ДИҚҚАТ, ДИҚҚАТ!

Тўрткўллик ёшлар учун ажойиб янгилик! IT соҳасига қизиқсангиз Сизни 5 сентябрь куни Тўрткўл туманидаги "Ёшлик" истирохат боғида бўладиган давра суҳбатимизга таклиф этамиз!
Унда Сиз туманда ахборот технологиялари бўйича янгидан ташкил этилаётган "IT ZONE" ва кўплаб янгиликлар ҳақида батафсил билиб олишингиз мумкин бўлади. Лойиҳа муаллифи: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси қошидаги "Ёшлар Парламенти" аъзоси Акмал Сражатдинов

Ҳамкорлар: Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партиясининг Тўрткўл туман Кенгаши, "Digital Generation Uzbekistan", "Ёшлик" истироҳат боғи, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими, туман халқ таълими бўлимлари.

IT соҳаси кун сайин ривожланмоқда, натижада бу соҳа бўйича профессионал ва тажрибали инсонларга талаб ортмоқда. Сиз ҳам сафимизда бўлишингизни истасангиз, унда бизга қўшилинг, афсус қилмайсиз!

Каналга уланиш: @kar24uz
Пандемия даврида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини вақтинчалик ташкил этиш мавзусига бағишланди
Тўрткўл тумани халқ таълими бўлимига қарашли 1-сонли умумтаълим мактабида тумандаги умумтаълим мактабларининг санитария-гигиена қоидаларига риоя этган ҳолда фаолият юритиши юзасидан мактаб директорлари иштирокида кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Семинарни халқ таълими туман бўлими мудири Д.Атажанов олиб борди.
Унда сўзга чиққан туман ҳокими ўринбосари Х.Матназаров, Қорақалпоғистон Республикаси санитария эпидемиология маркази ходими Э.Машарипова, туман прокуратураси катта ёрдамчиси А.Ходжаниязов, Оналик ва болаликни мухофаза килиш ишлари бўйича туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ўринбосари Ш.Тиллаев, туман санитария-эпидемиология осойишталик маркази бош шифокори А.Янгибаевлар пандемия даврида 2020-2021 ўқиш йилида умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини вақтинчалик ташкил этиш тартиби тўғрисида гапирдилар.
Бунда карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда таълим муассасаларига кириб-чиқишнинг ташкил этилиши, мактаб ташқарисида ва коридорларда ижтимоий масофани сақлаш, қўлларни ювиш учун тайёрланган шароитлар, дезинфектор хонаси ва суюқлик тайёрлаш учун махсус идишлар, ўқувчилар синф хонасида қўлларини тозалаш учун антисептик моддалардан тез-тез фойдаланишни ташкил этиш, маскаларни алмаштириш, уларни ташлаш жойлари, мактаб ҳудудининг санитария-эпидемиологик ҳолати каби масалалар кўриб чиқилди.
Ўз ўрнида мактаб директорлари мавзу юзасидан саволлар билан мурожаат қилдилар ва ижобий жавоб олдилар.

Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугун Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси Маънавиятчилар гуруҳи аъзоси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Ўрингул Аллабергенова Тўрткўл тумани "Пахтачи" овул фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, аҳолининг йўл, сув, таълим ва мактабгача таълим борасидаги муаммолари бўйича мурожаатлари бўйича иш олиб борди.
Шу билан биргаликда Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси бош мутахассиси, Ўзбекистон "Адолат" СДП туман Кенгаши раиси Зиёвуддин Розумбетов билан биргаликда "Калтаминор" овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи фуқароларининг муаммолари ҳам ўрганиб чиқилди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 24 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига қилган Мурожаатномасида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни айниқса, хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш ишларини олиб бориш зарурлиги бўйича берган вазифаларининг, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг 2020 йил 16 январдаги йиғилиши қарори ижросини таъминлаш мақсадида Тўрткўл туманида Хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларни бартараф қилиш, уларни моддий ҳамда маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида бир қанча ишлар амалга оширилмоқда.
Бугун Тўрткўл туманида ўтказилган тадбир ҳам айнан хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш масаласига бағишланди.
Тадбирда туман ҳокими Р.Шамуратов, ҳоким ўринбосари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Э.Халимбетов, Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Тўрткўл тумани Кенгаши раиси А.Халдурдиев ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.
Ушбу тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Р.Шамуратов ҳар бир аёл –қиз давлатимиз эътиборида эканлигини таъкидлаб ўтар экан, аёл-қизларимизнинг қўлидан катта ишлар келишини, бунинг учун эса ҳамиша уларни ҳам маънавий ҳам моддий қўллаб-қувватлаш жоизлигини билдирди.
Бугун "темир дафтар"га киритилган 20 нафар эҳтиёжманд аёлларга Касаба уюшмаси федерацияси томонидан ажратилган (микротўлқинли печка) совғалар туман ҳокимлиги томонидан топширилди. Тадбир якунида хотин-қизлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликдан миннатдор эканлигини билдирдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz