🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11K subscribers
62.1K photos
6.85K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
Основные моменты видеоселекторного совещания под председательством Шавката Мирзиёева по вопросам сокращения бедности от 3 июня

♦️ Госкомветеринарии
раздаст около 180 тыс. семьям с низким доходом племенных коз, птицу и кроликов

♦️ Намечено обеспечить занятость 70 тыс. человек путем ввода в оборот около 90 тыс. га земель. 20 тыс. га этих земель будут переданы малообеспеченным семьям

♦️ Предусматривается выделить 120 тыс. га высвобождаемых от зерна земель для выращивания повторных культур и создания источника дохода для около 300 тыс. семей

♦️ 28 тыс. новых рабочих мест будет создано за счет реализации 107 проектов в хлопково-текстильных кластерах на сумму 965 млн долларов

❗️ Парламенту рекомендовано взять на жесткий контроль исполнение решений президента по сокращению бедности в регионах, проводить открытые для СМИ и блогеров заслушивания отчетов хокимов

Официальные страницы
Kun.uz

Telegram | Facebook | Instagram
Основные моменты видеоселекторного совещания под председательством Шавката Мирзиёева по вопросам сокращения бедности от 3 июня

⚡️ Будет сформирован Единый социальный реестр, основой для которого станут сформированные списки для поддержки малообеспеченных семей и ОНД «Доброта и поддержка»

⚡️ Шавкат Мирзиёев рекомендовал рассмотреть возможность открытия непродовольственных рынков
с соблюдением санитарных требований

♦️ До настоящего времени 540 тыс. семьям оказана поддержка в размере 307 млрд сумов. К концу года финансовую помощь получат дополнительно более 235 тыс. семей

♦️ В 2020 году на программы по развитию семейного предпринимательства будет направлено 4 трлн сумов

♦️ Будет обеспечена занятость 18 тыс. малоимущих семей за счет выделения частным приусадебным хозяйствам субсидий в размере 36 млрд сумов. Кроме того, планируется трудоустроить 145 тыс. малоимущих за счет реализации 7,5 тыс. промышленных проектов

♦️ Определены меры по созданию более 31 тыс. высокооплачиваемых рабочих мест посредством запуска 206 крупных производственных мощностей стоимостью около 11 млрд долларов

♦️ 85 тыс. человек могут быть привлечены к работам в строительной сфере, осуществляемым за счет выделенных из Антикризисного фонда 3,6 трлн сумов.

Официальные страницы Kun.uz

Telegram | Facebook | Instagram
Forwarded from Times.uz
⚡️Президент ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади

Бугун Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари тадбир аввалида мамлакатимизда коронавирус билан боғлиқ вазиятга тўхталиб ўтди. Сўнгги ўн кунда ўрта ҳисобда кунига 70-80 кишида касаллик аниқлангани, ҳали хотиржамликка ўрин йўқлигини таъкидлади.

🦠 Охирги бир ойда 32 та чартер рейс орқали 8 мингга яқин, чегара постлари орқали 20 мингдан ортиқ фуқаро юртимизга олиб келинган. Уларнинг кўпчилигида касаллик топилган.

✔️ «Қизил» ва «сариқ» ҳудудлар ҳисобланган вилоят, шаҳар ва туманларда карантин қоидаларига қатъий амал қилиш шартлиги яна бир бор айтиб ўтилди.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
⚡️ “Яшил” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқаролар қабулига рухсат берилади

🟥🟨 “Қизил” ва “сариқ” тоифага кирувчи ҳудудлардаги судларда фуқароларнинг шахсий қабули тўхтатиб турилади ҳамда фуқароларга ҳужжатларни судларга фақат электрон шаклда ёки почта орқали юбориш тавсия этилади. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.

✍🏻 Хабарда айтилишича, Олий суд Раёсатининг карантин даврида судларнинг фаолияти бўйича навбатдаги қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ, барча судларда (тоифа ҳудудидан қатъи назар):

😷 🧤 судья ва мутахассислар томонидан ижтимоий масофани (2 метрни) сақлаган, тиббий ниқоб ва антисептик воситаларидан фойдаланган ҳолда фаолият юритишини таъминлаш;

🦠 барча турдаги оммавий тадбирлар (маърифат соатлари, семинарлар, конференциялар, давра суҳбатлари, ўқув машғулотлари ва бошқа оммавий тадбирлар) ни ўтказмаслик (судлар фаолияти билан боғлиқ видеоконференцалоқа режимида ўтказиладиган йиғилишлар бундан мустасно);

🌡 суд биноларига кириш-чиқиш жойларини пирометр ва антисептик воситалар билан таъминлаш, суд муҳокамасига келган ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, ниқобсиз ва тана ҳарорати 37 °C ва ундан юқори бўлган ҳолатда, суд биносига киритмаслик каби мажбурий талабларга қатъий риоя этиш белгиланган.

⛔️ Суд мажлиси иштирокчилари бўлмаган шахсларнинг суд биноларига кириши қатъиян ман этилади.


Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️2020 йил 5 июндан бошлаб қуйидагиларга рухсат берилади:

🟡 “сариқ” ҳудудларда:

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканлари ва жойлаштириш воситалари фаолиятига (хостеллар бундан мустасно);

✔️ уй меҳмонхоналари ва солиқ органларида рўйхатдан ўтган дала ҳовлилар (дачалар) фаолиятига (фақат оилавий меҳмонларга хизмат кўрсатиш учун);

✔️ меҳмонхоналар, санаторийлар, пансионатлар, болалар оромгоҳлари, меҳмон уйлари, пляжлар, бошқа дам олиш масканларида жойлашган ҳамда очиқ ҳавода хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона) фаолиятига;

〰️〰️〰️〰️〰️

🟢 “яшил” ҳудудларда “сариқ” ҳудудларга қўшимча равишда:

✔️ индивидуал шуғулланиш учун тренажер заллари ва бассейнлар фаолиятига.

☝️Бунда тренажер заллари ва бассейнлар объектларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларнинг кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт турларини ўтказмаслик талаб этилади;

✔️ маданият объектлари (театрлар) фаолиятига, индивидуал ва жамоавий репетициялар ўтказиш шарти билан (30 кишидан кўп бўлмаган), томошабинлар ва ташриф буюрувчиларга рухсат бермаган ҳолда, спектаклларни онлайн режимида ёки телевидение орқали трансляция қилиш йўли билан;

✔️ таълим марказлари, тўгараклар (10 кишидан кўп бўлмаган гуруғ ташкил этиб, вақтини олдиндан келишган ҳолда) фаолиятига.

☝️Бунда ходимлар ва болаларнинг соғлиғи ҳолатини доимий назорат қилиш (тана ҳароратини мунтазам ўлчаб бориш), инфекция аломатлари мавжуд бўлган ходимлар ва болаларни машғулотлардан четлатиш, шунингдек, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш талаб этилади;

🕌 ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАР фаолиятига.

Бунда диний ташкилотлар биноларининг доимий равишда дезинфекция қилиниши, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши, ижтимоий масофани сақлаши, шу жумладан намоз вақтида фуқароларнинг оралиқ масофасини 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда), шунингдек, ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37*С ва ундан юқори бўлган, инфекция аломатлари мавжуд бўлган ҳолатда ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш, жамоавий диний маросимлар (жума намози ва бошқалар)ни ўтказмаслик талаб этилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Яна аҳоли орасида коронавирус аниқланди

⚡️(+31) — 4 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3874 нафарни ташкил этмоқда.

🦠 Янги касалланиш ҳолатларининг 20 нафари — Карантин марказидаги (барчаси Қозоғистондан чегара пост орқали келишган) фуқаролар орасида, 1 нафари — Қорақалпоғистон Республикасида хориждан келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида, 1 нафари — Тошкент вилоятида аҳоли орасида, 1 нафари — Сирдарё вилоятида бемор билан мулоқотда бўлган фуқарода, қолган 8 нафари эса — Тошкент шаҳрида (шундан 3 нафар аҳоли орасида, яна 3 нафари — бемор билан мулоқотда бўлган, 2 нафари хориждан келган ва карантинга олинган) аниқланган.

💉 Даволанмоқда — 844.

▪️Аҳволи оғир — 9 нафар. Ўта оғир — 2 нафар.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади

“Ташқи иқтисодий фаолиятни янада тартибга солиш ва автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори (ПҚ–4739-сон, 03.06.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 августдан бошлаб 8701 (тракторлар), 8702 (10 ёки ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари), 8703 (енгил автомобиллар) ва 8704 (юк ташишга мўлжалланган моторли транспорт воситалари) ТИФ ТН кодлар бўйича транспорт воситаларини олиб киришда амалда бўлган акциз солиғи ставкалари бекор қилинади.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириладиган, акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари Президентнинг ПҚ-3818-сон қарори билан тасдиқланган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қўшни Туркманистон давлатидан келиб ўқиб юрган Тўрткўл тиббиёт коллежининг ўн нафардан зиёд талаба қизлари коронавирус пандемияси сабабли таълим даргоҳларида қолишди. Карантин бошидан буён талабаларга тумандаги саховатли инсонлар ва ташкилотлар томонидан моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатиб келинмоқда.
Шу қаторда Тўрткўл туман бош имом хатиби Д.Кличев бошчилигида бир қатор диний соҳа вакиллари талаба қизларнинг холидан хабар олиб, маънавият мавзусида суҳбатлашдилар. Соҳа вакиллари қизларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини ҳам етказдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
❗️Бу йил тест синовлари 2 та фандан бўлади

Жорий йилда 3 та мажбурий фандан (она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика) тест бўлмайди.

Фақат 2 та мутахассислик фанидан тест олинади.

⚡️Шунда баллар қуйидагича белгиланади:

1-блок 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин.

2-блок 30 та савол, ҳар бир тўғри жавобга 3.1 балл берилади, жами 93 балл берилади.

Тест саволларини ишлаш ва жавобларни белгилаш учун жами 3 соат вақт берилади.

Бу ҳақда Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев бошчилигида ўтган брифингда маълум қилинди.

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

❗️В этом году тестирование пройдёт по 2 предметам

В этом году тестирование по 3 обязательным предметам (родной язык, история Узбекистана и математика) проводиться не будет.

Тестирование будет проводиться только по 2 профильным предметам.

⚡️При этом баллы будут распределены следующим образом:

1-блок 30 вопросов, за каждый правильный ответ начисляется по 3.2 балла, в целом можно набрать 96 баллов.

2-блок 30 вопросов, за каждый правильный ответ начисляется по 3.1 балла, в целом можно набрать 93 балла.

Время тестирования — 3 часа.

Об этом сообщалось на брифинге, проведённом под руководством заместителя Премьер-министра Бехзода Мусаева.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
⚡️Абитуриентлардан ҳужжат қабул қилиш

❗️Олий таълим муассасаларига кириш учун абитуриентлар 15 июндан 15 июлгача ҳужжат топшириши мумкин.

Ҳужжатлар кечаю кундуз 24 соат давомида ФАҚАТ 2 УСУЛДА онлайн қабул қилинади:

🔹 ДТМ сайти орқали
🔹 my.gov.uz портали орқали

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📲 Бунда абитуриентларга уйдан чиқмаган ҳолда мобиль телефон (компьютер) ёрдамида онлайн рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади.

📣 Олий таълим муассасаларига қабул кўрсаткичлари таълим йўналишлари ва ўқитиш тили кесимида ДТМ ҳамда муайян олий таълим муассасасининг расмий веб-сайтларида ЭЪЛОН ҚИЛИНАДИ.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Қабул–2020. Энг муҳим маълумотлар

🔹Тест
синовлари 3 сменада бўлади

🔹Ҳар бир сменада 25 минг абитуриент тест топширади, абитуриентлар ораси 3 метр бўлади

🔹Кириш имтиҳонлари (тест) 25 июлдан 20 августгача ўтказилади

🔹Имтиҳон жараёни онлайн равишда интернет ва ТВ орқали жонли эфирга узатилади

🔹Бу йил 1 миллион 270 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топшириши кутилмоқда

〰️〰️〰️〰️

🎓 Ижодий ва касбий имтиҳонлар бор йўналишларда синов қандай бўлади?

◽️ОТМга ҳамма абитуриент келиб йиғилмайди

◽️ОТМлар ҳудудий имтиҳон комиссиясини ташкил қилади

◽️Абитуриентлар ўз ҳудудида ижодий имтиҳон топширади

◽️Имтиҳонлар 1 соат бўлади

◽️Абитуриент имтиҳонга фақат бир марта келади. Шу бир келганда барча имтиҳонини топшириб кетади

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🏠#Уйда_қолинг

Тўрткўл тиббиёт коллежи талабаларидан хабар олишга келган Тўрткўл тумани ҳокимининг ўринбосари Э.Халимбетов ва Туркман миллий маданий маркази раҳбари М.Таганмуратов қўшни давлатдан келиб таҳсил олаётган қизларнинг яшаш шароитлари билан танишдилар. Талабалар билан суҳбатлашиб, уларнинг муаммолари ва режалари билан қизиқдилар.
Туркман миллий маданий маркази томонидан қизларга озиқ -овқат маҳсулотлари келтирилди.
Кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликлардан талабалар ўз миннатдорликларини билдирдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати бўлими.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
🔘 Коронавирус аломатларини 3 кун олдин аниқлайдиган «ақлли» узук яратилди

«Oura» компанияси COVID-19’ни — белгилари пайдо бўлишидан уч кун олдин аниқлай олувчи «Health» узугини тақдим этди. Ушбу янги технология вирус бор-йўқлигини 90 фоизга тўғри текширади.

🔹Бунинг учун узук соҳиби ҳар куни эрталаб кичик сўровномадан ўтади ва бу маълумотлар сунъий интеллект алгоритми ёрдамида қайта ишланади. «Ақлли» узук инсоннинг биологик кўрсаткичларитана ҳароратини ўлчайди, уйқу режими, жисмоний фаоллик даражаси ва юрак ритмини мониторинг қилиб боради.

🔎 «Интеграцияланган, яхлит нейробиологик платформа тиббиёт ходимлари учун ҳимоя жараёнида муҳим кўмакчи бўлади», — дейди лойиҳа раҳбари Али Резаи.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники