🌐 𝗧𝗢'𝗥𝗧𝗞𝗢'𝗟_𝗣𝗥𝗘𝗦𝗦 / 𝗥𝗔𝗦𝗠𝗜𝗬 𝗞𝗔𝗡𝗔𝗟
11.1K subscribers
62.1K photos
6.84K videos
129 files
19.3K links
Download Telegram
“Кўна Тўрткўл” ОФЙ ҳудудидаги 150 ўринли 31-давлат мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида туман ҳокими ўринбосари Э.Халимбетов, ушбу бинони сифатли қуриб топширган “Бекзод транс” МЧЖ раҳбари У.Раззаков, маҳалла раиси Р.Каримовлар табриклаб сўзга чиқдилар. Шундан кейин қишлоқ ҳудудида қад кўтарган икки қаватли янги бинонинг рамзий калити топширилди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилотига қишлоқдаги 28 нафар фуқаролар ишга қабул қилинган бўлиб, уларнинг 80%ни ёшлар ташкил қилади.
- Мен бугун жудаям кувончлиман. Сабаби юртимизда яна бир болалар боғчаси ўз иш фаолиятини бошлади. Ушбу боғча очилиши муносабати билан мен каби бир неча ёшлар иш билан таъминландилар. Бундай имкониятларни яратиб бераётган юртбошимизга ўз миннатдорчилигимни билдираман,-дейди З.Каримбоева.

Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️“Ўзбекистон Республикасининг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди (ЎРҚ-635, 28.08.2020 й.). Бу ҳақда "Давергеодезкадастр" қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

🔹Мазкур қонуннинг асосий мақсади Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг яхлитлиги ва бўлинмаслиги, қонунийликка асосланганлиги, маъмурий-ҳудудий бирликлардаги давлат бошқарувининг самарадорлигини таъминлаш баробарида ҳудудий бирликларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдан иборат.

🔸Шунингдек, ушбу қонун мамлакатимизнинг маъмурий-ҳудудий бирликларини ташкил этиш, тугатиш, мақоми ва чегараларини ўзгартириш соҳасидаги нормаларни белгиловчи ягона ҳуқуқий ҳужжат ҳамдир.

☑️1996 йил 30 августда, яъни 24 йил аввал қабул қилинган қонун 11 боб, 31 та моддадан иборат эди.
Янги таҳрирдаги қонун эса 8 боб, 45 та моддадан иборат бўлиб, бунда амалдаги қонуннинг 15 та моддаси қўшимча ва ўзгартишлар билан тўлдирилди ва яна 30 та янги моддалар киритилди.

Каналга уланиш:
👇
t.iss.one/Rasmiy_xabarlar_Officia
Халқ депутатлари Тўрткўл туман Кенгашининг ўн биринчи сессияси бўлиб ўтди. Сессияда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш.Атаниязов, Тўрткўл туман ҳокими Р.Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Джумагелдиев бошқариб борди.
Кун тартибида учта масала кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туманда аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”) борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлим бошлиғининг биринчи ўринбосари М. Бекчанов нутқ сўзлади.
Хорижда меҳнат қилиб, ҳозирги кунда ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази раҳбари У.Айитбаев гапирди.
Кун тартибидаги учинчи масала, тумандаги ижтимоий соҳа объектларида 2020-2021 йил куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўғрисида сўз туман халқ таълими бўлими мудири Д. Атаджановга берилди. У тумандаги мавжуд умумтаълим мактаблардаги куз қиш мавсумига тайёргарлик ишлари борасида маълумот берди.
Шундан сўнг сўзга чиққан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З.Худайбергенов туман тиббиёт бирлашмаси ва унга қарашли КОП ва КВПлардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари тўғрисида гапирди.
Туман мактабгача таълим бўлими мудири Р. Розумбетова ўз сўзида мактабгача таълим муассасаларининг куз ва қиш мавсумига тайёргарлиги борасидаги ишлар ҳақида сўз юритди.