🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
#Онлайн. Учрашув давомида фуқаролар томонидан берилган кўпгина мурожаатлар, таклифлар жойида ўрганилиб, ижобий ҳал этилди.
#Онлайн. Олий Мажлис депутати туман раҳбари билан полиэтилен қоп ишлаб чиқариш билан шуғулланиб келаётган "Марфа Шерзод" МЧЖ корхонаси иш фаолияти билан танишдилар. Корхона муаммолари ўрганилди ва тегишли таклифлар киритилди.
Олий Мажлис депутати Р.Мамутов, туман ҳокими Р.Шамуратов ва тегишли соҳа вакиллари туманда экспорт салоҳиятига ўз улушини қўшиб келаётган «Тўрткўл кунжути» МЧЖга қарашли иссиқхонада ҳам бўлдилар ҳамда жамиятнинг бугунги фаолияти ва ютуқлари билан танишдилар.
Шу билан биргаликда тадбиркорнинг меҳнат фаолиятини
қўллаб-қувватлаш, экспорт салоҳиятини янада ошириш ва янги иш ўринлари яратилишида вужудга келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича тегишли чоралар кўрилди.

Батафсил 👉👉👉 https://tinyurl.com/y3h34emp

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
https://www.facebook.com/turtkultumani.hokimligi
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#Онлайн. Бугун Тўрткўл тумани ҳокимлигида туман депутатларининг мақоми, мажбуриятлари, олиб борадиган ишлар ҳамда вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори асосида келгуси уч йил давомида амалга ошириладиган ишлар мавзуларида учрашув ўтказилди. Учрашувда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес депутатлари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок қилдилар. Учрашувни туман ҳокими Р. Шамуратов очиб берди. Шундан кейин мавзу юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Р. Мамутов сўзга чиқди.