#Онлайн. Ташриф буюрган меҳмонлар санъаткор музейини кўриб чиқдилар. Туман имом хатиби қуръон тиловат қилгач хушовоз хонандалар ижросида "Ташриф" қўшиғи билан кечани бошладилар.
#Онлайн. "Ҳофиз ижоди умрбоқийдир" мавзусидаги кечани туман ҳокими биринчи ўринбосари Р. Ибадуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан кейин ҳофизнинг шогирдлари Ғафур ва Ғулом Эсчоновлар ушбу сана муносабати билан устоз санъаткор таваллудига бағишланган қўшиқларини ижро этдилар.
Шундан кейин устоз санъаткорнинг дўсти О.Хайитов, О. Худойшукуров номидаги жамғарма раиси И. Саъдуллаев, санъаткорнинг синглиси, меҳнат фахрийси Л. Оллашукурова, қўшни туман ва вилоятлардан келган меҳмонлар, тенгдошлари, дўстлари сўзга чиқдилар ва устознинг беқиёс овози билан бирга унинг инсонпарварлиги, камтарлиги ва ижодий ҳаётини хотирладилар.
Бугун 2020 йил 4-октябрь куни буюк ҳофиз, бетакрор авж овоз соҳиби, XX асрнинг қўш соҳил булбули, Ўзбекистон, Турманистон, Қорақалпоғистон, Татаристон халқ артисти Отажон Худайшукуров ҳаёт бўлганларида 76 ёшни қаршилаган бўлардилар. Буюк санъаткорга боқий хизматлари олдида бир умрга таъзимдамиз! Руҳингиз шод бўлсин буюк ва муҳтарам санъат дарғаси! Жонибек Сеттиев, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси раҳбари
ОТАЖОН ҚАЙТИБ КЕЛМАДИ.
Жамики мусулмон оламининг беназир навобахш ҳофизи
Отажон Худайшукуровни хотирлаб...

Қайтар ваъда этган эди, торин олиб кетган эди,
Борар манзилга етган эди, Отажон қайтиб келмади.

Кўп йиллар ўтди орадан, хабар йўқ жигар порадан.
Диллар қон бўлди яродан, Отажон қайтиб келмади.

Хонишин соғиниб қолдик, на боридан хабар олдик.
Гарчи минг бор эсга олдик, не бўлди қайтиб келмади.

Доим торда эди қўли, тирбанд эди ўнгу-сўли.
Соғинди она- Тўрткўли, Отажон қайтиб келмади.

Мухлислар кўрай деб уринди, юз ўлибон юз тирилди.
Унга ҳайкал ҳам қурилди. Отажон қайтиб келмади.
Кетиб ўз ошёнидан, жой олди айрилиб жонидан.
Индамаслар маконидан, Отажон қайтиб келмади.

Чекди Ошиқ Эркин нолалар, ҳатто қоши хилолалар.
Дўст ёру қариндош, Лолалар, Отажон қайтиб келмади.

Бир қўшиқ айтиб келмади, сафари чўзилиб кетди.
Отажон қайтиб келмади.

Ошиқ Эркин,
4 октябрь 2020 йил
Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Кўчадан уйга кирганда нималарга эътибор бериш керак?

Ушбу видеони кўринг ва тавсияларга риоя қилинг. Ўзингизни ва яқинларингизни асранг!

〰️〰️〰️〰️

🔰 На что нужно обращать внимание по возвращении домой?

Посмотрите это видео и следуйте рекомендациям. Берегите себя и своих близких!

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
🦠 Ҳид сезиш қобилияти йўқолиши — коронавируснинг асосий аломати

Лондон Университет коллежи (UCL) томонидан олиб борилган тадқиқотлар шуни аниқ кўрсатдики, ҳид сезиш йўқолиши коронавирус инфекциясининг ниҳоятда аниқ ва балки асосий аломатидир.

Апрель ойида шифокорлар таъм ёки ҳид сезиш қобилиятининг йўқолиши инфекцияланишдан дарак бериши мумкинлигини англаб етишганди, май ойи ўрталарига келиб эса бу коронавирус аломати экани расмий тан олинди.

Амалдаги қоидаларга мувофиқ, бундай аломат кузатилган одамлар дарҳол ўзини яккалаш тартибига ўтиши ва коронавирусга таҳлил топшириши керак. Бироқ ҳануз йўтал ва юқори иситма асосий белги сифатида ҳисоблаб келинган.

😷 Йил бошида ҳид сезиш қобилиятини йўқотган 590 кишини текширган UCL мутахассисларининг фикрига кўра, эндиликда айнан ҳид сезиш қобилияти йўқолишини касаллик енгил шаклда ўтса ҳам, вирус юқтиришнинг асосий аломати деб ҳисоблаш зарур.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Устоз санъаткорни эслаб…