Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Мустақилликнинг 29 йиллиги арафасида «Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга мувофиқ, содир этган жинояти учун жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган ҳамда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 113 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган фуқаролар сафида Тўрткуллик Қувват Миримов ҳам бор. 1978 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг отаси 2008 йилда «Жиҳодчи» ДЭО аъзоси сифатида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди.
Энг улуғ, энг азиз айём арафасида ҳамюртимиз ўз оиласи, фарзандлари, яқинлари бағрига қайтарилди.
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси ўринбосари Эркин Дурдиев, Туман ҳокими Рустам Шамуратов улар хонадонига ташриф буюриб, холидан хабар олдилар. Қувват Миримовга пул маблағи, бирламчи истеъмол товарлари, фарзандлари учун ўқув қуролларини етказиб бердилар.

Азал-азалдан қадрланиб келаётган қадриятларимиз ҳисобланмиш кечиримлилик, меҳр-мурувват, оқибат каби юксак фазилатлар яна бир карра ўз аксини топди.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
#Мустақиллик29 Тўрткўл туманидаги “Ёшлик” МФЙ ҳудудидаги 100 ўринга мўлжалланган “Жасмина-Лайло” Давлат хусусий шерикчилиги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти Мустақиллигимизнинг 29 йиллик байрами арафасида болажонларни бағрига олишга шай бўлиб турибди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилишига Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ўринбосари Т.Байжанов, Тўрткўл тумани ҳокими ўринбосари Х.Матназаров ҳамта тегишли ташкилот вакиллари ташриф буюрдилар.
Меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 29 йиллиги муносабати билан фойдаланишга топширилаётган, барча имкониятларга эга болалар боғчалари болажонларимизнинг ҳар томонлама етук инсон бўлиб етишилари учун замин эканлигини таъкидладилар.
Шундан кейин меҳмонлар бу ердаги яратилган имкониятлар билан танишдилар.


Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ота-она ҳурмати

Бир азизи мўътабар одам бир йигитнинг ота-онасига қилган хизматларини эшитиб уни зиёрат қилмоқчи бўлди. Бу йигит қассоб эди. Мўътабар одам қассобчилик бозоридан у йигитни излаб топди. У билан кўришиб, ҳол-аҳвол сўрашгандан кейин:
— Ўғлим, мен мусофир бир кишиман, агар қабул қилсангиз, бу кечани сизнинг уйингизда ўтказишни истайман, — деди. Йигит мўътабар одамнинг илтимосини жону дил билан қабул этди, кечқурун дўконини беркитиб, у билан бирга уйига қайтди.
Уйнинг бир чеккасидаги тўшакда қариликдан жуда кичкина бўлиб қолган бир чол ётарди. Йигит мўътабар меҳмонига жой кўрсатиб:
— Азиз меҳмоним, қани, бемалол ўтириб дам олинг, тўшакда ётган муҳтарам чол менинг отам бўладилар. Онам яқинда вафот этдилар. Отамга мендан бошқа қарайдиган киши йўқ. Ҳар кун азиз отамнинг хизматларини қилиб, кейин ишга кетаман, — деди. Йигит дарҳол шўрва пиширишга киришди. Овқат тайёр бўлгандан кейин бир косачада шўрва олиб отасининг ёнига келди. Унинг бошини секингина кўтариб шўрвани ичирди. Йигит, чол отасини ухлатиб хотиржам бўлгандан кейин меҳмон учун дастурхон ёзди. Ўзига ҳам, меҳмонга ҳам шўрва келтирди, биргалашиб овқатландилар. Мўътабар меҳмон:
— Ўғлим, сен отангни тўйдириб, ювиб-тараб ўрнига ётқизганингдан кейин у оғзини қимирлатиб турди, шу билан у нима демоқчи эди? — деб сўради.
— Мен ҳар вақт отамни овқатлантирганимдан кейингина ўзим овқатланаман. Агар ундан аввал овқатлансам, ота ҳурматини бажо келтирмаган тарбиясиз, адабсиз ўғиллардан ҳисобланардим. Отам мендан жуда розидирлар. Таомдан кейин оғзиларини қимирлатиб шукур этадилар ва менинг ҳақимга дуо қиладилар. Марҳума онам ҳам мендан рози эдилар, доимо ҳақимга дуо қилардилар, — деди йигит.
Мўътабар одам йигитнинг сўзларини эшитгач, кўзларига ёш олиб:
— Баракалла, ўғлим! Сен ҳақиқий фарзанд экансан. Ота-она ҳурматини унутган фарзандлар сендан ибрат олсинлар. Офарин, ўғлим. Ота-онангга қилган хизматингни хайрли ажрини кўрасан, — деди ва йигит ҳақига дуо қилди. Эртаси кун эрталаб йигит билан хайрлашиб ўз йўлига қайтди.
Азиз фарзандлар, ота-онангизни ҳурмат қилишни асло эсингиздан чиқарманг. Ота-онангизга қандай муомала қилсангиз, келгусида ўз фарзандларингиздан шундай муомалани кўришингиз аниқдир.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Сен — қудрат манбаи, саодат маскани жонажон Ўзбекистоним!

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси барча ватандошларимизни Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги билан самимий қутлайди!

Азиз юрдошлар, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилангизга фаровонлик ва тотувлик тилаймиз. Ўзбекистонимиз ривожланиш ва юксалишдан ҳеч қачон тўхтамасин.

Мустақиллигимиз ва тинчлигимиз абадий бўлсин.
Осмонимиз мусаффо бўлсин!
Мустақиллик эълон қилинганда мен уч ёшда эдим. Шу кунлари дадам "Кисловодск" санаторийсида дам олаётган эдилар. Ўша олис юртлардан телефон қилиб, онажоним билан қувонишиб гаплашганларини элас-элас эслайман.
Мана ўшандан бери 29 йил ўтди. Биз мустақил юрт фарзандлари бўлиб, мактабга қадам қўйдик. Олийгоҳларда ўқиб, олий маълумотли бўлиб, оилали бўлдик. Бу даврларда юртимизда рўй берган оламшумул ўзгаришлар, янгиланишлар ҳар бир юртдошимизнинг қалбига чексиз фахр-ифтихор туйғусини солади.
2018 йили Ўзбекистон Экологик партияси ташкил этилди. Ўзбекистон табиатини, она ер-заминни тоза сақлаш, атроф- муҳитни ифлослантирмаслик борасида талай ишлар амалга оширилди. Партиямиздан сайланган депутатлар халқ ичида бўлиб, муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш йўлларини изламоқдалар.
Бугун, муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида янги Ўзбекистоннинг буюк келажагини барпо этаётган эканмиз, бу йўлда, ҳаммамиз якдил ва ҳамфикр бўлиб, фидойилик кўрсатишимиз лозим, деб ўйлайман. Зеро, келажак - ёшлар қўлида.
Шундай улуғ ниятда жасорат кўрсатаётган барча ватандошларимизни энг улуғ, энг азиз байрамимиз - Мустақиллик куни билан чин юракдан табриклайман. Она юртимиз осмони мусаффо табиатини кўз қорачиғимиздек асрашда куч ғайрат тилайман! У. Мухтаров, Ўзбекистон Экологик партияси Тўрткўл туман Кенгаши раиси.
Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ХТБ тасарруфидаги 10-умумтаълим мактабининг 4-б синф ўқувчиси Сапаркличева Айнур мустақиллигимизнинг 29-йиллик байрами билан Г.Аннакличеванинг "Гуллар водийси" шеъри орқали барча юртдошларимизни табриклайди.
Кўксарой қароргоҳида 31 август куни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев халқимизни байрам билан табриклаб, нутқ сўзлади.
Коронавирус пандемияси туфайли бу йил Мустақиллик байрами ихчам шаклда ўтказилди. Кўксаройдаги маросим телевидение орқали тўғридан-тўғри намойиш этилди.

31 августа в комплексе “Куксарой” состоялось торжественное мероприятие по случаю двадцать девятой годовщины государственной независимости Республики Узбекистан.
Президент Шавкат Мирзиёев выступил с речью и поздравил наш народ с национальным праздником.
В этом году из-за пандемии коронавируса празднование Дня независимости проводится в более узком формате, в режиме онлайн. Церемония в «Куксарое» транслировалась по телевидению.

#Mirziyoyev #Mustaqillik #bayram #nutq

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter