Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиси "СК-Профиль" автомобил йўлларини қуриш корхонаси томонидан Москва шаҳри ва Москва вилоятига, Ўзбекистон фуқаролари учун бўш иш ўринларини таклиф қилади.

Бўш иш ўринлари:
- Ишчи (разнорабочий)

Талаблар:
- 20-50 ёш;
- Четдавлатга чиқиш паспортига эга (загран),
- Судланмаган,
- Россияга киришга тақиқ йўқ булган фуқаролар.

Иш берувчи томонидан яратиб беради:
– авиа чипта (иш хақидан ушлаб қолиш шарти билан);
– бепул турар-жой;
– бепул овқат.

Ойлик маош: 30 000-50 000 рубль, иш хажмига қараб.

Танловлар вақти:

2023 йил 29 март, Соат 11:00 да

Манзил:
Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
☎️ (55) 102-53-34, (55) 102-53-32.

Ахоли бандлиги кўмаклашиш марказларидан руйхатдан ўтиш: 2023 йил 28 март соат 18:00 гача
Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчиси "Спецпоставка" сантехника деталларини (хомут) ишлаб чиқариш корхонаси томонидан Иванова шаҳрига, Ўзбекистон фуқаролари учун бўш иш ўринларини таклиф қилади.

Бўш иш ўринлари:
- сантехника деталларини йиғувчи (сборка сантехнического крепежа)

Талаблар:
- аёллар ва эркаклар 25-40 ёш;
- Четдавлатга чиқиш паспортига эга (загран),
- Судланмаган,
- Россияга киришга тақиқ йўқ булган фуқаролар.

Иш берувчи томонидан яратиб беради:
– авиа чипта (иш хақидан ушлаб қолиш шарти билан);
– бепул турар-жой;
– бепул овқат.

Ойлик маош: 40 000 рубль, иш хажмига қараб.

Танловлар вақти:
2023 йил 29 март, Соат 14:00 да

Манзил:
Нукус ш., Утепова кўч., р/у. "Ишга марҳамат" мономаркази
Мўлжал: "Истиқлол боғи" - Квадрат парк.
☎️ (55) 102-53-34, (55) 102-53-32.

Ахоли бандлиги кўмаклашиш марказларидан руйхатдан ўтиш: 2023 йил 28 март соат 18:00 гача
Forwarded from #Befarqemasman
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Жўра Исроилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, кинорежиссёр:

— 44 йилдан бери санъат соҳасидаман. Биз яратган асарлар тақиқларга учраган, сиёсий жиҳатдан тўхтатилган пайтлар бўлган. Бугунги кунда санъатга, адабиётга эътибор кучайтирилиши биз каби ижодкорларни руҳлантирмоқда. Янгиланаётган Конституцияда бадиий ижод эркинлиги кафолатланиши назарда тутилмоқда. Мен бу ўзгаришларга #befarqemasman! Сиз ҳам бефарқ бўлманг!

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Бибисора Орипова, "Раҳмдиллик жамияти" ННТ раҳбари (Самарқанд):

— Ташкилотимиз мушкул аҳволга тушган аёллар ва уларнинг болаларига ҳар томонлама ижтимоий кўмак кўрсатиб келади. 1997 йилда фаолиятимизни бошлаганмиз, орада қийинчиликларга дуч келганмиз. 2018 йилда қайта оёққа турдик. Янги Конституция лойиҳасида нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилган ҳолда, уларга давлат томонидан эътибор қилиниши кўзда тутилмоқда. Мен бунга #befarqemasman.

@menbefarqemasman
Forwarded from #Befarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Феруза Эшматова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

—Агар шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмаслиги Конституция даражасида белгиланмоқда. Бу билан қийноқ ҳолатларини келтириб чиқарувчи омиллар илдизи қирқилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқларига оид халқаро ҳужжатларда акс этган Миранда қоидаси, яъни шахсни ушлаб туриш чоғида унга ҳуқуқлари, ушлаб турилиши асослари тушунтирилиши бўйича ҳам норма киритилаяпти.

Янгиланаётган Конституцияда шу каби инсон қадри, манфаати учун хизмат қиладиган нормалар амалдагисидан 3 бараварга кўп. Ҳаттоки, уларни амалга ошириш механизмлари, давлат органларининг фаолияти устидан жамоатчилик назорати ўрнатилиши назарда тутилмоқда. Мен омбудсман сифатида бунга #befarqemasman ва сизларни ҳам референдумда фаол иштирок этишга чақираман. Янги Конституция учун овоз бериб, инсон ҳуқуқларининг фундаментал асослари мустаҳкамланишига ҳисса қўшинг!

@menbefarqemasman
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева с трибуны ООН рассказала об истории Муйнака и об усилиях Узбекистана по решению проблем, связанных с аральской экологической катастрофой

@uznews
To‘rtko‘l tumani hokimligida Oliy Majlis Konunchilik palatasi deputati R.Mamutov ishtirokida uchrashuv o‘tkazildi.
Uchrashuvda tuman hokimi R.Shamuratov, hokim o‘rinbosarlari, tashkilot rahbarlari maktab direktorlari, o‘qituvchilari, maktabgacha ta’lim muassasasi mudiralari va tarbiyachilari ishtirok etdilar. Tadbirda Qonunchilik palatasi deputati Konstitutsiyaga kiritilayotgan o‘zgarishlar va unga qo‘shilayotgan normalar haqida to‘xtalib o‘tdi. Shuningdek, 2023-yil 30-aprelda bo‘lib o‘tadigan Referendumda faol ishtirok etishlarini va bu jarayonlarda tadbir ishtirokchilaridan befarq bo‘lmasliklari lozimligini tushuntirdi.
Ushbu uchrashuvda tuman hokimi R.Shamuratov yangilanayotgan konstitutsiyadagi o‘zgarishlar borasida yig‘ilganlarga qisqacha tushuncha berib, siyosiy jarayonda faol bo‘lishga chorladi.