ўзбекистон мева-сабзавотларига Мьянма ва Гана мамлакатлари бозорлари очилди

"Ўздавкарантин" инспекцияси
ахборот хизмати маълумотига кўра, Мьянма ва Гана мамлакатларига 12 турдаги маҳсулот (гилос, анор, қовун, узум, лимон, ўрик, олхўри, нектарин, хурмо, олма, ўткир қалампир, ловия) экспорт қилиш учун фитосанитария рухсатномаси олинди.

Айни вақтда Таиланд ва Индонезияга – гилос, AҚШга – узум ва қовун, Мисрга – анор, олма ва олхўри, Ҳиндистонга – анор ва олма, Корея Республикасига – узум, Хитойга – нектарин, олхўри ва ўрик маҳсулотлари учун фитосанитария рухсатномасини олиш устида иш олиб борилмоқда.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Forwarded from Times.uz
❗️Келаси ҳафтадан Ўзбекистонда аҳолида антитаначаларни аниқлаш учун тест олиниши режалаштирилмоқда

Бу ҳақда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов АОКАда ўтказилган брифингда маълум қилди:

〰️〰️〰️〰️

🔎 «Биз ҳозирга қадар коронавирус билан зарарланганларни аниқлаб, уларни даволаш, вирус юқтирган беморлар билан мулоқотда бўлганларни эса карантинга олиш масалалари билан шуғулландик.

🕑 Коронавирусни аниқлаш учун ПЗР таҳлили лозим бўлади, холос. Антитаначалар шаклланиши учун эса вирус юқтирган беморлар тузалиб чиққан бўлиши лозим.

🧪 Карантин чекловларини босқичма-босқич юмшатиш учун антитаначаларни аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун Ўзбекистонда ҳам келаси ҳафтадан аҳоли орасида иммунофермен анализини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда».

〰️〰️〰️〰️
Манба 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сўровнома

Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда. Сиз ҳам қатнашинг!

Шу кунларда БМТ томонидан дунё бўйлаб глобал сўров ўтказилмоқда. Унда ўзбекистонликлар ҳам фаол иштирок этиб, ўзлари истаган келажакни қуриш бўйича фикр ва таклифларни билдиришмоқда.

Таъкидланишича, якунда барча овозлар умумлаштирилиб, энг фаол давлатлар рейтинги тузилади. Шунингдек, барча таклифлар БМТ Бош котиби Антониу Гутериш томонидан барча давлат раҳбарларига шахсан тақдим этилади.

Сўровнома ўзбек тилида ҳам мавжуд, уни тўлдириш учун бир неча дақиқа кифоя қилади. Сиз ҳам унда иштирок этинг ва дунё ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшинг.

Сўровномани тўлдириш: https://un75.online/?lang=uzb

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Times.uz
❗️(+35) — Уч ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди

Инфекция юқтирганлар 6535 нафарга етди.

🦠 Янги беморлар: 21 нафари — карантин марказидаги фуқаролар, 6 нафари — Тошкент вилоятида (4 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи), 5 нафари — Тошкент шаҳрида (3 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 2 таси аҳоли орасида), 3 нафари — Сирдарё вилоятида (1 таси бемор билан мулоқотда бўлган, 1 нафари аҳоли орасида, яна 1 нафари халқаро юк ташувчи ҳайдовчи).

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники