🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11K subscribers
62.1K photos
6.85K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
Мазкур тадбирда туманимизда фаолият юритиб келаётган хушовоз хонандалар ҳам ўзларининг Ватанимизга бағишланган куй-қўшиқлари билан тадбирга ташриф буюрган меҳмонларнинг дилларини хушнуд этдилар.
Айтиб ўтиш жоизки, ушбу тадбир Тўрткўл тумани телевидениеси орқали жонли равишда эфирга узатилиб, юртдошларимизга ўз уйларида тадбирни томоша қилиш имконини берди.

Батафсил 👉👉👉 https://tinyurl.com/y4yx3mvr

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ТЎҒРИСИДА”ГИ КОНВЕНЦИЯ
31 ЁШДА

Батафсил
👉👉👉 https://tinyurl.com/y6hxk2oj

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугунги кунда болани ҳимоя қилиш ва уларнинг ҳуқуқлари тўлиқ амалга оширилишини таъминлаш мамлакатлар ҳукуматларининг мажбуриятларига айланди. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенция инсон ҳуқуқлари тарихидаги энг муҳим ҳужжатлардан биридир. БМТ томонидан 1989 йил 20 ноябрда қабул қилинган “Бола ҳуқуқлари тўғрисида”ги Конвенция Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан кейин ратификация қилинган халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳисобланади.
1992 йил 9 декабр куни Ўзбекистон мазкур Конвенцияга қўшилиб Республикамизда бола ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш бўйича бир қанча мажбуриятларни ўз зиммасига олди.
Юртимизда болаларни ҳуқуқий, маънавий, ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ҳимоя қилиш бўйича жуда кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Мисол тариқасида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Оила кодекси, Фуқаролик кодекси, Меҳнат кодекси ва бошқа бир қатор қонун ҳужжатларида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормалар ўз ифодасини топганлигини кўрсак бўлади.
“Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг энг асосий жиҳатларидан бири, унда бола ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган қарийб барча қоидаларнинг жам қилинганлигидир.
Бола тушунчаси ҳуқуқ субъ¬екти сифатида конвенцияда биринчи маротаба тан олинган. Бу ҳуқуқ субъектига вояга етмаганлар ҳам киради. Мазкур Конвенция бола ҳаёти билан боғлиқ 54-моддани ўз ичига олган. Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги Конвенцияни ратификация қилган ёки унга қўшилган ҳар бир мамлакат ўз миллий қонунчилигини унинг қоидаларига мувофиқ қайта кўриб чиқишлари лозим.
Маълумки, бола ҳуқуқлари соҳасида қонунчиликнинг асосини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ташкил этади. Унга мувофиқ бола туғилиши биланоқ инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинликлари вужудга келади ҳамда улар давлат томонидан кафолатланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасига биноан Фарзандлар ота-оналарнинг насл-насабидан ва фуқаролик ҳолатидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар,дейилган.
Болаларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича амалда бўлган қонунчилик Конституциямиз нормаларини Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Конвенцияга мувофиқ ҳолда такомиллаштиришга йўналтирилган.
Ҳурматли ота-оналар, фарзандингиз қонун ҳимоясидадир.

А.Курбанбаев,
Тўрткўл туман вояга етмаганлар ишлари бўйича идоралараро комиссияси масъул котиби.

Батафсил 👉👉👉 https://tinyurl.com/y6hxk2oj

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#Халқаро_кун

20 ноябрь – Бутунжаҳон бола куни

БМТ 1954 йилги резолюциясида барча мамлакатларга 20 ноябрни Бутунжаҳон бола куни сифатида нишонлашни тавсия этган.

Шунингдек, 20 ноябрь санасида 1959 йилда "Бола ҳуқуқлари ҳақидаги Декларация", 1989 йилда "Бола ҳуқуқлари тўғрисида Конвенция" қабул қилинган.

Байрам болалар фаровонлигини оширишга, дунё миқёсида болалар манфаатлари йўлида БМТ томонидан олиб борилаётган ишларни кучайтиришга қаратилган.

Жорий йилда ушбу сана муносабати билан Ўзбекистон шаҳарларидаги тарихий ва замонавий объектлар кўк рангда ёритилади. Бундан мақсад – жамоатчилик эътиборини бола ҳуқуқлари масаласига қаратишдир.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot


Батафсил 👉👉👉 https://tinyurl.com/y4camfl4

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Segment.uz
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳридаги бунёдкорлик ишлари, саноат корхоналари фаолияти билан танишмоқда.

🔷 Дастлаб Яшнобод туманидаги Технопаркда янги қувватлар – лифт ва эскалаторлар, форма ва қолиплар, сув насослари, саноат кондиционерлари ва совитиш тармоқлари корхоналарида ишлаб чиқариш жараёни билан танишилди.

🔷 Давлатимиз раҳбари маҳаллийлаштириш даражасини ошириш, таннархни тушириш, замонавий кадрлар тайёрлаш юзасидан кўрсатмалар берди.

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш — @yangiuzbekiston_uz
Forwarded from Qaraqalpaqstan | Kun.uz
🕯 Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида электр энергияси таъминотида узилишлар бўлади

«Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари» АЖ хабарига кўра, Тахиатош ИЕСнинг авария ҳолатида ўчиши, энергосистемада қувватнинг етишмаслиги ва профилактика ишлари ўтказилиши сабабли 20 ноябр куни Қорақалпоғистоннинг барча шаҳар ва туманларида соат 11:00 дан бошлаб, турли вақт оралиғида электр энергияси таъминотида вақтинчалик узилишлар бўлиши мумкин.

Ҳозирча Тахиатош ИЕСдаги техник носозлик қачон бартараф этилиши ҳақида қўшимча маълумот берилмади.

👉 Қорақалпоғистон хабарлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ТЎРТКЎЛДА МЕВА САБЗАВОТЧИЛИК КЛАСТЕРЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНИШГА БАҒИШЛАНГАН СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi