Тўрткўл тумани марказий кўчасидаги бинода “Аrtel»нинг премиум дўкони иш бошлади.
Бугун туманда харидорлар учун яна бир имконият яратилди. “Аrtel» фирмасининг премиум дўкони очилишида туман ҳокими ўринбосари Х.Матназаров, “Аrtel» фирмасининг вакиллари, нуронийлар ва тадбиркорлар иштирок қилдилар. Тантанали очилиш маросимида сўзга чиққанлар туманимизда тадбиркор ва ишбилармонлар сони ошаверишини айтиб, тадбиркорга омадлар тиладилар.
“Баракат Тўрткўл” МЧЖга қарашли ушбу бинонинг биринчи қаватида энди юртдошларимиз учун “Аrtel» фирмасининг техника буюмларини нақд пул ва 12 ойга муддатли бўлиб тўлаб олиш имконияти яратилди. Энг яхши томони шундаки, бу ерда фирманинг барча турдаги маҳсулотларини ва янги ишлаб чиқарилган техникаларини биринчи қўлдан олишингиз мумкин.
Дўконнинг иккинчи қаватида ҳар-хил турдаги юмшоқ ва қаттиқ мебеллар, ошхона жиҳозлари, ҳар-хил турдаги чинни идишларни нақд ва бўлиб тўлаш орқали харид қилиш имконияти яратилган. WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM
ЁШ ГВАРДИЯЧИ ҲАРБИЙ-СПОРТ МУСОБАҚАСИ ҒОЛИБИ БЎЛДИЛАР

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, касбга йўналтириш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси бўйича Миллий гвардия бошқармасида Тўрткўл, Хўжайли, Чимбой туманлари ва Нукус шаҳрида жойлашган мактабларнинг ҳарбий-ватанпарварлик йўналишига ихтисослаштирилган синф ўқувчилари ўртасида, “Ёш гвардиячи” ҳарбий спорт мусобақасининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 30- апрел куни Нукус шаҳрида ўтказилган “Ёш гвардиячилар” спорт мусобақасида Тўрткўл туманидаги 18-ИДУМ 1- ўринни эгаллаб Республика босқичига йўлланма олди. Биз бу жамоага Республика босқичида ҳам юқори натижани кўрсатишларига ишонамиз! Омад ёр бўлсин!
WEB SAYT | INSTAGRAM | FACEBOOK | YOUTUBE | TWITTER |TELEGRAM