«PSM Аvtosavdo Turtkul» МЧЖга қарашли автосалони
ўз иш фаолиятини бошлади
Республикамизда карантин даври ҳукм сураётганига қарамасдан ҳаёт давом этмоқда. Бу-ижтимоий ва иқтисодий жараёнларда олиб борилаётган долзарб ишлар натижаларида намоён бўлмоқда.
Туманимизда ҳам фуқароларимиз учун янгилик яратилди.
Тўрткўл тумани Замондош кўчасида жойлашган, «Тўрткўлнома» газетаси биноси рўпарасида «PSM Аvtosavdo Turtkul» МЧЖ автосалони юртдошларимизга хизмат қилишга тайёр.
Тошкент шаҳридаги «PSM Аvtosavdo» МЧЖнинг Тўрткўлдаги филиалида мижозлар учун кўпгина енгилликлар яратилди.
Жумладан:
- автосалон ичида фаолият юритаётган АТБ Микрокредит банк шаҳобчасининг махсус кассаси мижознинг шартнома бўйича ўтказган пулидан фоизсиз банк хизматини амалга оширади;
- мижоз автосалоннинг ўзида автокредит олиш имкониятига эга бўлади;
- автомашина заводдан чиққач, мижозга бепул трайлерда етказиб бериш ёки мижоз машинани автосалоннинг Тошкент шаҳридаги бош офисининг ўзидан олиб келмоқчи бўлса, машина баки автосалоннинг Тошкентдаги бош офиси томонидан ёқилғи билан тўлдириб берилади.
- машинани суғурта қилиш хизмати ҳам автосалоннинг ўзида амалга оширилади.
-автосалонда «UzAuto Motors" АЖда ишлаб чиқарилган «Dаmаs-2», «Spark», «Nexia-3», «Cobalt», «Lasetti», «Malibu-2», «Tracker», «Trailblazer», «Equinox» каби автомашиналарга шартномалар тузиш имконияти мавжуд;
- Шунингдек, ҳозирги кунда автосалонда «Malibu-2», «Tracker», «Trailblazer», «Equinox», «Lasetti» автомашиналари тайёр бўлиб, мижозлар пулни тўлаганидан кейин 45 дақиқа ичида машинани ҳужжатлаштириб олиб кетиш имкониятига эга.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Мол-мулк солиғи ҳақида нима биласиз?

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 ǀ Президент бошчилигида Сардоба сув омборидаги вазиятни яхшилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Сирдарё вилояти Сардоба туманида содир бўлган фавқулодда вазият юзасидан Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигида
колл-центр фаолияти йўлга қўйилди. Ташкил этилган тезкор рақам кучайтирилган тартибда ишламоқда. Қўнғироқлар "1205" ва "1250" рақамлари орқали қабул қилинади.
- - - - - - - -
В связи с событиями в Сардобинском районе Сырдарьинской области при Министерстве по чрезвычайным ситуациям работает колл-центр. Служба горячей линии переведена на усиленный режим. Звонки принимаются на короткие номера 1205, 1250.

fvv.uz
❗️❗️❗️ Ижтимоий тармоқларда Туркманистонда кучли шамол ва қум бўрони кузатилаётгани ва бу ҳодиса Ўзбекистон ҳудудига ҳам тарқалиши тўғрисида хабар эълон қилинди. Ўзгидромет ушбу хабарга муносабат билдириб, Ўзбекистон ҳудудида қум бўрони кутилмаётганини билдиради.
Аввал хабар қилинганидек, 2 май куни республикамизда об-ҳавонинг нобарқарор бўлиши, ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси ва эрталаб ёмғир, баъзи жойларда кучли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ёғингарчилик бўлмайди.
Республика бўйича айрим жойларда шамолнинг тезлиги кучайиб секундига 15-20 метр, шиддат билан эсганда 23-28 метргача етиши мумкин.

______________ ❗️❗️❗️
В социальных сетях распространилась информация о сильном ветре и пыльной буре, наблюдаемой в Туркменистане и распространении этого явления на территорию Узбекистана. В связи с этим, Узгидромет заявляет, что пыльных бурь по территории Узбекистана не ожидается.
Как сообщалось ранее, 2 мая по территории республики ожидается неустойчивый характер погоды, пройдут дожди, местами сильные, возможны грозы.
По Каракалпакстану, Хорезмской области ожидается погода без осадков. По Бухарской, Навоийской областям ночью и утром дождь, местами сильный, возможна гроза, днем без осадков.
Местами по республике ожидается усиление ветра до 15-20 м/с, возможны порывы до 23-28 м/с.
“Саховат ва кўмак” ҳаракати давом этмоқда

Маълумки, бугунги карантин даврида Президентимиз томонидан илгари сурилган “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида меҳр-шавқат, саховат ва сахийлик каби олий фазилатлар намоён бўлмоқда.
Туманимизда ҳам секторлар кесимида ушбу ҳаракат доирасида ижтимоий ҳимояга муҳтож хонадонлардан хабар олиниб, бундай эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиши давом этмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz