Forwarded from Segment.uz
#Siyosiy_marifat_soati

Давлат фуқаролик хизматчилари учун "Сиёсий маърифат соати" бошланди

Айни пайтда Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтмоқда.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

🔷 Ушбу сиёсий-маърифий соатда спикерлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгиланган вазифалар, шунингдек, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий ва давлат бошқаруви соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳамда аҳамиятига тўхталиб ўтадилар.

❗️Сиёсий-маърифий соатни Давлат бошқаруви академиясининг YouTube'даги каналида ушбу ҳавола орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Сиёсий маърифат соатини кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=WnGae7PytTM

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Cенатда_ялпи_мажлис

Сенаторлар сайловларни октябрга кўчириш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

🔰Ўзбекистон Президенти қонунни имзоласа, бу йилги Президент сайлови 24 октябрь куни бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
🔷 Давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги "Сиёсий маърифат соати" бўлиб ўтди

Давлат бошқаруви академиясида вазирлик ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, шунингдек, барча туман ва шаҳар ҳокимликлари ходимлари учун сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.

Сиёсий маърифат соати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Давлат бошқаруви академияси ҳамкорлигида ташкил этилмоқда.

Бугунги ўқув соатида маърузачилар қуйидаги масалаларга тўхталиб ўтдилар:

🔸Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 27 январь куни ёшлар бандлигини таъминлаш ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидаги асосий масалалар;
🔸Охирги ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти;
🔸Транспорт ва логистика хизматлари бозорини ривожлантиришни рағбатлантириш;
🔸Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни кенг жорий этиш;
🔸Мамлакатнинг туристик имижини сақлаш ва ривожлантириш;
🔸Ўзбекистон Республикаси қурилиш тармоғини модернизация қилиш, жадал ва инновацион ривожлантиришнинг 2021-2025 йилларга мўлжалланган стратегияси мазмун-моҳияти.

▶️ Сиёсий маърифат соати спикерларининг маърузаларини Давлат бошқаруви академиясининг YouTube каналида кўришингиз мумкин.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш@yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Билган_яхши

🔰 Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида:

🔹 меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 747 300 сўм;
🔹 базавий ҳисоблаш миқдори – 245 000 сўм;
🔹 пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 262 470 сўм;
🔹 ёшга доир энг кам пенсиялар – 513 350 сўм;
🔹 болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақа – 513 350 сўм;
🔹 зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа – 315 030 сўмдан иборат.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
#Навоий_580_йиллиги #Ёшларга_туҳфа

Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Нурилло Тухтасинов, Уфора Ҳабибуллева ва Сардорбек Талъатовлар томонидан «Навоийдан 100 садаф» мобил иловаси ишлаб чиқилди.

🔷 Қайд этилишича, мобил иловада Ҳазрат Навоийнинг 80 та сара ғазали ва 20 та гўзал рубоийси ҳам матн, ҳам аудио шаклда ўрин олган. Шунингдек, иловада қўшимча равишда интерактив ўйин ҳам берилган.

⚡️Таъкидланишича, илова тез кунда «App Story» ва «Play Market» платформаларига жойлаштирилади ва барча учун бепул юклаб олиш имконияти бўлади.

📱Дастур муаллифларининг айтишича, «Навоийдан 100 садаф» иловаси ёшларимизни Навоий ҳаёти ва ижодига доир саводхонлигини оширишда иннавацион ечимлардан бири бўлиши аниқ.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Segment.uz
“Aлишер Навоий” халқаро журнали таъсис этилди

⚡️ Самарқанд давлат университети профессори Ибодулло Мирзаев бош муҳаррирлиги ҳамда Tadqiqot.uz сайти ҳамкорлигида "Aлишер Навоий" халқаро журнали таъсис этилди.

Журналда навоийшунослик, шоир адабий меросининг умумжаҳон тамаддунида тутган ўрни ва адабий таъсир масалалари ёритиб борилади. Журнал АҚШнинг Crossref.org тизимига киритилган ҳамда ҳар бир мақолага рақам берилади.

Аллома таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан журналнинг 1-сони чоп этилди.

🔷 Ушбу халқаро электрон илмий журналга мақолалар ўзбек, рус, инглиз, француз, турк, тожик каби тилларда қабул қилинади. Нашр жаҳоннинг турли мамлакатларида амалга оширилаётган навоийшуносликка оид тадқиқотларни ёритиб боришга мўлжалланган.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
#Халқ_учун_қулайлик

🔰 Жорий йил 1 июндан бошлаб, пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажини шахснинг меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар асосида, тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш тартиби жорий этилмоқда.

Бунинг натижасида, йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash