ХАБАРЛАНДЫРЫЎ

2021-жыл 25-март күни саат 14.00 да Төрткүл районында ҳуқықый жәрдемге мүтәж болган пуқараларды қыйнап киятырған машқалаларды анықлап, орнында унамлы шешиў, зәрүр ҳуқықый жәрдем көрсетиў мақсетинде Қарақалпақстан Республикасы суды баслығы Г. Базарбаева тəрепинен көшпели қабыллаў өткериледи. Оған пуқаралық ҳәм жынаят, экономикалық ҳəм ҳəкимшилик судтың судьялары қатнасады.

Қабыллаў бойынша төмендеги көрсетилген мəкəн пуқаралар жыйынларына мүрəжат етиўиңизге болады.

Қабыллаў ўақты:

«Марказобод» МПЖ 25-март саат 14:00
«Туркистон» МПЖ 25-март саат 15:00
«Шодлик» МПЖ 25-март саат 16:00
«Дўстлик» МПЖ 25-март саат 17:00
___________________________________

ЭЪЛОН!

2021 йил 25 март куни соат 14.00 да Тўрткўл туманида ҳуқуқий жиҳатдан кўмакка муҳтож бўлган фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларини аниқлаб, жойида ижобий ҳал этиш, керакли ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси Г.Базарбаева томонидан сайёр қабул ўтказилади. Унда фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича, маъмурий ва иқтисодий судларнинг судьялари қатнашади.

Қабул бўйича қўйидаги кўрсатилган маҳалла фуқаролар йиғинларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Қабул вақти:

«Марказобод» МФЙ 25 март соат 14:00
«Туркистон» МФЙ 25 март соат 15:00
«Шодлик» МФЙ 25 март соат 16:00
«Дўстлик» МФЙ 25 март соат 17:00

Каналға ағза болыў: https://t.iss.one/ @QRSUDI
Ишсиз ёшларни касбга йўналтириш шунингдек, устоз-шогирд анъанасининг бардавом бўлишига эришиш учун “Ҳунарманд” уюшмаси Тўрткўл туман бўлими томонидан "Боғ ёп" маҳалла фуқаролар йиғинида "Аёллар дафтари" рўйхатига кирган ишсиз, ҳунар ўрганишга қизиқиши бўлган аёлларга тикувчилик тўгараги ташкил қилинди.

Ушбу тўгаракни уюшма аъзоси Дилфуза Шеримбетова бошқармоқда.

Тўгаракда аёллар миллий услубда ҳар-хил турдаги кўрпа-тўшаклар тикишни ўрганадилар.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Тўрткўлда "Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги" доирасида тадбирлар ўтказилди.
"Маҳалла-жамиятимизнинг ёруғ юзи ва виждон кўзгуси" ғояси остида "Маҳаллаларда миллий қадриятларни мустаҳкамлаш ҳафталиги" доирасида "Ёшлик", "Янгиобод" маҳаллаларида фаол кексалар, аёл-қизлар ва ёшлар билан тадбир ўтказилди. Тадбирда туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари Ж.Сеттиев, Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира М. Юсупова, туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари А.Шеримбетов, Н.Валиев, З.Розимбетовалар иштирок қилишди. Тадбирда маҳалла фаолиятида олиб бораётган ислоҳотлар, оилаларни мустаҳкамлаш, ажримларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш бўйича маърузалар қилинди. Туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан фаол кексаларга Ташаккурнома ва маҳалла фуқаролар йиғини томонидан эсталик совғалар топширилди.
3-сонли Мусиқа мактаби ўқувчилари томонидан куй- қўшиқлар ижро этилди.
Тадбирда ҳунармандчилик буюмлари - миллий қуроқлар, кўрпача ёстиқлар, тўқувчилик буюмлари, қўғирчоқлар, турли тақинчоқлар ва сопол идишлар ҳамда мусиқа мактаби ўқувчиларининг санъат асарлари кўргазмаси ташкил қилинди.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
⚡️1-апрелдан оммавий тадбирлар ўтказишга айрим чекловлар ўрнатилади — Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Маълумки, юртимизда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарорлашган даврда қатор йўналишларда карантин чекловлари юмшатилган эди. Бироқ айни пайтга келиб, касалликка чалинганлар сонининг ошиши ҳисобига аҳоли гавжум бўладиган тадбирларни бироз чеклашни шароит тақозо қилмоқда.

Қатор соҳа мутахассислари ва етакчи олимларнинг таклифларини инобатга олиб, Республика махсус комиссияси сўнгги кунларда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари ортганлиги муносабати билан мамлакатимизда кескин эпидемиологик ҳолат юзага келишини олдини олиш мақсадида қуйидаги таклифларни маъқуллади:

Жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔺тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик назоратни кучайтириш ва ташриф буюрувчилар сонини 100 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказиш;

🔺театр, кино (кинотеатр) ва концерт-томоша дастурларини ташкил этишда:

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларга ташриф буюрувчи томошабинлар ҳамда хизмат кўрсатувчи ходимларнинг қатъий ниқобда (маскада) бўлишларини таъминлаш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин сиғимини инобатга олган ҳолда томошабинлар сонини 50 фоиздан оширмаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг томошабин ўриндиқларидан оралиқ масофани сақлаган ҳолда фойдаланилишини таъминлаш;

📌томоша дастурларига ташриф буюрувчиларнинг тана харорати назоратини ўрнатиш ҳамда тана харорати кўтарилган шахсларни дастурга кўймаслик;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда савдо шохобчалари фаолиятини тўхтатиш (ниқоб ва антисептик воситалар савдоси бундан мустасно);

📌томоша дастурлари бўйича тарқатилаётган (сотилаётган) чипталарга “Факат соғлом бўлсангизгина ташриф буюринг” ёзувини ёзиш орқали аҳолини огоҳликга чақириш ва бошқа томошабинларга касаллик юқиб колишининг олдини олиш чораларини кўриш;

📌томоша дастурлари ўтказиладиган саройларнинг кириш қисмида томошабинларнинг бинога тартибли киришларини таъминлаш мақсадида махсус ленталар ёрдамида бир қаторли кириш ва чиқиш йўлакларини ўрнатиш тартиби белгиланди.

Томоша дастурлари ўтказиладиган саройларда карантин қоидаларига риоя қилинишини таъминлаш бўйича масъулият ташкилотчилар зиммасига юклатилади.

❗️Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолидан айрим хорижий мамлакатларда бугунги кунда кузатилаётган коронавирус инфекцияси билан боғлиқ кескин эпидемиологик вазиятни инобатга олган ҳолда, мамлакатимизда шу каби ҳолатларни қайтарилмаслиги ҳамда ижтимоий ва иқтисодий соҳаларнинг фаолиятини тизимли ташкил этиш учун шахсий масъулиятни оширишни сўраб қолади.

РАСМИЙ ХАБАРЛАР 👇👇👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
#онлайн
Тўрткўл туманида “Ёшлар форуми” доирасида тадбирларга старт берилди.Маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ўртасида “Ёшлар марафони” ўтказилмоқда.
Унда маҳаллалардаги30 ёшгача бўлган уюшмаган ёшлар иштирок этмоқдалар.
#онлайн
Спорт мусобақасида ғолиб бўлган ёшлар муносиб рағбатлантирилди.