Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Баслығы Аманбай Орынбаев «Алтын Жағыс» мәҳәллесиндеги абаданластырыў жумыслары менен танысты

Толық мағлыўмат

Қарақалпақстан Республикасы Жоқарғы Кеңесиниң Мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў:
@joqargikenes
Президент Шавкат Мирзиёев транспорт соҳасида ислоҳотларни жадаллаштириш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда транспорт тизимидаги муаммоларни ҳал этиш ва аниқ натижаларга эришиш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.

Бу соҳа – иқтисодиётнинг қон-томири. Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда учта йўналиш – темир йўл транзити имкониятини кескин ошириш, авиацияни қулай, тез ва сифатли хизмат кўрсатадиган соҳага айлантириш, халқаро транзит юклари учун замонавий автомобиль йуллари тармоғини кенгайтириш бўйича чоралар белгиланди.

Авиация соҳасида ҳам қулайликларни кўпайтириш, Бухоро, Хоразм ва водий вилоятлари аэропортларини ривожлантириш, кадрлар малакасини ошириб, хизматлар сифатини яхшилаш кераклиги таъкидланди.

Президентимиз автомобиль йўлларининг сифати ва салоҳиятига алоҳида тўхталди. Маълумки, бу соҳада лойиҳалаштириш, қуриш ҳамда назорат функциялари битта ташкилотда жамланган. Бунинг оқибатида кўп йўлларда сифат йўқ. Шу боис йўл қурилишида илғор стандартларни жорий этиш, лаборатор ишларни кучайтириш, пудратчилар масъулиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Тўрткўлда

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Р. Мамутов Тўрткўл туманидаги "Ғалаба" ва "Навоий" МФЙ фуқаролари билан учрашув ўтказди.
Унда Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари А.Авезимбетов ва маҳалла оқсоқоллари, ёшлар етакчилари ва бир нечта ташкилот раҳбарлари қатнашдилар.
Учрашувда Ўзбекистон Республикасида бўлаётган ўзгаришлар, фуқаролар яхши яшаши учун қилинаётган ишлар бўйича тушунчалар берилди.
Шунингдек, аҳоли муаммолари, таклифлари тингланди.
Хусусан, бир нечта кўчаларнинг йўлларини яхшилаш, электрдаги муаммолар, сим ёғочларни алмаштириш, ишсизлик масалалари, 30-сонли мактабга замонавий футбол, волейбол майдончаларини қуриш бўйича аҳоли фикрларини тингланди ва ёзиб олиниб назаратга олиниши билдирилди. 🟢
To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW| YT
“Жамиятда қизларни гўзал фазилатли, билимли, одоб соҳибалари этиб тарбиялаш”мавзусида давра-суҳбати ўтказилди
Давра суҳбати иштирокчилари баркамол инсон шахсини шакллантиришда энг асосий инсоний фазилатлар ва уларни ривожлантиришда оиланинг, жамиятнинг ўрни бўйича тўхталиб, қизларни гўзал фазилатли қилиб тарбиялашда ўз фикр ва таклифларини ҳаётий мисоллар билан билдирдилар.
Давра суҳбатида Тўрткўл туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи А.Атаджанов иштирок қилди ва бувижонларга бой ҳаётий тажрибасидан келиб чиқиб, оилалар ва маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш,ёшларни имон-эътиқодли, миллий одоб ва урф-одатлар руҳида тарбиялаш, маҳалла ва таълим муассасаларида ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлашда, ёш оилалар ўртасида ажримларнинг олдини олиш ишларида маҳаллага қўл-қанот бўлишларини тилади.
Бугун ўз ўрнини пахта далаларида,деб билган кўпгина юртдошларимиз мавсумий иш орқали ўз даромадларига қўшимча қилиш мақсадида фаоллик кўрсатмоқдалар.
Шундай фуқаролардан бир гуруҳи Тозабоғёп ОФЙ “Бўданли Армон” фермер хўжалигида пахта йиғим –теримида иштирок қилмоқдалар.
Бугун ушбу теримчилар туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими ва ҳудуд фуқаролар йиғини раиси томонидан хомийларнинг эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW| YT