Forwarded from Karakalpakstan.uz
Төрткүл районы халқын таза ишимлик суўы менен тәмийинлеў мақсетинде 2020-жылда «Ишимлик суў ҳәм ақаба суў хызметин раўажландырыў» қоры қаржылары есабынан «Өзбекстан» аўыл пуқаралар жыйынына 4 км ишимлик суўы тармағы ҳәм «Өзбекстан-1» суўды жеткерип бериўши қурылмаға реконструкция жумысларын алып барыў ушын 1638,1 млн. сўм қаржы ажыратылған еди. Ҳәзирги ўақытта обеъктте қурылыс ҳәм қайта оңлаў жумыслары жуўмақланды. Буның нәтийжесинде болса аймақ турғынларының таза ишимлик суўы тәмийнаты жақсыланды.

Қарақалпақ суў тәмийнаты АЖ мәлимлеме хызмети

Каналға ағза болыў: @QResMinistrlerKenesi
АНОНС!

ЖЕНИСБЕК ПИЯЗОВ ТЎРТКЎЛДА БАЙРАМ КОНЦЕРТИНИ ЎТКАЗАДИ.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” хусусан ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий умумбашарий маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, ёшларни санъат масканларига хусусан театр, музей, концерт томошаларига жалб этиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда санъатга бўлган қизиқишини орттириш, ватанимизнинг миллий маданият ва санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳамда 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан эртага 4 март куни соат 11:00да Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номидаги Маданият саройида ўзбек ва қорақалпоқ опера хонандаси Женисбек Пиязовнинг концерти бўлиб ўтади. Концерт туман ҳокимлиги хомийлигида ўтказилиши муносабати билан бепул ташкил қилинмоқда.
Барчангизни концертга таклиф этамиз!
Тўрткўл тумани ҳокимлиги.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўл тумани ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 апрелдаги “Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги №308-қарорини мазмун моҳиятини тўлиқроқ тушунтириш, ҳамкорликдаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, тегишли ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тўрткўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида аёл-қизлар ўртасида 8-март Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан волейбол бўйича спорт мусобақаси бўлиб ўтди.
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
ВИДЕОМУРОЖААТ ЎРГАНИБ ЧИҚИЛДИ...

Тўрткўл туман “Шўрахон” ОФЙ 14-бўлимда истиқомат килувчи фуқаро Аминов Баҳодирнинг ижтимоий тармоқларга табиий газ йўқлигидан норози бўлиб йўллаган видео муражати бўйича жойига бориб атрофлича ўрганилиб чиқилганда қуйидагилар аниқланди:

Ўрганиш жараёнида фуқаро Б.Аминовнинг хонадонига бориб кўрилганда бугунги кунда табиий газ қониқарли ҳолатда ёниб турганлиги аниқланди. Аммо, бундан олдин 2021 йил февраль ойининг охирги 10 кунлигида Республикамиз ҳудудида ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида табиий газга бўлган эҳтиёж ошиб газ босимининг пасайиб кетиши оқибатида фуқаро Б.Аминовнинг хонадонида вақтинча табиий газдан узилиш бўлган.Тўрткўл туман газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ тақсимлаш қурилмасида режим-созлаш ишлари олиб борилиб табиий газ босими қониқарли ҳолатга келтирилган.
Фуқаро Б.Аминовга юқоридагилар, яъни хонадонида 10 йилдан буён эмас ҳаво ҳароратининг кескин пасайиб кетиши натижасида вақтинча табиий газдан узилиш бўлганлиги тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари иситиш мавсуми бошлангандан буён (01.10.2020 йилдан 01.02.2021 йилгача) Б.Аминов хонадони жами 4168 м3 (2020йил октябрь ойида 260 м3, ноябрь ойида 1293 м3, декабрь ойида 869 м3 ҳамда 2021 йил январь ойида 879 м3, февраль ойида 867 м3) табиий газ истеъмол қилган.
2021 йил 01 март ҳолатига фойдаланилган табиий газдан 339 083 сўм дебитор қарздорлиги мавжуд эканлигини маълум этиб билдирамиз.

“Тўрткўлтумангаз” газ таъминоти бўлими

👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Ботир Закиров таваллудининг 85 йиллигига бағишланган кўрик-танлов бўлиб ўтди
2021 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш” хусусан, ёшларнинг маданий савиясини юксалтириш, уларни миллий умумбашарий маданиятининг энг яхши намуналаридан баҳраманд этиш, ёш истеъдод эгаларининг қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда санъатга бўлган қизиқишини орттириш, ватанимизнинг миллий маданият ва санъатини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида “Ботир Закиров ижоди давомчилари” республика кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Кўрик-танловда 16 ёшдан 28 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар иштирок этдилар.
Тўрткўл тумани О.Худайшукуров номидаги маданият саройида “Ботир Закиров ижоди давомчилари” кўрик-танлови якуний босқичида Ихтиёр Аллаёров 1-ўринни, Сиёвуш Аллашукуров 2-ўринни, Оғабек Эгамбердиев 3-ўринни эгалладилар. Ғолиблар Маданият бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалари билан тақдирландилар.
Н.Балтабаева,
Тўрткўл тумани маданият бўлими
Ёшлар ишлари бўйича мутахассис
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
Уй-жой қурилиши ва ипотека бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Жорий йилда 54 минг оилани уй-жой билан таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Ипотека кредити бўйича дастлабки бадал миқдори 20 фоиздан 15 фоизга туширилиши, муҳтож оилаларга 15 фоизлик дастлабки бадалнинг 10 фоизи субсидия сифатида тўлаб берилиши айтилди.
Ипотека веб-порталини ишга тушириш бўйича топшириқ берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам развития жилищного строительства и ипотечного рынка.
Определены меры по обеспечению жильем 54 тысяч семей в текущем году. Отмечено, что размер первого взноса по ипотечным кредитам будет снижен с 20 до 15 процентов, а малообеспеченным семьям будут выделены субсидии на уплату 10 процентов взноса.
Поручено создать веб-портал ипотеки.

#Mirziyoyev #videoselektor #uyjoy #ipoteka

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter