🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.6K subscribers
61.9K photos
6.81K videos
128 files
19.3K links
Download Telegram
#Оғир ҳудудда сайёр қабул
Бугун эрталабдан туманнинг олис ҳудудларида бошланган очиқ мулоқот шаклидаги сайёр қабул оғир ҳудуд ҳисобланган "Атауба” овул фуқаролари йиғинида ўз якунига етди. Сектор раҳбарлари овулдаги фуқаролар билан учрашиб, улар билан очиқ суҳбат ўтказдилар.
Бугунги кунда ушбу ҳудуддаги аҳоли сони 2106 нафарни ташкил этади. Қабулда қатнашган фуқаролар ҳудуддаги аҳолини қийнаб келаётган ичимлик суви, электр таъминотидаги носозликлар, йўл таъмири, уй-жой кадастр ҳужжатлари, трансформатор каби масалалар бўйича мурожаат қилдилар. Туман раҳбари билдирилган масалалар бўйича тегишли ташкилотлар масъулларига муаммоларнинг ечими бўйича топшириқлар берди.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, бугун ўтказилган 5 та олис ҳудудлардаги сайёр қабуллар давомида аҳоли учун бир неча йиллардан бери муаммо бўлиб келаётган кўпгина масалалар ўз ечимини топди. Кўпчилигига муддат белгиланиб, натижаси назоратга олинди.
Албатта, мурожаатларнинг ечими бўйича каналимиз орқали таништириб борамиз.
"Мустақиллик менинг назаримда..."

Бугун тонгдан бошланиб уч соат давомида ўтказилган ижодий кўргазмали тадбир "Мустақиллик менинг назаримда..." шиори остида бўлиб ўтди.

Унда иштирок қилган 29-, 4-сонли умумтаълим мактаблари ва Мусиқа ва санъат мактабидан иқтидорли ёш рассомлар Ватанга бўлган меҳр-муҳаббатлари ва садоқатларини ўзларининг ижодий намуналарида акс эттирдилар.

Тадбирни ўтказишдан мақсад, Мустақиллигимизнинг 31 йиллик байрамини олдидан иқтидорли ёшларни қўллаб – қувватлашдан иборат.
Ижодий тадбир якунида ёшлар муносиб рағбатлантирилди. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW
#online

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари У. Муҳаммедиев бошчилигида Республика ишчи гуруҳи томонидан Қорақалпоғистон Республикаси туманларида сайёр қабул ўтказилмоқда.

Навбатдаги сайёр қабул бугун 6- август куни Элликқалъа тумани марказидаги Маданият саройининг ёзги биносида ўтказилмоқда.

Сайёр қабулда Тўрткўл, Элликқалъа ва Беруний туманлари аҳолисининг мурожаатлари тингланмоқда. 🟢To‘rtko‘l tumani hokimligi Axborot xizmati WEB SAYT | IG | FB | TW