Президент Шавкат Мирзиёев Қуролли Кучлар Академиясига ташриф буюрди.
Давлат раҳбари замонавий қурол ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Шундан сўнг Академияда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони раислигида Қуролли Кучлар ва ҳарбий-маъмурий секторлар фаолиятининг 2020 йил якунлари ҳамда келгусидаги устувор вазифаларга бағишланган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил Академию Вооруженных Сил.
Глава государства ознакомился с образцами современного вооружения и военной техники.
Затем в Академии под председательством Президента Республики Узбекистан, Верховного Главнокомандующего Вооруженными Силами состоялось расширенное заседание Совета безопасности, посвященное итогам деятельности Вооруженных Сил и военно-административных секторов в 2020 году и приоритетным задачам на перспективу.

#Mirziyoyev #yigilish #QurolliKuchlar #xavfsizlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёшлар муаммолари ижобий ечим топмоқда.
Бугун Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 68-сон мактабида тумандаги “Ғалаба” ва “Мустақиллик” маҳаллаларида истиқомат қилувчи "Ёшлар дафтари"га киритилган ёшлар билан туман ҳокими Р.Шамуратов, туман прокурори М.Матчановлар иштирокида учрашув ўтказилди.
Унда тумандаги корхона, ташкилотлар, Ёшлар ишлари агентлиги Тўрткўл туман бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, тижорат банклари ҳамда муаммо ва таклифлари билан маҳалла ёшлари иштирок қилдилар.
Учрашувда қатнашган ёшлардан 10 нафари ўз муаммолари бўйича мурожаат қилиб, 2 та мурожаат жойида ҳал бўлди. Ўз тадбиркорлигини бошлаш, кенгайтириш мақсадида кредит сўраб мурожаат қилган 4 нафар ёшларга банк ходимлари томонидан кредитни олиш имкониятлари тўғрисида тушунтиришлар берилди.
Ҳунармандчилик йўналиши бўйича ишлаб келаётган ёшларга «Ҳунарманд» уюшмаси аъзолари учун берилаётган имкониятлар айтиб ўтилди.
Шунингдек, ўз мутахассислиги бўйича иш топаолмаётган ишсиз ёшларга туманда ташкил этилаётган ўқув маркази фаолияти, имкониятлари ва афзалликлари ҳақида тушунтириш берилди ва ушбу марказда таълим олган ёшлар учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.

Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
СОҒЛОМ ТУРМУШ - ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ

Ватан ҳимоячилари куни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан Республикамиз бўйлаб ёшлар орасида қатор тадбирлар билан биргаликда спорт мусобақалари ҳам ташкил этилмоқда.
Соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи спорт мусобақаси 12-январ куни Тўрткўл тумани Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати 10-алоҳида отряди ходимлари иштирокида ўтказилди.
Туман халқ таълими бўлимига қарашли 18 - сон умумтаълим мактаби ва Тўрткўл тумани болалар ва ўсмирлар спорт мактаби ўқувчилари ўртасида ўтказилган волейбол бўйича спорт мусобақасида ёшлар ўзларининг жисмоний тайёргарликларини яна бир бора синаш билан биргаликда жимоний тарбиянинг инсон учун нақадар муҳим эканлиги тўғрисида тушанчага эга бўлдилар.
Мусобақа якунида фаол спортчи ёшлар Тўрткўл тумани Миллий гвардия Қўриқлаш хизмати 10-алоҳида отряди томонидан ташкил этилган эсталик совғалари билан тақдирландилар.

Тўрткўл туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
👉 https://turtkulhokim.uz