Ҳудудларни ривожлантириш дастурларини бутунлай ўзгартирилади. Энди дастурларни ишлаб чиқиш ҳар бир қишлоқни ривожлантиришдан бошланади.

Бунинг учун қуйидаги йўналишларда аниқ ишлар ташкил этилади:

⚡️ Биринчи йўналиш – саноатни ривожлантиришда мавжуд хом ашё чуқур қайта ишланади, ҳар бир қишлоқ, маҳалла
ва туман ихтисослаштирилади.

⚡️ Иккинчи йўналиш – жойларда инвестицион ва туристик салоҳият оширилади, сервис хизматларини яхшилаш учун инфратузилма объектлари ривожлантирилади.

⚡️ Учинчи йўналиш – қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш асосида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилади.

Бу ҳақда 2020 йил 7 май куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилди.

@uzbyuksalish
«Шунча саъй-ҳаракатларимиз, қабул қилаётган қарорларимиз қишлоқдаги оддий одамлар ҳаётига нима ўзгариш олиб кираяпти, даромади кўпайдими, ишга жойлашдими, боласи ўқишга кирдими, уйли-жойли бўлдими, тўйиб овқатланаяптими, тоза сув ичяптими, деган саволлар мени жуда қийнайди. Бу барча даражадаги раҳбарлар халқимиз олдида жавоб бериши керак бўлган энг асосий саволлардир».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 7 май


@uzbyuksalish
«Бундан буён ҳудудларга оид ҳар бир масалани аниқ туман, қишлоқ, маҳалла, соҳа ва корхона кесимида, муаммонинг энг қуйидаги илдизигача тушиб, уни ҳал қилиш тизимини йўлга қўйишимиз лозим».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 7 май


@uzbyuksalish
«Ҳар бир раҳбар ўз иш услубини ўзгартириб, оддий одамларнинг имконияти ва кўникмаларини инобатга олиб, амалий лойиҳалар қилинсагина тезроқ натижа бўлади. Қишлоқда, маҳаллада ўзгариш бўлса, иқтисодиёт ҳам ривожланади».

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев,
2020 йил 7 май


@uzbyuksalish
🏠#Уйда_қолинг
Ҳурматли фуқаролар !
Тўрткўл тумани ҳудудида туман ички ишлар бўлими, Санитария эпидемиология осойишталик маркази, туман тиббиёт бирлашмаси, Миллий гвардия ходимлари томонидан коронавирус инфекциясининг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича бир қанча профилактик чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Тўрткўл туманида бугунги кунда карантинда ушланиб турилган фуқаролар йўқ.
Шу кунгача жами 317 фуқаро ва уларнинг оила аъзоларидан 1275 нафари уй шароитида карантин килиниб, касаллик аниқланмаганлиги сабабли 14 кундан кейин кузатувдан чиқарилди.
Лекин, бу - карантин қоидаларига амал қилинмасин дегани эмас.
Ҳурматли фуқаролар!
Жамоат жойларида, кўчаларда ниқобсиз юрманг ва оралиқ масофани (2 метр) сақланг.
Сиз нафақат ўзингизнинг саломатлигингиз, балки, ота-онангиз ва яқинларингиз саломатлиги ҳақида ҳам ўйланг!
Ниқоб ва ижтимоий масофа сизни ва яқинларингизни касалликдан сақлайди.
Доимий дезинфекция воситаларидан фойдаланиш, автомашина ва уйларни хлорли аралашма билан тозалаб туриш мақсадга мувофиқдир.

Эслатиб ўтамиз: карантин чора-тадбирларини қўпол равишда бузган шахсларга қонунда белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жазо қўлланилади.

Тўрткўл тумани коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирларини мувофиқлаштириш штаби.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар.
Давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалаба куни муносабати билан бир-бирларини табриклаб, мамлакатларимиз фахрийлари ва биродар халқларига тинчлик, сиҳат-саломатлик ва фаровонлик тиладилар.
Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш мақсадида яқин ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялся телефонный разговор Президентов Узбекистана и Казахстана.
Главы государств обменялись теплыми поздравлениями по случаю Дня Победы над фашизмом, пожелали ветеранам и братским народам двух стран мира, здоровья и благополучия.
Особое внимание было уделено продолжению тесного взаимодействия в целях ликвидации последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистоннинг Биринчи Президенти – Элбоши Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.
Икки мамлакат етакчилари Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий табриклаб, эзгу тилаклар билдирдилар.
Чегараолди ҳудудларда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с Первым Президентом Казахстана – Елбасы Нурсултаном Назарбаевым.
Лидеры обменялись теплыми поздравлениями и добрыми пожеланиями в связи с 75-й годовщиной Победы во Второй мировой войне.
Рассмотрены вопросы, связанные с ликвидацией в приграничных регионах последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ҳүрметли пуқаралар!

Физикалық ҳəм юридикалық шахслардың мүрəжатлары менен ислесиўди буннан былай да жетилистириў мақсетинде Нɵкис қаласы ҳəм барлық районлар ҳəкимликлеринде электрон мүрəжат каналлары иске қосылғанын хабарлаймыз!

Сиз телеграм тармағы арқалы тийислилигинше тɵменде кɵрсетилген мəнзиллерге ɵз мүрəжатларыңызды жоллаўыңыз мүмкин!

Нөкис қаласы ҳәкимлиги – @Paytaxt_city_bot
Елликқала районы ҳәкимлиги – @ellikqala_hokim_bot
Әмиўдәрья районы ҳәкимлиги – @Amudarya_Press_Bot
Беруний районы ҳәкимлиги – @beruniytumanihokimligi_bot
Бозатаў районы ҳәкимлиги – @BozatawPress_bot
Қанлыкөл районы ҳәкимлиги – @kanlikul_press_bot
Қараөзек районы ҳәкимлиги – @Qaraozekhakimligi_bot
Кегейли районы ҳәкимлиги - @Kegeyli_press_bot
Қоңырат районы ҳәкимлиги – @Qonirat_rayoni_hakimine_murajat
Нөкис районы ҳәкимлиги – @aqmangit_bot
Тақыятас районы ҳәкимлиги – Taqiyatas_xakimlik_bot
Тахтакөпир районы ҳәкимлиги – @taxtakopir_hakimiyati_bot
Төрткүл районы ҳәкимлиги – @turtkulhokimuz_bot
Хожели районы ҳәкимлиги – @hokimgamurojaat
Шымбай районы ҳәкимлиги –Shimbay_hakimligi_bot
Шоманай районы ҳәкимлиги – @ShomanayPress_bot
Мойнақ районы ҳəкимлиги – @muynakpress_bot

Сизиң мүрəжатларыңыз ҳəкимликтиң тийисли басшы-қəнигелери тəрепинен белгиленген тəртипте кɵрип шығылып, нəтийжеси бойынша ҳəкимликтиң рəсмий сайты менен тармақларында мəлимлемелер жəрияланып барылады.

Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңесиниң Мəлимлеме хызмети

https://t.iss.one/QResMinistrlerKenesi
ЖАҲОН ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇿 Бугундан бошлаб Ўзбекистонда карантин чекловлари енгиллаштирилди, "қизил", "сариқ", "яшил" даражалар билан чегараланадиган режим жорий қилинди. Чеклов чоралари республика ҳудудларидаги эпидемиологик вазиятга қараб қайта кўриб чиқилади.

🇯🇵 Япония COVID-19 ни даволаш учун "Ремдесивир" вирусга қарши дори воситасидан фойдаланишни тасдиқлади. "Gilead" компанияси томонидан ишлаб чиқилган дори аввалига Эбола вирусини даволаш мақсадида ишлаб чиқилган эди BBC

🇺🇸 АҚШда ишсизлик тўғрисидаги даъволар 33,3 миллионга етди. Ўтган ҳафтада яна 3,2 миллион америкалик коронавирус туфайли иқтисодий йўқотишлар ўсишда давом этаётганлиги сабаб ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилишган Guardian

✈️🌐 Жаҳон сайёҳлар ташкилотининг (UNWTO) ҳисоботига кўра, 2020 йилда сайёҳлик соҳасида халқаро саёҳатлар ҳажми 89 фоизгача пасайиши кузатилиши мумкин. Энг ёмон ҳолатларда инқироз дунё миқёсида 120 миллион кишининг фаровонлиги ва қарийб 1 триллион доллар йўқотилишига таҳдид солмоқда Guardian

🇷🇺 Россия коронавирус билан зарарланганлар сони бўйича Германия ва Францияни ортда қолдирди. Шунингдек, Москва шаҳар мэри Сергей Собяниннинг сўзларига кўра, Москвада коронавирус юқтирганларнинг ҳақиқий сони 300 мингга яқин кишини ташкил этади Kommersant

🇫🇷 Франция ички ишлар вазири 11 майда Францияда карантин тадбирлари бекор қилингандан сўнг ҳам мамлакат чегаралари камида июнь ойи ўрталарига қадар ёпиқ бўлишини маълум қилди Reuters

🇷🇺 Россия Федерациясининг халқаро парвозлари сентябрь ойигача, пессимистик режаларга кўра эса йил охирига қадар ёпиқ бўлади РИА новости

🇬🇪 Грузияда 15 июндан бошлаб ички туризм тикланади, 1 июлдан эса хорижий сайёҳларнинг мамлакатга киришига рухсат берилади ТАСС

📉 Пандемия ўзаро иқтисодий ёрдам дея аталувчи тизимни барбод қилди (Sharing economy). "Uber", "Lyft" ва "Airbnb" каби компаниялар истеъмолчилар талаби деярли йўқолганини маълум қилди NYT

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
❇️ Яшил ҳудуд

🌕 Cариқ ҳудуд

🔴 Қизил ҳудуд

Ушбу алоҳида ҳудудларда қайси фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади, қайсиларига эса рухсат берилмайди?

Батафсил ушбу инфографикаларда.

Манба: @huquqiyaxborot

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
UZ: 2020 йил 8 май соат 15:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2324 нафарни ташкил қилмоқда.

-----------------------------

RU: По состоянию на 8 мая 2020 года 15:00 часов в Узбекистане число случаев заражения коронавирусной инфекцией составляет 2324.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
🏠#Уйда_қолинг
Маълумки, Рамазон ойи муносабати билан саховатпеша юртдошларимиз муҳтож оилаларга моддий ёрдамлар, озиқ – овқат маҳсулотлари етказиб бермоқдалар. Шунингдек, ушбу ойда ўтказиладиган ифторлик учун ажратилган маблағларини ҳам хайрия ишларига сарфламоқдалар.
- Рамазони шариф ойида қилинган савобли ишларнинг бошқа ойларда бажарилган хайрли амаллардан савоби улуғдир, дейди Тўрткўл тумани бош имом хатиби Д.Кличев.
Муборак ой муносабати билан туман жомъе масжиди ҳисобидан иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси И.Галенконинг холидан хабар олиниб, озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.
Шунингдек, «Уллибоғ» овул фуқаролар йиғини ҳамда «Тинчлик» маҳалласида истиқомат қилувчи кам таъминланган, ногиронлиги бор ва боқувчисини йўқотган оилаларга ҳам озиқ-овқат маҳсулотлари олиб борилди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ғалаба-75 Хотира ва қадрлаш кунига бағишланади. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🏠#Уйда_қолинг
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар!
Барчамизга маълумки, ҳар йили 9-май санаси Иккинчи жаҳон урушида фашистлар устидан қозонилган ғалаба ҳамда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг турда нишонланиб келинмоқда.
Аммо, дунё халқларини катта ташвишга солиб турган коронавирус пандемияси шароитида халқимиз орасида инфекциянинг олдини олиш энг аҳамиятли вазифаларимиздан бири ҳисобланади.
Шу муносабат билан хотира тадбирлари оммавий тарзда ўтказилмаслигини сизларга маълум қиламиз.
Шунингдек, зиёратгоҳларга боришда ҳам чекловлар мавжудлигини билдирамиз.
Йўловчиларга хизмат кўрсатувчи умумий йўл транспорт воситалари қатновлари карантин сабабли иш фаолиятини тўхтатган.
Барчангиздан хотира кунини оила даврасида ўтказишингизни сўраймиз.
Зеро, сизнинг саломатлигингиз биз учун муҳимдир. Уйда қолинг.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ғалабанинг 75 йиллигига бағишланади. Аждодлар хотираси мангу барҳаёт.