Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Кәсиплик аўқамлары күни кең түрде белгиленди

Толық мағлыўмат

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes

joqargikenes.uz|Facebook|Instagram|Twitter
ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раҳбарлигида халқимизнинг севимли ва ардоқли санъаткори, Ўзбекистон, Қорақалпоғистон, Туркманистон, Татаристон ҳалқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Устоз санъаткор О.Худойшукуров хотирасига бағишланган "Она диёр куйчиси" номли Республика ёш ижрочи хонандалар кўрик-танлови жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Отажон Худойшукуров номли маданият саройида бўлиб ўтади.
Кўрик-танловга 17 ёшдан 40 ёшгача бўлган истеъдодли О.Худойшукуров қўшиқларини севиб ижро қиладиган профессионал ва ҳаваскор ижрочи хонандалар иштирок этиши мумкин.
Мурожаат учун тел:
+998999504079.
+998974740775.
+998919197979. To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
#XUSHXABAR!
Joriy yil 6 noyabr kuni G‘ijduvon tuman hokimligi tashabbusi bilan matematika fani bo‘yicha umumiy o‘rta ta’lim va nodavlat ta’lim muassasalarining 7-11-sinflari o‘quvchilari o‘rtasida matematika fanidan olimpiada bo‘lib o‘tdi.

Olimpiadada jami 445 nafar o‘quvchi yoshlar ishtirok etib, shundan 100 dan ortig‘ini boshqa viloyat va tumanlardan tashrif buyurgan yoshlar tashkil etdi.
Olimpiadada test topshiriqlari va yozma ish orqali o‘quvchilar o‘z bilimlarini sinovdan o‘tkazdilar.

Mazkur olimpiadaning viloyatlar kesimida g‘oliblari qatorida
To‘rko‘l tumani xalq ta’limi bo‘limiga qarashli 64-maktabning 8-sinf o‘quvchisi Allaberganov Shoxruh faxrli 2-o‘rinni egallashga muvaffaq bo‘ldi.
To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW|YT | TG
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ОАВ вакиллари учун навбатдаги брифингда ўтган ҳафта бўлиб ўтган ва шу ҳафтага режалаштирилган тадбирлар тўғрисида маълумот бердим.

Президентнинг жорий ҳафтага мўлжалланган иш режасидан турли масалаларга доир йиғилиш, тақдимот, учрашувлар ўрин олган.

Жумладан, ҳафта охирида Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотининг биринчи саммити ўтказилади. Унда 5 та аъзо мамлакат - Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда 2 та кузатувчи мамлакат - Туркманистон ва Венгрия раҳбарияти иштирок этиши кутилмоқда.

Тадбирда ташкилот доирасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада жадаллаштириш масалаларини муҳокама қилиш ҳамда халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан фикр алмашиш кўзда тутилган.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент раислигида саноатни ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Дунёдаги мураккаб вазият, транспорт-логистика ва ишлаб чиқариш занжирларидаги узилишлар, энергоресурслар билан боғлиқ муаммолар мамлакатимизга ҳам таъсир қилаётгани таъкидланди.

Жаҳон молия бозорларидаги ўзгаришлар таъсирида четдан жалб қилинадиган ресурслар нархи ошаётгани қайд этилди.

Шу боис, Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар, тармоқ раҳбарлари, ҳокимлар бу қийин шароитда имконият излаши, бор салоҳиятни ишлатиши, таклиф ва ташаббус кўрсатиши кераклиги, келгуси йилга ўзига аниқ режа ва масъулият олиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

Жорий йил 9 ойида саноат 5,3 фоизга ўсди. Лекин 65 та йирик ҳудудий корхонада ишлаб чиқариш 1,6 триллион сўмга камайган.

Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш қисқарган тармоқлардаги корхоналарга айланма маблағи, солиғи, транспортига ёрдам бериб, тўла қувватга чиқариш бўйича топшириқ берилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Саноат зоналари инфратузилмасига бу йилда 1,2 триллион сўм ажратилди. Лекин, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида маблағларнинг 40 фоизини ҳам ўзлаштирилмаган.

Мутасаддилар ва вилоят ҳокимларига ҳалигача инфратузилма олиб борилмаган саноат зоналарига шахсан бориб, ишларни охирига етказиш топширилди.

Охирги 6 ойда ҳамкор давлатлар бозорларига маиший техника экспорти3 баробар, трансформатор – 3,6 баробар, тиббий буюмлар – 9 баробар, трикотаж мато – 2 баробар ошди.

Агар мис, ПВХ, металл, полипропилен хом ашёларини кўпроқ олиш имконияти яратилса, тадбиркорларимиз экспортни бир неча баробар ошириши мумкин.

Лекин масъул вазирликлар бу масалалар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

Мисол учун, гилам маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун йилига 70 минг тонна полипропиленга талаб бор. Бироқ, биржага 2 баробар кам полипропилен қўйилмоқда. Натижада нарх 30 фоизга ошиб, тоннаси 1 минг 800 долларга кўтарилган.

Худди шундай, мебелчиликда ишлатиладиган формалин ички бозорда 260 доллардан сотилаяпти (рақобатчи бозорларга нисбатан 60 долларга қиммат).

Яратилган шароитлар ва маблағ борлигига қарамасдан, масъул вазирликлар ва мутасаддилар бу муаммолар билан шуғулланмаётгани танқид қилинди.

1 декабргача ишлаб чиқарувчи ва трейдерлар билан ишлаб, етишмаётган хом ашёни четдан олиб келиш ҳисобига захира яратиш ва график асосида уни биржага қўйиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter