Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Д. Якубов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси Тўрткўл тумани Кенгаши раиси Р.Хасанов, "Ёшлик" истироҳат боғи директори Д.Сейтниязовлар сўзга чиқиб ёшларнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб гапирдилар. Бугунги кун ёшлари янгиликка интилувчан бўлганлиги сабабли "Ёшлик" истироҳат боғида "IT ZONE" ташкил этилиши кўплаб ёшларга интернет тармоғида иш олиб боришлари учун имкониятларни очиб беришини айтдилар.
Шундан кейин 2019 йил 1-11 синфлар ўртасида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган SEAMO математика олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, халқ таълими туман бўлимига қарашли 40-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Нурланбек Рустамовга ноутбук, Тошкент Давлат Аграр Университети “Ўрмончилик” йўналишининг 4-босқич талабаси, саксовул уруғини экувчи робот – машина яратган ёш ихтирочи Рустам Мадрахимов ва VEВ дастурлаш бўйича юқори натижаларга эришган Сардор Ваисовларга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.
"Ёшлар Парламенти" аъзоси Акмал Сражатдинов "IT ZONE"нинг имкониятлари ва режалари билан таништирди.
Шундан кейин тингловчилар учун интернет соҳасига кириш, янги каналлар ва сайтлар очиш, улардан унумли фойдаланиш бўйича спикерлар томонидан кириш дарслари ўтказилди.
Давра суҳбати қизиқарли тарзда ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугун Тўрткўл тумани “Калтаминор” ОФЙ аҳолиси билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда "Кийиниш маданияти", "Оилада ажрим"ларни олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.
Бу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари З.Абдуллаева ва С.Гичгелдиевалар ҳамда туман бош отинойиси О. Рузимбетова қатнашдилар ва пандемия даврида тўй ва маросимларни ихчам ўтказиш, оилада ҳар бир аъзонинг ўз вазифалари ва ўрни борасидаги аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🕌Масжидлар сони 2073 тага етди

Дин ишлари бўйича қўмита ахборот хизмати хабар беришича, Тошкент вилояти Адлия бошқармаси томонидан «Муоз ибн Жабал» масжиди рўйхатдан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома диний ташкилотга топширилди.

📝Маълумот учун, Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 226 тага етди.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
⚡️Давлат тест маркази мутасаддилари иштирокидаги матбуот анжуманини қуйидаги ҳаволалар орқали тўғридан-тўғри томоша қилишингиз мумкин:

https://www.facebook.com/uzreport.tv/live/

https://youtu.be/0YwTMv8sdaQ

Матбуот анжумани, шунингдек, @aoka_uz телеграм канали орқали матнли ёритиб борилади.

@aoka_uz
#abituriyent2020
«Тест синовларига телефон олиб кириб, саволлар китобини тарқатиб юборилган ҳолатлар учрамоқда.

Саволлар китобини ким тарқатганини аниқлаш қийин эмас. Биз тест саволларини тарқатган абитуриентларни аниқлантирамиз ва уларнинг тўпланган баллари ҳисобга олинмайди, тест синовларидан четлаштирилади», — деди ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида.

@aoka_uz
#abituriyent2020
Айни дақиқаларда АОКАда ДТМ мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилмоқда.

«Рухсатнома ололмаган абитуриентлар имтиҳон топширадиган ҳудудга келиб рухсатномасини олиши мумкин.

Тест синовларига киришни хоҳламаган абитуриентларнинг аризалари кўриб чиқилмоқда. Тест имтиҳонлари тугагач, уларнинг пулларини қайтариш масаласи ҳуқуқий жиҳатдан кўриб чиқилади», — Барно Ражабов, ДТМ бош бошқарма бошлиғи.

@aoka_uz
#abituriyent2020
«Газета.uz» нашри Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Aкмал Бурханов билан катта интервьюни эълон қилди.

— Коррупция нафақат давлатнинг ички сиёсатига, балки мамлакатнинг халқаро майдондаги обрўсига ҳам таъсир қилади. Коррупциянинг ҳолати халқаро алоқаларни яратиш, иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий-маданий соҳаларда салбий оқибатларга олиб келади. Шунинг учун халқаро рейтингдаги позицияларимиз яхши бўлиши учун ишлашимиз керак. Бу мамлакат тараққиёти ва демократиясининг барометри ҳисобланади.

Aфсуски, биз коррупцияни қабул қилиш индексида 153-ўринни эгаллаб турибмиз. Объектив равишда назар солсак, биз у ерда 120-ўринда бўлишимиз мумкин эди. Бу рейтинг қандай тузилади ва маълумотлар қаердан олинади? Очиқ маълумотлардан. Бизда эса очиқ маълумотлар умуман йўқ», — Бурханов.

Каналга уланиш: 👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Official
Диққат, эълон! Ҳурматли Тўрткўлликлар!
Агарда сиз ҳунармандчилик йўналиши бўйича фаолият олиб бораётган ёки бошламоқчи бўлсангиз, имтиёзли кредит олиш лойиҳаларингиз мавжуд бўлса, “Ҳунарманд” уюшмаси туман бўлимига мурожаат қилинг ҳамда имтиёзли кредитлардан фойдаланинг.
Хозирда ҳунармандчиликни ривожлантириш бўйича тумандаги 3 та банкларда (АТ "Агробанк", АТ "Халқ банки" Тўрткўл тумани бўлими ҳамда Микрокредитбанк ОАТБ туман бўлимларида) ресурс мавжуд.
Кредит энг кам иш ҳақининг 250 баробари миқдорида (55 750 000 сўм), йиллик 12 фоиз ставкасида берилади. Бўлим Сизларга пишиқ, пухта ва аниқ лойиҳалар тайёрлашда кўмаклашади.
Мақсадимиз янги иш ўринларини барпо этиш, уйида ҳам аҳолини иш билан банд бўлишига кўмаклашишдан иборат.
Мурожаат учун: Тўрткўл тумани, Тўрткўл кўчаси, 53 уй. "Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи Ф.Б.Атаджанова
Телефонлар: 5325167,+99897 500 6161 Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
ЭЪЛОН! "ККХЭТК”АЖнинг 2020 йил 29-август кунги №139-сонли Телефонограммасига асосан“Тўрткўл”подстанциясида трансформатор Т-2-110/35/6 кВА 10000 қувватли трансформаторни 25000 қувватли трансформаторга алмаштириш ишлари бажарилиши муносабати билан туманимизнинг Дўстлик, Ёшлик, Ғалаба, Наврўз, Тошкент, Анҳорли, Боғёп, Навоий, Тинчлик МФЙларида,Пахтачи, Калтаминор, Дурдиев, Уллубоғ ОФЙлари ҳудудларида 2020 йил 08-сентябрь куни соат 09:00дан бошлаб “Нонкомбинат”, “Шифокор”, “Марказ-2”, “Иссиқхона -2”, “Калтаминор” фидерларида 14-сентябрь куни 18:00 га қадар яъни, ҳафта давомида электр энергиясида чекловлар киритилишини маълум қилиб билдирамиз. Тўрткўл туман электр таъминоти корхонаси маъмурияти Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Куни кеча Тўрткўл тумани Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида "Спорт мактаблари футбол лигаси" ўтказилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси жануб минтақаси футбол жамоаларидан Беруний, Амударё ва Тўрткўл туманлари футбол жамоалари иштирок этдилар. Ушбу спорт мусобақасини ўтказишдан мақсад футболни ривожлантириш ҳамда иқтидорли ёшларни терма жамоага саралаб олишдан иборатдир. Спорт мусобақасида 2003- 2008 йилда туғилган болалардан иборат жамоалар ўзаро мусобақалашдилар. Мусобақа якунида Тўрткўл тумани ёш футболчилари жамоалари ғалабани қўлга киритиб кейинги босқичга йўлланма олдилар. Ёш футболчиларга кейинги босқичда ҳам омад тилаб қоламиз! Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz