🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.6K subscribers
61.9K photos
6.81K videos
128 files
19.3K links
Download Telegram
Ҳозирги йиғим-теримнинг долзарб мавсумида туман пахта хирмонининг юқори кўтарилишига ҳисса қўшиб, йиллик режасини бажараётган фермер хўжаликлари сони кун сари ошмоқда.
Бугун туман ҳокими Р.Шамуратов йиллик пахта режасини юз фоизга бажарган “Кўна-Тўрткўл” овул фуқаролар йиғинидаги “Тўрткўлли Кутлимурод Худайберген” фермер хўжалиги пахта далаларида бўлиб теримчилар холидан хабар олди. Пахтакорлар билан суҳбатлашиб, уларга яратилган шароитлар билан танишди. Шу билан биргаликда фидойи пахтакорларни бугунги ютуқлари билан қутлаб, фаол теримчиларни туман ҳокимлиги томонидан ташкил қилинган қимматбаҳо совғалар билан рағбатлантирди.
Жорий қишлоқ хўжалиги йилида 65 гектар майдонга чигит эккан фермер хўжалиги раиси Д.Сейтимбетов бугун давлатга 182 тоннадан ошиқ пахта топширди. Фермернинг олдинда мақсади аниқ, пахта даласидаги ҳосилни нес-нобуд қилмасдан териб олишга ва яна 10 тонна пахта топширишга бел боғлаган.
Хирмонингизга барака тилаймиз азиз пахтакорлар!
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
#Cпорт
Тўрткўл туман Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ишчи-ходимлари ва тренерлар ўртасида спортнинг мини футбол тури бўйича "Раҳбар кубоги" ўйинига старт берилди. Мусобақада 6 та жамоа айланма тарзда баҳс олиб бормоқда.
Ғолиблар 14 октябр куни аниқланади.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 28 ноябр кунги “Ипотека кредити бериш механизмларини такомлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5886-сонли Фармонига биноан туманимизда намунали уйлар сони ошиб, аҳолининг уй-жойга бўлган эҳтиёжлари босқичма босқич қопланмоқда.
Ўтган йили «Шариф қурилиш» ҳамда «Янги аср бунёдкори» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан ҳар қайсиси 24 та хонадонга мўлжалланган 2 та тўрт қаватли уйлар қурилиши бошланган эди. Бугунги кунда пандемия сабабли ушбу уйларнинг топширилиши бир неча ойга сурилган бўлсада, сифатли ва бежирим хонадонлар йил якунига ўз эгаларига топширилади. Бугунги кунда ушбу хонадонларга табиий газ етказиб бериш учун қувурлар тортилмоқда.
Шунингдек, жорий йилда қурилиши бошланган яна шундай иккита кўп қаватли уйларда қурилиш ва таъмирлаш ишлари авжида. Ушбу кўп қаватли уйлар қурилиши «Хумо махсус қурилиш» ва «Тўрткўл Шўрахон қурилиш» масъулияти чекланган жамиятлари томонидан олиб борилмоқда.
Бугун туман ҳокими Р.Шамуратов, қурилиш ишлари бўйича ҳоким ўринбосари У.Матназаровлар тумандаги «Шодлик» маҳалласида қад кўтараётган ушбу кўп қаватли уйлар қурилишида бўлиб, қурилиш ва таъмирлаш жараёнлари билан танишдилар.
Топширишга тайёр турган янги хонадонларнинг таъмирланиши ҳолатларини кўздан кечирдилар. Албатта, барча имкониятларга эга бўлган бундай ихчам ва бежирим уйларга талаб катта. Шуни эътиборга олган ҳолда туман ҳокими томонидан келгусида бу борада режалаштирилаётган ишлар бўйича тегишли ташкилот раҳбарларига топшириқлар берилди.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#21октябр
Ўзбек тилим - ифтихорим Бугун Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 22-умумтаълим мактабида "Ўзбек тилим - ифтихорим" мавзусида карантин қоидаларига амал қилган ҳолда кичик тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида ушбу мактабнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Муборак Шарипбоева томонидан ўқувчиларга ва йиғилганларга она тилининг муқаддас ва азиз тушунча эканлиги, уни онадек муқаддас, отадек улуғ дея эъзозлаш кераклиги ҳақида айтиб ўтилди.
Шунингдек тадбир давомида ўқувчилар томонидан ўзбек тили ҳақида шеърлар, мақоллар ҳамда ҳикматли сўзлар айтилди.
21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган ушбу тадбир ўқувчи ёшларнинг она тилимизга бўлган меҳрини оширишга бағишланди.
Ушбу тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл тумани бўлинмаси ҳамда Қорақалпоғистон телерадиокомпанияси Тўрткўл тумани бўлими вакиллари иштирок этдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Қарақалпақстан Республикасы аймағындағы барлық мәкеме, шөлкемлер
ҳәм пуқаралар ДЫҚҚАТЫНА!!!

«Өзбектелеком» АК Қарақалпақстан Республикасы филиалы
ХАБАРЛАНДЫРАДЫ


2020-жыл 22 октябрден 20-ноябрь күнлери аралығында Қарақалпақстан Республикасы телефон тармағында 9 ханалы номер системасына өтиў жумыслары алып барылады.
Бунда ҳәзирги күнде абоненттиң терилип атырған номери алдына қосымша түрде оның коды териледи.
Мысалы: ески номер 222-хх-хх – жаңа номер 61 222-хх-хх.

Телеграмм канал:
https://t.iss.one/uztelecom_qq_res_filial.
Бул жерде администратор менен байланысып, қызықтырған сорауларыңызға жуўап алыўыңыз мумкин
Facebook тармағындағы топарымыз:
https://www.facebook.com/groups/uztelecom.qr.filial/?ref=group_header

«Өзбектелеком» АК Қарақалпақстан Республикасы филиалы админстрациясы.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Ёшлар ва хотин-қизларга микрокредитлар таъминотсиз ажратилади

“Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш тизимини такомиллаштириш ва тадбиркорликни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

🔰 Қарорга мувофиқ, 2020 йил 15 ноябрдан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорлик кўникмаларига ўқитишни давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қуйидаги тартиблари жорий этилади:

📌 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ва Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби томонидан ташкил этилган ўқув курсларини тамомлаган ҳар бир битирувчи учун касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш бўйича нодавлат таълим ташкилотларига сарфланган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган миқдори давлат томонидан компенсация қилинади;

👉 ушбу курсларни муваффақиятли тамомлаб, сертификат олган шахсларга ўз бизнесини ташкил этиш учун микрокредит ажратилади.

“Микрокредитбанк” АТБ томонидан нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган:

▪️тадбиркорлик ташаббусига эга жисмоний шахслар, шу жумладан, ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади;
▪️микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги асосида 225 миллион сўмгача микрокредитлар ажратилади.

💴 Бунда микрокредитлар 3 йил муддатгача 6 ойгача имтиёзли давр билан Марказий банкнинг асосий ставкасида ажратилади.

🔰 Қарорга кўра, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан ёшлар ва хотин-қизларни касб-ҳунар ҳамда тадбиркорлик кўникмаларига ўқитиш орқали тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш мақсадларига 100 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағ ажратилади.

👉 2022 йил 1 январдан Тадбиркорликка ўқитишнинг ягона тизими ишга туширилади.

👉 2021 йил 1 январга қадар “Микрокредитбанк” АТБнинг аҳолини, айниқса, ёшлар ва хотин-қизларни тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича янги бизнес модели ишлаб чиқилади.

👉 Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги аҳолини тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, хусусан, уларни ўқитиш, микрокредит ажратиш бўйича ишларни мувофиқлаштириш борасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

14 октябрь – Халқаро стандартлар куни

Бу кун бутун дунёда ISO – Халқаро стандартлаш ташкилоти (International Organization for Standardization ) ташаббуси билан “Халқаро стандартлар куни” сифатида кенг нишонланади.

ISO 1946 йил 14 октябрь куни Буюк Британиянинг Лондон шаҳрида ўтказилган дунёдаги бир қатор стандартлаш ташкилотлари конференцияси қарорига биноан ташкил топган.

📌 Халқаро сана ягона стандартларнинг аҳамиятини таъкидлашга, шунингдек, касбига масъулият билан ёндашадиган ўн минглаб билимли ва маҳоратли мутахассисларнинг хизматларини эътироф этишга чорлайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Kadastr - Live
#Ҳисобот

Қорақалпоғистон Республикаси кесимида 2020 йил
I-III-чоракларда амалга оширилган ишлар бўйича маълумот

Бизларни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг
Telegram|Instagram | YouTube|Facebook
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқаро пресс-клуб "Сирдарё вилоятида замонавий "Янги Ўзбекистон" шаҳарчаси фойдаланишга топширилганига бағишланган сессияси.

Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев

"Уй-жой муаммоси тўлиқ ҳал бўлмаган фуқароларимизни 60 га яқини олиниб уларга 1.5 млрдга яқин пул ажратилиб, 1 хонали уйлар таъмирланиб вилоят захирасига ўтказилди".

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67