Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, меҳнат вазирлиги вакилларидан иборат республика ишчи гуруҳ аъзолари, Тўрткўл туманидаги бир қатор тадбиркорлик субъектлари ҳамда пахта далаларида бўлиб, аҳолининг терим жараёнлари ва яратилган шарт-шароитлар, мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаётганлиги борасидаги ҳолатларни ўрганди. Уларга туман ҳокими ўринбосарлари ҳамроҳлик қилдилар.
Ишчи гуруҳ тумандаги “Тўрткўл шиша идишлари” масъулияти чекланган жамиятида, “Тўрткўл кунжути” масъулияти чекланган жамиятига қарашли иссиқхонада, “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Кўна Тўрткўл лочини”, “Шўрахон” овул фуқаролар йиғинидаги “Чорвадор”, “Оққамиш” овул фуқаролар йиғинидаги “Салоҳиддин Жайҳун”, “Пахтачи”овул фуқаролар йиғинидаги “Калтаминор олтин ўлкаси”фермер хўжаликларида бўлдилар.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси аъзоси Рузметов Абдулла Садуллаевич, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси аъзоси Абдиримов Зафар Атаназарович, Олий Мажлис Сенати аъзоси Гулистон Аннақиличева ҳамда Республика бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги вакилларидан иборат ишчи гуруҳ дала бошида теримчилар, отряд бошлиқлари билан теримчилар учун яратилган шароит ва имконият, ҳар кунлик иссиқ овқат ва терим пулларининг вақтида берилиши, болалар меҳнатидан фойдаланмаслик бўйича суҳбат олиб борилди.
Шунингдек, пахта йиғим - теримида фаол қатнашаётган илғор теримчилар совғалар билан рағбатлантирилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Юртдошимиз онлайн танловда ғолиб
Қирғизистон Республикасининг "Кырғыз акын - жазуучулары" фондининг ватан ҳақидаги шеърлар мавзусида ўтказган халқаро онлайн "ЫР- 2020 " танови ўз ишини якунлади. Онлайн танловда уч ўлкадан ижодкорлар ўз шеърлари билан қатнашди.
Қозоғистон Республикасидан биринчи ўринга икки ижодкор Гулнор Раҳимжон қизи ва Мадияр Оспанов, Қирғизистон Республикасидан биринчи ўринга икки ижодкор Максатгул Медербекова ва Абдиллабек Абасовлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасидан биринчи ўринга Мунаввара Юсуф ва Мирзоҳид Шавкатлар ғолиб деб топилди. Ҳамюртимиз, истеъдодли шоира Мунаввара Юсупованинг бу юксак ўринга муносиб кўрилгани бизнинг фахримиздир.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Халқаро_кун

29 сентябрь – Озиқ-овқат маҳсулотларини исроф қилишга қарши кураш куни

➡️ БМТ маълумотларига кўра, ҳар куни ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг учдан бир қисми исроф қилинади ёки тайёрлаш жараёнида чиқитга чиқади.

♻️ Ривожланаётган мамлакатларда маҳсулотларнинг 40 фоизи ҳосил ўрим-йиғимида ёхуд саноат корхоналарида нобуд бўлади. Ривожланган давлатларда эса, сотиб олинган озиқ-овқатларнинг 40 фоизи чиқиндига ташланади.

📌 2019 йил 19 декабрда БМТ Бош ассамблеясининг 52-ялпи мажлисида қабул қилинган резолюциясига биноан, ҳар йилнинг 29 сентябрь санаси Озиқ-овқатни исроф қилишга қарши кураш куни деб эълон қилинган.

Жорий йилда илк бор ўтказилаётган ушбу сананинг мақсади бутун дунёда исрофгарчиликнинг олдини олиш, неъматларнинг қадрига етишни кенг миқёсда тарғиб қилишдан иборат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Устоз ва мураббийлар кунини кўтаринки кайфиятда ҳамда карантин тартиб-қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказиш учун Тўрткўл туман Маданият бўлими томонидан "1-Октябрь устоз ва мураббийлар" куни байрами муносабати билан байрам концерт дастури тайёрланмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиланаётган Ўзбекистон: Наманган шаҳридаги "Юксалиш" кичик саноат зонаси

Обновляющийся Узбекистан: малая промышленная зона "Юксалиш" в городе Намангане

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқий маданият ва
аҳлоқ-одоб ойлиги” давом этмоқда.