Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 20 декабрдаги «Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1023-сонли қарори ижросини таъминлаш бўйича аукцион ўтказилишини маълум қиламиз
Тўрткўл туман ҳудудида 2020 йил 1 июнь ҳолатига ҳозирги кунда тадбиркорлик қилиш учун жами 10 та ер участкалари https://e-auksion.uz/ сайтига қўйилган бўлиб, 3 таси “Кумбасқан” ОФЙ, 6 таси “Шодлик” МФЙ, 1 таси “Оққамиш” ОФЙ ҳудудларида.
Жумладан:
“Кумбасқан” ОФЙ ҳудудида: 3 та ер майдон
1. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.04 га ер майдонни ташкил қилади. Киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 862 900.00 сўм, Аукцион 2020 йил 09 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?2&lot_id=209761
2. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.04 га ер майдон бўлиб, киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 862 900.00 сўм, Аукцион 2020 йил 09 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?3&lot_id=209757
3. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.04 га ер майдон бўлиб, киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 862 900.00 сўм, Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?7&lot_id=212205
“Оққамиш” ОФЙ ҳудудида: 1 та ер майдон
1. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.01 га. Киритиладиган инвестиция: 100 000 000 сўм. Киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 2 та. Бошланғич нархи 2 443 600.00 сўм, Аукцион 2020 йил 09 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?9&lot_id=209760
“Шодлик” МФЙ ҳудудида: 6 та ер майдон
1. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.02 га ер майдон бўлиб, киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 546 450.00 сўм, Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?14&lot_id=212261
2. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.02 га ер майдон бўлиб, киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 546 450.00 сўм, Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?15&lot_id=212260
3. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.02 га. Киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 546 450.00 сўм, Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?16&lot_id=212208
4. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.02 га. Киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та. Бошланғич нархи 2 546 450.00 сўм, Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?13&lot_id=212207
5. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.02 га ер майдон. Киритиладиган инвестиция: 250 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 3 та, Бошланғич нархи 2 546 450.00 сўм. Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?12&lot_id=212209
6. Маиший хизмат кўрсатиш объекти қурилиши учун, жами ер майдони 0.04 га ер майдон. Киритиладиган инвестиция: 400 000 000 сўм, киритиш муддати 24 ой, яратиладиган иш ўрни 6 та. Бошланғич нархи 2 862 9000.00 сўм. Аукцион 2020 йил 15 июнь куни 09:00да ўтказилади.
https://e-auksion.uz/lot-view?11&lot_id=212206
Қўшимча маълумот учун телефон номер: 532-20-56
Тўрткўл тумани ҳокимлиги
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇨🇩 Конгода коронавирусдан ташқари Эбола эпидемиясининг янги тўлқини аниқланди New York Times

🌐 Пандемия натижасида антибиотиклардан фойдаланиш ортган, бу эса ўлим кўрсаткичлари кўпайишига олиб келади. ЖССТ тиббиёт ходимлари учун коронавирус беморларини антибиотик билан даволашни тақиқловчи қўлланма чоп этди The Guardian

🇹🇷 Туркияда ресторан, музей, кутубхона ва бозорлар қайтадан очилди. Истироҳат боғи ва чўмилиш ҳавзаларига боришга ҳам рухсат берилди Al Jazeera

🇪🇸 Март ойидан буён илк марта Испанияда коронавирусдан ўлим ҳолати қайд этилмади ABC News

〰️〰️〰️〰️
👉 Бошқа янгиликлар: https://t.iss.one/aoka_uz/2043

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🏠#Уйда_қолинг
1-июнь “Халқаро болаларни ҳимоя килиш” кунига бағишлаб Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши томонидан Президентимизнинг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” бўйича бешта муҳим ташаббуси ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган онлайн танловларда энг кўп овоз тўплаган 22-умумий ўрта таьлим мактабининг 7-синф ўқувчилари Рахимова Райҳона ва Рахимбоева Мунира фахрли биринчи ўринни эгалладилар. Иккинчи ўринни 1-умумий ўрта таьлим мактабининг 5-синф ва 7-синф ўқувчилари Зерипбаева Зухра ва Зерипбаева Севинч эгалладилар.Учинчи ўрин эса 9-умумий ўрта таьлим мактабининг 3-синф ўқувчиси Сабурова Нуронага насиб этди.
Онлайн тадбирда фаол иштирок этган ва ғолиб бўлган ўқувчи ёшларга байрам муносабати билан ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши томонидан эсдалик совғалари топширилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Тўрткўл тумани 5-сонли сил ва нафас органларининг сурункали касалликлари хавфи бўлган гуруҳ болалари учун санатория типидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатида тарғибот тадбирларининг ўтказилгани ҳолати юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз

Жорий йилнинг 25 май куни Тўрткўл тумани прокурори М.Г.Матчанов томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Тўрткўл тумани 5-сонли сил ва нафас органларининг сурункали касалликлари хавфи бўлган гуруҳ болалари учун санатория типидаги ихтисослаштирилган мактаб интернатида тарғибот тадбири ўтказилди.
Тарғибот тадбирининг ўтказилишига асосий сабаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4102-сонли Қароридаги ижтимоий соҳа ва бошқа объектлардаги мавжуд холатларни ўрганиш, аниқланган муаммо ҳамда уларнинг ҳал этилиш чораларини кўриш бўлган.
Мактаб интернат тумандаги “Беруний” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган ҳамда ҳозирда об-ҳаво иссиқлиги, интернат ҳудудига оқар сувнинг кирмаслиги, мактаб интернатни ўраб турган (забор) деворлар авария ҳолатига келганлиги, шунингдек эски бинолар яроқсиз эканлиги ҳақидаги маълумотларни жойида ўрганиш мақсад этилган.
Шунингдек, мактаб интернати коллективининг асосий қисми аёлларни ташкил этганлиги сабабли ходимларга яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларини муҳокама этиш назарда тутилган.
Шу билан биргаликда коронавирус пандемияси шароитида ишларни ташкил қилиш, меҳнат интизоми, интернатда мунтазам ўтказилаётган текширишларнинг сабабини аниқлаш ва бунга чек қўйиш учун тушунтириш ишларини ташкил этиш мақсадида ходимлар билан карантин қоидаларига амал қилган ҳолда йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш якунида меҳнат жамоаси вакилларининг мурожаатлари ва таклифлари бўйича қабул ташкил этилди.
Мазкур йиғилишда туман прокурори томонидан интернат ходимларига ҳозирги вақтда дунё бўйлаб тарқалган коронавирус пандемияси шароитида туманимизда эҳтиёжманд оилаларга кўрсатилаётган амалий ёрдамлар тўғрисида қисқача маълумот берилди.
Мактаб интернат жамоасида носоғлом муҳит шаклланган.
Ходимлар ўзаро келишмовчиликлари натижасида турли идораларга мунтазам мурожаатлар йўлланиб келинаётгани оқибатида 2018 йилдан ҳозирги кунга қадар жами 10 дан ортиқ турли текширишлар ўтказилган.
Тарғибот тадбири кунида ҳам мактаб интернатида молия бўлими ва бандликка кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан мактабнинг молиявий фаолияти юзасидан текшириш ўтказилаётгани аниқланди.
Шунингдек, учрашувда туман прокурори томонидан мактаб жамоасида шаклланган носоғлом муҳит танқидга олиниб, бунга шароит яратиб бераётган омилларни аниқлашда туман бандликка кўмаклашиш марказининг Давлат инспекторига интернатдаги иш фаолият билан танишиб чиқиб, амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилиш сўнгида туман прокурори интернат ходимлари томонидан берилган саволларга қонун доирасида жавоб берди.

Тўрткўл туман прокуратураси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Чиқиндиларни белгиланмаган жойга ташлаганлик учун маъмурий жавобгарлик бор

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=12153

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Абитуриентлар ҳужжатларни ДТМнинг расмий веб-сайти орқали топширишлари мумкин бўлади

Батафсил
👉 https://hudud24.uz/?p=12177

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
🔺2020 йил 2 июнь соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3750 (+32) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 17 нафари Карантин марказидаги (10 нафари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридан чартер рейс билан келган, 7 нафари эса Тожикистон Республикасидан чегара пост орқали кириб келган) фуқаролар орасида, 7 нафари Бухоро вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлган, 3 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари), 3 нафари Тошкент шаҳрида карантинга олинган фуқаролар орасида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 1 нафар Сирдарё вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланган.

❗️Айни пайтда юртимизда 2908 (+49) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар соғайди.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда даволанаётган 827 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қарақалпақстан Республикасы Коронавирус инфекциясының тарқалыўына қарсы гүресиў илажларын муўапықластырыў бойынша оператив Штабы ескертеди!

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Қурилиш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Жамолиддин Қаландаров иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг

👨‍👩‍👧‍👦 Айни дамда 68413 нафар, яъни 76,5 фоиз аҳоли уйига қайтарилган.
👷 Таъмирлаш ишларига 563 та пудратчи танланган, пудратчи корхоналар томонидан 13765 нафар малакали қурувчилар, 722 та махсус транспорт жалб этилган.
🏘 Бугунги кунда 1814 та уйда параллел равишда таъмирлаш ишлари бошланган.
🏗 Қурилаётган уйлар сифати бўйича 37 та кўп қаватли уйда тупроқ натижалари яхши экани ва фундамент ишлари амалга ошириш учун қулай экани аниқланган.
🛠 Пудратчи ишлар томонидан том, дераза ўрнатиш, электр симларни монтаж қилиш ва бошқа ишлар якунламноқда.
🏥 🏫 9 та МТТ, 13 та мактаб биносини мукаммал таъмирлаш ва 3 тасини реконструкция қилиш, 1 та касб-ҳунар коллежи биносини реконструкция қилиш, 4 та соғлиқни сақлаш муассасасини мукаммал таъмирлаш, 3 тасини реконструкция қилиш ва 1 тасини янгитдан қуриш белгиланган.
© UzReport.news


Каналга уланиш @studio_67
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шохрух Ғиёсов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг

🚧 Аҳоли хонадонлари ва бўш қолган объектларни қўриқлаш учун 117 та йўналишдан иборат 52 та пиёда 33 та патрул хизмати ташкил этилган. 31 та пост йўлга қўйилган.
📘 Талофат натижасида 3663 фуқаронинг паспорти йўқотилиб, 1746 нафар фуқаро паспорти топилиб эгаларига қайтарилди.
🗂 Хатлов давомида 275 нафар фуқаронинг автотранспорт бошқарув ҳужжатлари йўқолгани аниқланди. 12 нафар фуқаронинг ҳайдовчилик гувоҳномаси топилиб эгаларига қайтарилди. 263 нафар фуқарога ҳужжатларни тиклаш ишлари кўрилмоқда.
🛑 2505 нафар фуқаролар билан якка тартибда профилактик суҳбат этилган. 1 июнь ҳолатига 116 нафар фуқарога ҳуқуқбузарлик қилгани учун маъмурий жазо белгиланган.
© UzReport.news


Каналга уланиш @studio_67
МАНЗИЛЛИ ДАСТУР ИШЛАБ ЧИҚИЛДИ

Ўзбекистон – Қирғизистон “Чашма” чегара ҳудудида яшовчи Қадамжой ва Сўх туманининг бир гуруҳ аҳолиси ўртасида булоқдан фойдаланиш бўйича келиб чиққан низо юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳар иккала томоннинг сув талашиши оқибатида вужудга келган можарода жароҳатланганлар ва жабр кўрган хонадонлар бор. Бу масала икки давлат ҳукуматлари вакилларининг иштирокида муҳокама этилди ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Бугун вазирликлар, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий-сиёсий ҳолатни яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида манзилли бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқдилар.

Айни дамда Сўх тумани аҳолиси ва фаоллари вужудга келган вазиятни юмшатиш борасида ҳукумат вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.

Каналга уланиш: 👇
@hudud_inform
Ҳукумат вакиллари Сўх туманига боришди

Ўзбекистон - Қирғизистон «Чашма» чегара ҳудудида яшовчи Қадамжой ва Сўх  туманининг бир гуруҳ аҳолиси ўртасида булоқдан фойдаланиш бўйича келиб чиққан низо юзасидан шуни маълум қиламизки, ҳар иккала томоннинг сув талашиши оқибатида вужудга келган можарода жароҳатланганлар ва жабр кўрган хонадонлар бор. Бу масала икки давлат ҳукуматлари вакилларининг иштирокида муҳокама этилди ҳамда тегишли чора-тадбирлар кўрилди.

Бугун вазирликлар, уларнинг вилоят бошқармалари раҳбарлари Сўх туманида бўлиб, вазиятни барқарорлаштириш, ижтимоий-сиёсий ҳолатни яхшилаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш борасида манзилли бирламчи вазифалар дастурини ишлаб чиқдилар.

Айни дамда Сўх тумани аҳолиси ва фаоллари вужудга келган вазиятни юмшатиш борасида ҳукумат вакиллари билан биргаликда ҳаракат қилмоқдалар.

Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Расм Сўх тумани ахборот хизмати