ЭПИДЕМИК ВАЗИЯТ БАРҚАРОРЛИГИ УЧУН АҲОЛИНИНГ ВАКЦИНА ОЛИШДАГИ МАСЪУЛИЯТИНИ ОШИРИШ ЛОЗИМ

Мамлакатимизда коронавирусга қарши оммавий эмлаш тадбирларини янада жадаллаштириш, бу орқали юртимиздаги эпидемик вазиятни барқарорлаштириш мақсадида соҳа мутахассислари томонидан вакцинани мажбурий қилиш лозимлиги ҳақида билдирилган фикрлар бугун ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларининг асосий мавзусига айланди.

Мазкур ҳолат юзасидан ССВ Матбуот хизмати Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати раҳбари ўринбосари Нурмат АТАБЕКОВга мурожаат қилди:

— Маълумки, жорий йил апрель ойининг биринчи санасидан бошлаб, мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши оммавий эмлаш тадбирларига старт берилган эди, — дейди Н. АТАБЕКОВ. — Бунинг учун мамлакат бўйлаб 3 138 та эмлаш пунктлари ва 862 та ҳаракатдаги тиббий бригадалар ташкил қилинди.

Ҳудудларга вакциналарни ташиш учун COVAX дастури доирасида 17 та авторефрижератор, 206 та юк ташувчи минивен ва 16 та енгил автотранспорт воситалари етказилди.

Эмлаш жараёнларига 4 минг нафардан ортиқ шифокор ва 11 минг нафардан ортиқ ўрта тиббиёт ходими жалб қилинди. Бир сўз билан айтганда, халқимиз саломатлигини асраш, уларни ушбу хавфли хасталикдан ҳимоя қилиш учун барча имкониятлар ишга солинди.

Ваҳоланки, бугун дунёнинг жуда кўп мамлакатлари ўз аҳолиси учун вакцина олишга қурби етаётгани йўқ. Баъзи давлатлар вакцина олишни эмас, энг аввало, иқтисодиётини қутқариб қолишни ўйламоқда.

Афсуски, юртимизда аҳолининг коронавирусга қарши эмланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилган бўлса-да, ўтган 3 ойдан ортиқ вақт давомида халқимизнинг вакцина жараёнларидаги фаоллиги, шижоати ва ташаббускорлиги сезилмади.

Ҳатто, хавф гуруҳига кирувчи 65 ёшдан юқори бўлган аҳоли вакиллари ҳам бу жараёнларда суст иштирок этаётгани мутахассис сифатида мени ҳайрон қолдирди.

Ажабланарлиси шуки, ўтган уч ойдан кўпроқ вақт мобайнида республика бўйича 4 миллион 300 минг доза вакцина ишлатилган бўлса-да, тўлиқ (икки ва уч босқичли) эмлаш курсини олган аҳолимиз сони 850 минг нафардан озгина ортди. Бу дегани эндигина республикамиз аҳолисининг шунча қисмини тўлиқ эмладик ва аниқроқ айтсак, уларда эмлашдан кейинги иммунитетни шакллантиришга эришдик, холос.

Аслида халқимиз онгида ҳукумат ҳамма харажатни ўз зиммасига олади, деса давлат бундан қандайдир манфаатдор, деган ғалати фикр шаклланиб қолган.

Ваҳоланки, бу саъй-ҳаракатлар, энг аввало, аҳоли саломатлиги йўлида амалга оширилмоқда. Қолаверса, бу орқали давлатимиз эпидемик барқарорликни таъминлаган ҳолда халқимизга иқтисодий манфаатни назарда тутмоқда.

Бироқ буни ҳамма ҳам бирдек тушунаётгани, тўғри англаётгани йўқ. Аксинча айримлар ижтимоий тармоқлар орқали эмлаш тўғрисида турли асоссиз фикрлар тарқатишга, одамлар онгида вакцина ҳақида нотўғри тасаввур уйғотишга уринмоқда.

Баъзи фуқаролар эса нотўғри фикрларга ишониб, ўзи ва яқинларини вакцина олишдан тўсмоқда. Энг ёмони, улар бу билан касалликнинг аҳоли орасида янада кенг тарқалишига замин яратаётир.

Шу боис, менинг назаримда мамлакатимизда оммавий эмлашни мажбурий қилсак, юртдошларимизнинг вакцина олишга бўлган масъулияти янада ортади, унга муносабати ўзгаради.

Афсуски, бугун мамлакатимиздаги мавжуд эмлаш пунктларида бир кунда 130-140 минг нафар фуқаро “COVID-19”га қарши эмланмоқда. Бу рақам жуда кам. Чунки, ҳар бир эмлаш пунктлари ва бригадалари бир кунда 70 нафар одамни эмлаш имконияти бўлган бир пайтда, биз унинг тенг ярим имкониятидан фойдаланаяпмиз.

Зеро, аҳолининг 60-70 фоизида жамоавий иммунитетни шакллантирмасдан туриб, биз бу касалликни енга олмаймиз.

Бас, шундай экан жамоавий иммунитетни шакллантириш учун эмланиши лозим бўлган аҳоли қатламини коронавирусга қарши вакцина билан тўлиқ қамраб олиш зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

▶️
@ssvuz
▶️@ssvmatbuotkotibi
#онлайн
Айни дақиқаларда Тўрткўл туман Маданият бўлими томонидан амалга оширилаётган ишлар борасида «Маданият бўлими фаолиятининг кеча ва бугуни» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.
Бугунги анжуманда туман маданият бўлими раҳбари Б.Дурдиев ушбу соҳадаги ишлар борасида сўз юритмоқда. WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
Тўрткўл туманидаги Педагогика касб-ҳунар коллежи биносида Туман бандликка кўмаклашиш маркази, Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлими, «Ҳунарманд» уюшмаси туман бўлими, Микрокредитбанк АТБ ҳамда “Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази”нинг малакали ходимлари томонидан "Ҳар бир тадбиркор-ёшларга мададкор" тамойили асосида "Ёшлар 1+1" дастури доирасида ҳамда "Ёшлар дафтари"да турган ишсиз ёшларни "Тадбиркорлик асослари ва бизнес юритиш кўникмалари" мавзусида ўқитиш бўйича навбатдаги ўқув-семинари давом қилмоқда.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
#онлайн.
Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, мудофаа вазирлиги ва давлат хавфсизлик хизматининг 2021 йил июнь ойидаги Қўшма қарорига асосан давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинларига чегара олди ҳудудлардаги маҳалла фуқаролари йиғинларида ёшларни ҳарбий- ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар ва ёлғиз кексаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Оққамиш" овул фуқаролар йиғинида "Командир ва ёшлар учрашуви" ўтказилмоқда. Учрашувни Республика Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев олиб бормоқда. WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT
#онлайн.
"Командир ва ёшлар учрашуви"га давлат хавфсизлиги хизмати Чегара қўшинларига қарашли 9202 ҳарбий қисм командири Орифжон Нарзуллаев, командир ўринбосари Санжарбек Тошматов, Нукус ҳарбий прокурори катта ёрдамчиси Фаёз Ашуровлар ташриф буюриб, ёшлар билан суҳбатлашдилар. Туман ҳокими ўринбосари Хайрулла Матназаров давлат мукофотларига сазовор бўлган тумандаги бир қатор фаол ва иқтидорли ёшлар билан таништириб ўтди ва бундай ёшлар сони ошишига тилак билдирди. Шундан кейин фаол ёшлар ҳарбий бўлинманинг ташаккурномалари билан тақдирландилар. WEB SAYT | IG | FB | TW |TG | YT