#Биласизми

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонунга киритилган айрим ўзгаришлар

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Пенсия тайинлашда ҳисобга олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади?

Пенсиялар миқдорини белгилашда ўртача ойлик иш ҳақи асосий кўрсаткичлардан бири ҳисобланиб, ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги (пенсия сўраб мурожаат этган кишининг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.

📌 Пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақи ўтган йиллардаги иш ҳақларини пенсия тайинланадиган кундаги иш ҳақи даражасига келтириш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибда қайта ҳисобланади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
⚡️«Четдан олиб келинаётганларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак»

❗️Ҳар бир рейсдан баъзида 80 тагача ёки ундан ҳам кўп одамларда коронавирус аниқланяпти.

Бу ҳақда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков Кун.уз мухбирига берган интервьюсида маълум қилди:

Биз аниқ биламизки, хориждан уюшган ҳолда олиб келинаётган аҳоли қатламимиз эпидемик нохуш ҳудуддан келяпти. Улар йўл-йўлакай касалликка чалинганлар билан рўбарў келган бўлиши мумкин, учрашган бўлиши мумкин, ёки битта жойда бир муддат бўлган бўлиши мумкин.

🔎 Шундай экан, биз бу одамларнинг ҳаммасига потенциал хавф манбайи сифатида қарашимиз керак бўлади. Ҳозирги олиб келинаётган рейсларимизда, баъзи бир рейсни ўзидан 70дан 80гача ёки ундан ҳам кўп одамларда касаллик борлиги аниқланяпти. Шунинг учун биз уларни карантин зонада ушлаб, тўлиқ ишонч ҳосил қилиб, унда кейин аҳоли орасига қўшиб юборадиган бўлсак, тўғри бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❗️Бешта хусусий интернет нашрга президент сафарини бевосита жойидан туриб ёритиш учун рухсат берилди

5-6 июнь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида бўлиб қайтди.

Президент Мирзиёевнинг бу ташрифи ўзбек ОАВ учун бир жиҳат билан алоҳида аҳамиятли: бу гал илк бор мамлакатдаги 5та хусусий интернет нашрга президент сафарини бевосита жойидан туриб ёритиш учун рухсат берилди. Хусусан, Kun.uz, Daryo.uz, Gazeta.uz, Xabar.uz ва Uznews.uz интернет сайтлари мухбирлари ташриф жараёнларини Фарғонадан туриб ёритиб борди.

Шу пайтга қадар эса президент ташрифи тафсилотлари фақат унинг матбуот хизмати ва давлат телеканаллари орқалигина аҳолига етказиб келинарди.

Kun.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ислоҳотчи бўлса, ижро органи раҳбарлари ҳам ўрганади, жамият ўзгаради, муҳит ўзгаради

Шавкат Мирзиёев: Если предприниматель будет реформатором, руководители исполнительных органов научатся, общество и среда изменятся

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
ЭЪЛОН!
“Тўрткўл туман газ таъминоти” корхонаси томонидан аҳоли хонадонларига ўрнатилган эски механик газ ҳисоблагич ускуналари ўрнига янги замонавий электрон “ақлли” газ ҳисоблагич ускуналарини ўрнатиш ишларини олиб бормоқда.
Шу муносабат билан газ корхонасига тажрибали газ пайвандчиларни меҳнат шартномаси асосида ишга таклиф қиламиз.
Ойлик маошлари 1 500 000 – 2 000 000 сўм

Мурожаат учун телефон: (61) 533-04-47, (99) 867-11-00, (97) 353-32-34

“Тўрткўл туман газ таъминоти” маъмурияти
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Муҳокама бўлиб ўтди
Тўрткўл тумани “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғинида туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва овул фуқаролар йиғини фаоллари иштирокида ушбу ҳудудда содир этилган жиноят юзасидан муҳокама бўлиб ўтди.
Ушбу муҳокамани туман ҳокими Р.Шамуратов олиб борди. Кун тартиби ЎзР ЖКнинг 169-моддаси, ўзганинг мулкини яширин турда талон-тарож қилиш, гиёҳвандлик моддаларини ва психотроп воситаларини сақлаш, ўтказиш ва истеъмол қилиш-қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ҳолатининг қонуний чора қўлланилиши мавзуларига бағишланди.
Туман ҳокими аввало жиноятчиликнинг келиб чиқишига асос бўладиган критерийларга тўхталиб ўтди. Яъни, агар оилада энг аввало ўзаро тушунмовчилик, ҳар-хил етишмовчиликлар юзасидан келишмовчилик, оила бюджетига тушадиган даромад бўлмаслиги сабабли муаммолар натижасида жиноят келиб чиқиши хавфи мумкинлигини билдирди.
Бугун юртимизда ишлайман, деган одамга имкониятлар яратиб берилмоқда. Жумладан, ҳунармандларга кредитлар ажратилиши йўлга қўйилган. Шунингдек, “Ҳар бир оила тадбиркор” Давлат дастури асосида ҳаракат қиладиган бўлса ҳам юртимизнинг ўзида даромат олиш имкони мавжудлигини таъкидлади.
Туман ИИБ бошлиғи З.Заитов ҳамда туман прокурори М.Матчанов содир этилган жиноят юзасидан гапирар экан, фуқароларни огоҳликка чақирдилар. Маҳалламизга кимлар кириб келаётганига аҳамият қаратишимиз лозимлиги, эътиборсиз бўлмасликка чорладилар. Зеро, бугунги карантин даврида одамларнинг уйдан чиқмай ўтирганидан фойдаланиб ҳам жиноятлар содир қилинганлиги ҳақида ҳам айтиб ўтилди. Бундан кейин жиноятчиликнинг олдини олишда аҳамият берилиши керак бўлган вазифалар билдирилди.
Ўтказилган муҳокама давомида сектор раҳбарлари фуқароларни турли хилдаги жиноятчиликнинг олдини олишда ўзимиз фаол бўлишимиз ва бундай иллатларнинг илдиз отишига қарши маънавий кураш олиб боришимиз лозимлигини билдирдилар.
Учрашув давомида фуқароларнинг мурожаатлари ҳам кўриб чиқилди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидлемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди:

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонада раҳбариятнинг ниқоб тақмасдан ишлаганда ишдан бўшатиш билан таҳдид қилиши тўғрими?

❗️Иш берувчи иш вақтида ниқоб тақишни мажбурий қилиши ва тегишли буйруқ ёки кўрсатма беришга ҳақли.

〰️〰️〰️〰️〰️

Кўчада ҳаво иссиқ, ҳарорат уйда 36,7 даража (симобли иссиқ ўлчагичда) кўрсатиб, бирор жамоат жойига киришда 37,2 даражани кўрсатяпти. Бу ахир иссиқ ҳавода юриш таъсирида ошиши мумкинку?

❗️Пирометр — масофадан туриб иссиқликни ўлчаш асбаби. Пирометр тана ҳароратини ўлчашда юқори хатоликка йўл қўймайди — бу ҳолат ±1,0% кўрсаткичга тенг.

🔫 Шундан келиб чиққан ҳолда, пирометр ҳам янглишиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.

〰️〰️〰️〰️〰️

Россиядан қайтганимдан сўнг 14 кун карантинда ўтирдим. Барча тест натижалари «манфий» чиққандан сўнг уйга қайтдим. Энди маҳалла ҳам 14 кун карантинда ўтиришимни айтяпти. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг махсус маълумотномаси инобатга ўтмайдими?

❗️Коронавирус инфекциясининг яширин даври 14 кундан узоқ бўлиши мумкинлигини ҳисобга олганда, яна 10 кун уйда ўзини изоляциялаш зарур.

〰️〰️〰️〰️〰️

Аҳоли орасидан чиқаётган касаллар 100% карантинга олиняптими? «Симптомсиз» касаллик қандай аниқланмоқда?

❗️Аҳоли орасидан чиққан беморлар, эпидемиологик суриштирув натижаларига кўра, бирламчи мулоқотда бўлган шахслар каратинга олинади, иккиламчи мулоқотдаги шахслар — уй шароитида 14 кун изоляция қилинади.

👮🏻‍♂️ Ички ишлар вазирлиги томонидан уй шароитида (ўз яшаш уйи, меҳмонхона, ётоқхона ва бошқалар) карантин остида тиббий назоратда бўлган шахслар 14 кунлик карантин тартибларига риоя этишлари устидан назорат ўрнатилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чет элдан келган фуқароларнинг юкларида ҳам касаллик бўлиши мумкин. Уларни нима қилишади?

🚿 Чет элдан келган фуқароларимиз карантинга олинган вақтда уларнинг юклари қандай юк турига киришидан қатъий назар 100% зарарсизлантирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Ишхонада иш кабинетида кондиционер орқали юбориладиган ҳаводан касаллик тарқалиши мумкинми?

❗️Марказлашган умумий кондиционерлар орқали вирус ҳаво орқали юқиши мумкин.

〰️〰️〰️〰️〰️

Чартер рейс билан олиб келинадиганларни кутиб олиш ёки улар билан кўришиш мумкинми?

❗️Чартер рейслар билан олиб келинадиган фуқароларни кутиб олиш ва учрашишга рухсат берилмайди, улар аэропортнинг ўзидан тўғри карантин зонасига олиб кетилади.

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🌐 Жаҳон миқёсида коронавирус инфекциясидан 400 мингдан ортиқ одам вафот этди, COVID-19 га чалинган беморлар сони 7 миллиондан ошди Johns Hopkins University

🇮🇩🇮🇳🇺🇸 Бугун Индонезия ва Ҳиндистон, шунингдек, АҚШнинг айрим штатлари, хусусан Нью Йоркда карантин чекловлари енгиллатилади Al Jazeera

🇳🇿 Янги Зеландияда бирорта ҳам COVID-19 касаллигининг фаол ҳолати қолмади The Guardian

🇻🇳🇪🇺 Душанба куни Вьетнам Европа Иттифоқи билан эркин савдо тўғрисида келишувни ратификация қилди. Ушбу битим товарларнинг 99% тарифини бекор қилади ва Вьетнамга пандемиядан кейинги иқтисодиётни тиклашга керакли кўмакни таъминлайди Reuters

🇯🇵 Reuters ҳисоботига кўра, Японияда биринчи чоракда ЯИМга капитал пул қўйиш ўсганига қарамай иқтисодиётда сезиларли инқироз кузатилмоқда. Мамлакат ҳукумати умумий қиймати 2,2 триллион АҚШ доллари миқдорида иккита рағбатлантирувчи чора-тадбирлар пакетини тузди. Бироқ кўплаб таҳлилчилар барқарор тиклаш бошлангунга қадар вазият ёмонлашиши тахмин қилишмоқда Reuters

🇬🇧 2021 йилга келиб Британия университетларида чет эллик талабалар сони кескин камайиши, шу жумладан 585 миллион доллар миқдорида чет эллик талабалардан тушадиган даромад миқдори ҳам камайиши тахмин қилинмоқда The Times

🇩🇪 Германиянинг Lufthansa авиакомпанияси мамлакатдан учаётган йўловчиларни пандемия билан боғлиқ ҳар қандай вазиятда ҳам уйларига етказишни кафолатлашини маълум қилди. Хусусан, агар йўловчига бораётган давлатига тана ҳарорати ошгани ёки эпидемиянинг навбатдаги тўлқини бошлангани сабаб кириш тақиқланса, карантинга олишни кафолатлайди.

🇫🇷 Франция ҳукумати кўчаларда ниқоб ва тамаки қолдиғини ташлаганлик учун жарималар миқдорини оширди. Энди қоидабузарлар 135 евро тўлашга мажбур бўлишади The Telegraph

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Ҳудудларнинг «ранги» ўзгарди: барча вилоят ва шаҳарлар (тўлиқ рўйхат)

Бунда беморларнинг бутунлай соғайиши ҳамда эпидемик вазият эътиборга олинган

Манба:
@ssvuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️«Равнақ банк» ва ИИБ ходимларида, «Ўрикзор»даги сотувчининг қўшниларида коронавирус аниқланди

⚡️(+52) — 8 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар 4404 нафарга етди.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 29 нафари — Карантин марказидаги (барчаси хориждан келган) фуқаролар орасида, 18 нафари — Тошкент шаҳрида (жумладан, «Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндошлари ва қўшнилари, «Равнақ банк»нинг Шайхонтохур филиали ходими), 3 нафар — Наманган вилоятида (шундан 2 нафари вилоят ИИБ ходимлари), 1 нафари — Тошкент вилоятидан («Ўрикзор» савдо мажмуаси сотувчисининг қариндоши) аҳоли орасида, қолган 1 нафари — Сирдарё вилоятида Россиядан чегара пост орқали кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники