Тўрткўл туманидаги мавжуд 49 та маҳаллада “Ёшлар баланси” асосида 14-30 ёшдаги ёшлар сони 53 минг 578 нафарни ташкил этади. Шундан 1547 нафар алоҳида ишлашиши керак бўлган ёшлар тумандаги сектор ва ташкилот раҳбарларига бириктирилган. Бу борада уйма-уй юриб ўрганиш ишлари давомида бириктирилган масъул раҳбарлар томонидан ёшларнинг муаммолари ўрганилиб ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида туман марказидан олисдаги “Пахтаобод” ОФЙда ҳудуд ёшлар етакчиси Д.Аразов ташаббуси билан гулхан атрофида маданий тадбир бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда жонли ижрода шўх қўшиқлар янгради. Ёшлар эса мириқиб маданий ҳордиқ чиқаришди.
Тадбир давомида фаол ёшлар овул фуқаролар йиғини томонидан муносиб рағбатлантирилди. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
15-май “Халқаро оила куни" муносабати билан "Оқбошли" ОФЙ ҳудудида жойлашган 13- сонли ўрта мактабда 9-синфлар ўртасида "Менинг оилам" мавзусида иншолар танлови ўтказилди.
Оила муқаддаслиги, унинг масъулияти ҳамда миллий қадриятларимиз тўғрисида ёш қизлар ва ўспирин йигитларга ҳудуд хотин-қизлар фаоли ва мактаб педагогик жамоаси аъзолари билан биргаликда тушунчалар берилди.
Иншо ёзиш давомида ўқувчилар ўзларининг оиласи тўғрисида ва ўз оила аъзолари билан фахрланишлари тўғрисида ёздилар. Танлов сўнгида энг яхши иншо ёзган,ўзининг фикрларини аниқ баён этган ва ўз тушунчасига эга бўлган ўқувчиларга хотин-қизлар фаоли томонидан китоблар совға қилинди. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati
WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению мер сокращения бедности и обеспечения занятости.

#Mirziyoyev #videoselektor #kambagallikniqisqartirish #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter