🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.6K subscribers
60.6K photos
6.57K videos
126 files
18.8K links
Download Telegram
Тадбирда туман ҳокими Р.Шамуратов, ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл тумани Кенгаши раиси А.Халдурдиев ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Р.Шамуратов ҳар бир аёл –қиз давлатимиз эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтар экан, аёл-қизларимизнинг қўлидан катта ишлар келишини, бунинг учун эса ҳамиша уларни ҳам маънавий ҳам моддий қўллаб-қувватлаш жоизлигини билдирди.
Бугун "темир дафтар"га киритилган 20 нафар эҳтиёжманд аёлларга Касаба уюшмаси федерацияси томонидан ажратилган (микротўлқинли печка) совғалар туман ҳокимлиги томонидан топширилди. Тадбир якунида хотин-қизлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканлигини билдирдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️Беш нафар ёшлар шогирдликка бириктирилди
Ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларни касбга тўғри йўналтириш, айниқса ишсиз ёшларни бандлигини таъминлаш, касб-ҳунар эгаллашларига бўлган интилишларига муносиб шароит яратиш муҳим масала.
Бу борада касб ўрганишга иштиёқи баланд, ҳар доим изланишда бўлган ёшларга алоҳида эътибор қаратиш зарур.
"Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими томонидан, уюшма аъзоси Дилшод Тажибаевга “ Истиқлол” маҳалласидаги 5 нафар ёшлар шогирдликка бириктирилди. Ёшлар ғайрат ва шижоат билан ҳар- хил турдаги темир дарвоза, панжара ва эшиклар тузатишни ўрганишмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
“Рақамли авлодга илк қадам”.
Бугун Тўрткўл туманидаги "Ёшлик" истироҳат боғида ахборот технологиялари бўйича янгидан ташкил этилаётган "IT ZONE" ва кўплаб янгиликлар тўғрисида маълумотларга бой “Рақамли авлодга илк қадам” мавзусидаги лойиҳа бўйича давра суҳбати бўлиб ўтди.
Лойиҳа туман ҳокимлиги,Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Халқ таълими туман бўлими, Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Тўрткўл туман Кенгаши, "Digital Generation Uzbekistan", "Ёшлик" истироҳат боғи ҳамкорлигида ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси Тўрткўл тумани Кенгашидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги "Ёшлар Парламенти" аъзоси Акмал Сражатдинов ташаббуси билан амалга оширилди.
Давра суҳбатида туман ҳокими ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши раиси Д. Якубов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш”демократик партияси Тўрткўл тумани Кенгаши раиси Р.Хасанов, "Ёшлик" истироҳат боғи директори Д.Сейтниязовлар сўзга чиқиб ёшларнинг янги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаб гапирдилар. Бугунги кун ёшлари янгиликка интилувчан бўлганлиги сабабли "Ёшлик" истироҳат боғида "IT ZONE" ташкил этилиши кўплаб ёшларга интернет тармоғида иш олиб боришлари учун имкониятларни очиб беришини айтдилар.
Шундан кейин 2019 йил 1-11 синфлар ўртасида Ўзбекистон бўйлаб ўтказилган SEAMO математика олимпиадасининг кумуш медали соҳиби, халқ таълими туман бўлимига қарашли 40-умумтаълим мактабининг 6-синф ўқувчиси Нурланбек Рустамовга ноутбук, Тошкент Давлат Аграр Университети “Ўрмончилик” йўналишининг 4-босқич талабаси, саксовул уруғини экувчи робот – машина яратган ёш ихтирочи Рустам Мадрахимов ва VEВ дастурлаш бўйича юқори натижаларга эришган Сардор Ваисовларга туман ҳокимлиги томонидан қимматбаҳо совғалар тақдим қилинди.
"Ёшлар Парламенти" аъзоси Акмал Сражатдинов "IT ZONE"нинг имкониятлари ва режалари билан таништирди.
Шундан кейин тингловчилар учун интернет соҳасига кириш, янги каналлар ва сайтлар очиш, улардан унумли фойдаланиш бўйича спикерлар томонидан кириш дарслари ўтказилди.
Давра суҳбати қизиқарли тарзда ва савол-жавобларга бой тарзда бўлиб ўтди.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугун Тўрткўл тумани “Калтаминор” ОФЙ аҳолиси билан карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда "Кийиниш маданияти", "Оилада ажрим"ларни олдини олиш бўйича суҳбат олиб борилди.
Бу тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари З.Абдуллаева ва С.Гичгелдиевалар ҳамда туман бош отинойиси О. Рузимбетова қатнашдилар ва пандемия даврида тўй ва маросимларни ихчам ўтказиш, оилада ҳар бир аъзонинг ўз вазифалари ва ўрни борасидаги аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бердилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz