Тўрткўл тумани 52-сон Маданият маркази томошалар залида Маданият бўлими ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими бўлими билан ҳамкорликда "Болажон" қўғирчоқ театрининг бошланғич синф ўқувчилари ўртасида кўрик-танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#2_сектор
Меҳр ва эътибордан миннатдор аёл
Тўрткўл тумани прокурорига бириктирилган оғир тоифадаги ёшларни уйма-уй юриб ўрганиш жараёнида Базирган МФЙда яшовчи Аманматова Милайимнинг онаси Курбангелдиева Баҳоргул саломатлиги бўйича мурожаат қилиб, жарроҳлик амалиёти ўтказишда оилавий шароити сабабли қийналаётганини билдирган эди.Сектор раҳбарининг топшириғи асосида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари томонидан фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди. Б.Курбангелдиева тезлик билан касалхонага ётқизилиб, зарур муолажалар кўрсатилиб уч кун давомида жарроҳлик амалиётига тайёрланди ва ўт-тош касаллиги ва киндик чурраси бўйича юқори технологик жарроҳлик операцияси ўтказилди.Бугун сектор раҳбари соҳа мутахассислари билан биргаликда беморнинг холидан хабар олди ва саломатлиги бўйича суҳбатлашди.Суҳбат давомида фуқаро кўрсатилаётган меҳр ва эътибордан миннатдорлигини билдириб, шундай юртда яшаётганидан ҳурсанд эканлигини билдирди. To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#Бугун

Тўрткўл тумани ҳокимлигида Савдо-саноат палатаси томонидан Тўрткўл туманидаги 49 нафар ҳоким ёрдамчилари билан учрашув бўлиб ўтди.Учрашувни туман ҳокими 1-ўринбосари М.Бекчанов олиб борди.
Унда Республика Савдо-саноат палатаси бошқармаси бошлиғи Муродбек Абдалниязов ҳамда Республика Савдо-саноат палатаси бошқармаси масъули Сардор Жабборовлар туманда тадбиркорликни ривожлантиришда янги имкониятларни аниқлаш мақсадида ҳоким ёрдамчилари билан учрашдилар. Унда ҳоким ёрдамчилари томонидан камбағалликни қисқартириш бўйича саволлар, муаммо ва таклифлар киритилиб, мулоҳазалар билдирилди. To‘rtko‘l  tumani hokimligi Axborot xizmati   
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG