Forwarded from Times.uz
❗️Шавкат Мирзиёев:

«Бутун дунёнинг бошига тушган бу мураккаб синовдан биз, Худо хоҳласа, янада кучли бўлиб, бир-биримизга меҳримиз янада зиёда бўлиб, албатта ёруғ юз билан ўтиб оламиз.

Фақат тартиб-интизомга қатъий риоя қилиб, ўринсиз ваҳимага тушмасак, тушкунликка берилмасак, марра бизники бўлади.

Бу вақтинчалик қийинчилик ва муаммолар, албатта, ўтиб кетади. Пок ниятли, дину диёнатли, сабр-бардошли, олижаноб халқимиз билан ҳали кўп яхши кунларни кўрамиз,
кўп тўй-томоша ва тантаналарни биргаликда нишонлаймиз, олдимизга қўйган мақсадларимизга албатта етамиз».

Манба

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Шавкат Мирзиёев:

«Из этого сложного испытания, которое переживает весь мир, мы с помощью Всевышнего выйдем еще более сильными, еще более сплоченными.

Если строго придерживаться порядка и дисциплины, не поддаваться панике,
не терять присутствие духа, мы победим.

Эти временные трудности и проблемы обязательно будут преодолены. У нашего добросовестного, благочестивого и стойкого народа будет еще много хороших дней,
еще много праздников и торжеств мы отметим вместе, обязательно достигнем поставленных целей».

Источник

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
UZ: Мактабгача таълим вазирлиги Миллий телерадиокомпания ёрдамида ота-оналарга мактабгача ёшдаги болаларга тизимли, фойдали ва ривожлантирувчи таълим беришда услубий ёрдам сифатида «Онлайн болалар боғчаси» дастурини ишлаб чиқди.

Дастур ўз ичига қуйидаги таълим лойиҳаларини қамраб олади:

✔️ «Илк қадам» — 3-5 ёшдаги болалар учун;
✔️ — «Aқлвой» — 6 ёшдаги болаларни мактабгача тайёрлаш учун.

«Илк қадам» - бу:

👉 қувноқ қаҳрамонлар иштирокидаги эрталабки бадантарбия;

👉 интерфаол ўйин шаклидаги инглиз тили машғулоти;

👉 ментал арифметика ва математик ҳисоб асослари;

👉 ёш сайёҳ (митти дўстларимиз учун Ўзбекистоннинг қадимги шаҳарлари ҳақида кўрсатувлар тўплами);

👉 митти ёрдамчи (ошхона таомлари тайёрлаш бўйича маҳорат дарслари);

👉 логопед билан машғулот.

«Aқлвой» — бу:

👉 МТТ педагоглари ва миллий қаҳрамонлар (Aмир Темур, Зулфия, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Тамарахоним) иштирокидаги болалар таълим кўрсатувлари;

👉 маҳорат синфлари;

👉 уй шароитларида амалий тажрибалар.

🎞Машғулотларни «Болажон» телеканалида душанбадан жумагача соат 8:30дан 16:00гача томоша қилиш мумкин.

🌐 Онлайн-машғулотлар қуйидаги интернет-ресурсларда жойлаштирилади:

Telegram: https://t.iss.one/onlinebogcha
YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCpJpXE2yAWALMA6Yym2-bPA

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Times.uz
❗️Ўзбекистонда коронавирусни аниқлайдиган тест тизимларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ходимлари одамда коронавирус (COVID-19) бор-йўқлигини аниқлашга ёрдам берувчи маҳаллий тест тизимини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканали хабар қилди.

▪️Айни пайтда клиник синовлар давом этмоқда.

▪️Апрель ойи охирига қадар 50 мингта
ана шундай тест тизимини ишлаб чиқариш режалаштирилган.

⚡️«Коронавирус диагностика усулларини ўзимизда ишлаб чиқариш бўйича олимларимиз томонидан диагностика гидлари яратилди ва лаборатория синовларидан ўтказилди. Ўзбекистонда мавжуд қатор дори-дармонларнинг вирусларга қарши таъсири халқаро ҳамкорларимиз билан биргаликда ўрганилмоқда ва уларни Ўзбекистонда ишлаб чиқариш ташкил этилмоқда», — деди Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

⚡️Карантин ҳудудидан қочиб кетганлик учун қандай жазо бор?

⚠️ Карантин даврида карантинни ўташ учун белгиланган жойларни карантин муддати тугамасдан ўзбошимчалик билан тарк этиш эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш ҳисобланади.

❗️Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш фуқароларга 4 млн 460 минг сўмадан 6 млн 690 минг сўмгача, мансабдор шахсларга эса 6 млн 690 минг сўмдан 11 млн 150 минг сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

❗️Агар эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса:
👉 11 млн 150 минг сўмдан 22 млн 300 минг сўмгача миқдорда жарима;
👉 5 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;
👉 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари;
👉 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш;
👉 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

⚡️Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига
махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатлар
рўйхатидан ⬇️

⚠️ Чиқарилди:

👉 Президент Администрацияси, Олий Мажлис палаталари, Вазирлар Маҳкамаси, Миллий гвардия, Давлат божхона қўмитаси, Мудофаа вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, суд ва прокуратура органлари шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Вазирликлар, давлат қўмиталари, агентликлар ва бошқа давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таркибидаги ташкилотларнинг ўринбосарларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Йўл-патрул хизмати автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

⚠️ Янги киритилди:

👉 Хусусий тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хизмат ва ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;

👉 Қатор қўмиталар, агентликлар, АЖ, МЧЖ, ДКларга тегишли хизмат, йўловчи ташувчи (вахта автобуслари) ва махсус транспорт воситалари, ташкилотлар томонидан тегишли ички ишлар органларига тақдим қилинадиган автотранспорт воситаларнинг рўйхати ва ҳаракатланиш йўналиши кўрсатилган талабнома асосида (рўйхатнинг 12-банди);

👉 Қишлоқ хўжалиги техникалари.

⚠️ Ўзгарди:

👉 Ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар соғлиқни сақлаш тизимидаги ташкилотлар хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари рўйхатдан чиқарилиб, давлат соғлиқни сақлаш тизимидаги тиббий-санитария ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг хизмат ва ходимларининг шахсий автотранспорт воситалари қолдирилди;

👉 Коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотлар – газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва чиқинди ташишнинг хизмат автомашиналари ўрнига махсус автотранспорт воситалари;

👉 Хорижий давлатларнинг дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар хизмат автотранспорт воситаларига аниқлик киритилди (рўйхатни 16-банди).

❗️Шунингдек, қуйидаги автотранспорт воситаларининг 50 фоизга қисқартирилган рўйхати шакллантирилади ва ички ишлар органларига тақдим қилинади
(ушбу автотранспорт воситалари ташкилот томонидан берилган рухсатнома асосида ҳаракатланади):

👉
йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксилар (йўловчиларсиз фақат етказиб бериш хизматини кўрсатиш мақсадида);

👉 Марказий банк ва унинг ҳудудий бошқармалари ҳамда тижорат банкларининг хизмат автотранспорт воситалари;

👉 алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотлар, “Ўзбекистон почтаси” АЖ, “Ўзбектелеком” АК ва унинг ташкилотлари ҳамда “Ўзинфоком” ягона интегратори” МЧЖнинг хизмат автотранспорт воситалари.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги:

Мақсадимиз – халқнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламига ёрдам кўрсатиш


https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2008
Тўрткўл тумани ҳокими Я.А.Бабаджановнинг коронавирус пандемиясига қарши курашиш бўйича туман аҳолисига мурожаати
Ҳурматли юртдошлар!
Барчамизга аёнки, бутун дунё катта синовни бошдан кечирмоқда. Бугунги кунда коронавирус инфекцияси кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш давлатимиз сиёсати олдида турган энг муҳим масалага айланди.
Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев 18 март куни бўлиб ўтган маҳалла ва оила масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида бу юқумли касалликни кенг тарқалишининг олдини олиш, ҳалқимизнинг ҳушёрлиги ва масъулиятини оширишга алоҳида тўхталиб ўтган эди.
19 март куни “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони кенг кўламли амалий ишларнинг олиб борилишига асос бўлди.
Бугунги кунда коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш бўйича Тўрткўл туманида ҳам кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бу бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар дастурининг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида тузилган махсус комиссия ҳамда ташкил этилган штаб томонидан туман миқёсида бугунги ҳолат назорат қилиб борилмоқда.
Хусусан, вирусдан ҳимоя воситаси ҳисобланмиш тиббий ниқоблар танқислигининг олди олинган. Тумандаги “Омад текстиль” МЧЖ томонидан тиббий ниқоблар ўз вақтида етказиб берилиши таъминланмоқда. Корхонанинг ишлаб чиқариш қуввати кунига 30-40 мингтани ташкил қилади. Шу сабаб нафақат туманимиз, балки, Қорақалпоғистон Республикасининг аксарият туманларига ҳам тиббий ниқоблар етказиб берилмоқда.
Санитария-эпидемиология осойишталик маркази томонидан аҳолига хизмат кўрсатиш жойлари, автотранспорт воситаларида дезинфекция ишлари доимий амалга оширилмоқда. Овоз кучайтиргичлар орқали маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида касаллик ва ундан ҳимояланиш тўғрисида фуқароларга тушунча ҳамда тавсиялар бериб борилмоқда.Карантин даврида аҳолига зарур озиқ-овқат ва истеъмол моллари танқислигининг ва нархларнинг сунъий ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида ҳам туманда тегишли ташкилотлар билан зарур чоралар кўрилмоқда. Чекка қишлоқларда кўчма дўконлар, дорихоналарнинг филиаллари ташкил қилинмоқда.Айни вақтда ҳар бир фуқаро карантин қоидаларига қатъий риоя қилса, халқимиз бу касалликни, албатта, енгади. Бугунги ҳолатни тўғри тушуниб, тавсияларга амал қилаётган, бу билан ўзини, оиласини ҳамда жамиятимизни хавф остига қолдирмаётган фуқароларимизни чинакам жасорат кўрсатаётган инсонлар қаторига қўшиб, буни ватанпарварликнинг бир белгиси сифатида қабул қилсак арзийди. Лекин, минг афсуски, орамизда вазиятни тўлиқ англамай, қоидаларга беписандлик билан қараётган фуқаролар ҳам йўқ эмас.
Ўзбекистон Республикасида аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва хавфсизлигини таъминлаш, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олишда мутасадди давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган фаолиятини ташкил этиш, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида 2020 йил 23-март куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 176-сонли қарори қабул қилинди.
Шу билан биргаликда давлатимиз раҳбари 3-апрель кунги ўтказилган видеоселектор йиғилишида содир бўлаётган воқеаларнинг жиддийлигини таъкидлаб, мамлакатимизда эпидемиологик вазиятни жиловлаш, аҳоли саломатлигини ҳар томонлама ҳимоя қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилаётганлигини билдириб, коронавирус инфекциясининг кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш учун халқимизга яна бир бора мурожаат билан чиқди: “... Ҳар бир Ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилишимиз зарур. Пандемияни тўхтатиш учун бутун дунё халқлари қатори биз ҳам жиддий изланишдамиз. Одамларимиз даромадлари камайиб кетмаслиги учун, корхоналаримиз барқарор ишлаши учун барча режаларни кўряпмиз”, дея таъкидлаб, иқтисодиётимизни ва тадбиркорларни фаол қўллаб-қувватлаш учун яна бир муҳим фармонга имзо чекдилар. “Қанчалик мураккаб бўлмасин, бюджетдан катта ҳаражатларни талаб этмасин қўшимча чораларни кўришга қарор қилдим”, дея бу синовларни бирдамликда, “оғзибирчиликда”, қудратли бўлиб енгишимизга ишонч билдирдилар.
Азиз юртдошлар, инсоният асрлар давомида бундан ҳам оғир кунларни бошдан кечирганига, олийжаноб халқимиз сабр-матонати, меҳнатсеварлиги билан не-не синовларни енгиб ўтганига тарихнинг ўзи гувоҳдир. Қоидаларга амал қилиб, ватанга содиқлигимиз, келажагимизга бефарқ эмаслигимизни исботлайдиган даврдамиз. Биз бир тану-бир жон бўлиб бу синовни ҳам, албатта, енгиб ўтамиз.
Юртбошимизнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳушёр бўлишимиз, эҳтиёт чораларини кўришимиз керак.
Саломатлигимиз ўз қўлимизда!
Уйда қолиб, мазкур пандемиянинг тарқалишини олдини олишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

Я.А.Бабаджанов,
Тўрткўл тумани ҳокими.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

7-Савол. Қатьий қарантин чоралари қачонгача давом этади (рус тилида)?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

8-Савол. Карантин тадбирлари 20 апрелгача давом этса, қандай натижалар кутиляпти? Карантин эълон қилингунча қадар эпидемиологик ҳолат қандай эди ва карантин тугагач нима кутиляпти? Вирусни кириб келиши ва тарқалиши занжирини аниқлаш имкони ва вирус тарқалиши геолокацияси тасвири борми (рус тилида)?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

10-Савол. Ташкилотлар ходимлари кийимларини зарарсизлантириш қилиш учун қандай дезинфекцияловчи воситалар рухсат этилган (рус тилида)?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков иштирокида брифинг

Коронавирус билан боғлиқ вазият жаҳонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам абсолют рақамларда ортиб боряпти. Бундан ҳар биримиз хушёр бўлишимиз керак. Уйда қолсак, ортиқча мулоқотларни камайтирсак, мулоқотга эҳтиёж бўлган вақтда ижтимоий масофани сақласак, ўз уйимизни ва яқинларимизни бу касалликдан ҳимоя қилсак вазиятни барқарор ушлаб қоламиз. Акс ҳолда касаллик юқишига шароит яратиб берамиз ва оилаларимизга мусибатни олиб келган бўламиз.
Барчамиз ҳамкорликда ҳаракат қилсак, ижобий натижага тезда эришамиз.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг

1-Савол. Жорий йил 6 апрель ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга кўра, абитуриентлар имтиҳонларсиз қабул қилинадими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг

2-Савол. Масофавий таълим жараёнида юзага келган тармоқдаги муаммолар тезкорлик билан ҳал этиладими?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг

3-Савол. Карантин даврида барча ўқитувчиларга ҳақ тўланадими? Ўз ҳисобимиздан таътилга чиқишга мажбурмизми?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Фарҳод Бабашев иштирокида брифинг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг мурожаатидан: Азиз фарзандларим, уйда вақтингизни бекор ўтказманг! Онлайн дарсларни қунт билан ўзлаштиринг. Китоб ўқинг, билимингизни оширинг, бадантарбия ва жисмоний машқларни бир кун ҳам қолдирманг.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида брифинг

Коронавирусни келиб чиқиши ва тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан 2020 йил 9 апрель санасидан бошлаб киритилган янги ўзгартиришлар ҳақида.
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида брифинг

3-Савол. Махсус комиссия коронавирус қарши кураш бўйича яна қандай карантин чекловларни белгиламоқчи?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида брифинг

4-Савол. Агар 97 фоиз беморларлар тузалиб кетаётган бўлса, бунақанги чеклов тадбирлари нима учун керак?
© UzReport.news

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67