Сессияда, туман ҳокими Р. Шамуратов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси қўмита раиси Ш, Атаниязов, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, тумандаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашдилар.
Сессия мажлисини Халқ депутатлари туман Кенгаши раисининг ўринбосари Р.Джумагелдиев бошқариб борди.
Сессия мажлиси иштирокчилари атоқли давлат ва жамоат арбоби, Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари, Ўзбекистон қаҳрамони Муса Тажетдинович Ерниязовнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан ёдга олдилар.
Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг саъйи-ҳаракатлари билан ташкил этилган қатъий карантин тартиблари ҳамда олиб борилаётган изчил тадбирлар коронавирус касаллигининг кенг тарқалиши профилактикасида муҳим аҳамиятга эгадир.
Муҳтарам Президентимиз бошчилигида жорий йилнинг 12 август куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳар бир фуқаронинг соғлиги учун курашни янада кучайтирган ҳолда иқтисодий ва ижтимоий соҳаларнинг доимий ишлашини таъминлаш, фуқароларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида карантин талабларини босқичма- босқич юмшатиш зарурлиги бўйича ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириш билан бирга, кечиктириб бўлмайдиган аҳамиятли вазифаларни белгилаб берди.
Сессия кун тартибидаги 1-масала юзасидан “Карантин талабларининг босқичма-босқич юмшатиб борилиши муносабати билан фуқароларнинг санитария талабларига қатъий риоя этишлари зарурлиги, аҳолига бирламчи тиббий-санитария ёрдамининг ўз вақтида ҳамда сифатли кўрсатилиши бўйича” туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи З. Худайбергенов томонидан туман фуқароларига мурожаати ҳамда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳисоботи тингланди.
Кун тартибидаги 2-масала бўйича “Тўрткўл тумани Маъмурий суди томонидан 2020 йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар юзасидан Б.Досымбетовнинг ахбороти тингланди.
Сессия кун тартибидаги 3-масала бўйича “Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати доирасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида “Маҳалла” жамоат фонди раиси Дж.Бекчановнинг ҳисоботи тингланди.
Тўрткўл тумани маҳаллий бюджетининг 2020 йил 2-чорак ижроси юзасидан туман Молия бўлими бошлиғи Ж.Латипов маълумот берди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг тўққизинчи сессияси кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилди ва билдирилган фикр ва мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда тегишли қарор қабул қилинди.
Тўрткўл туман ҳокимлиги ахборот хизмати бўлими

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Министрлер Кеңеси Баслығының кеңесгөйи тайынланды

Вазирлар Кенгаши Раисининг маслаҳатчиси тайинланди

https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2228

Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
Тўрткўл туманида фаолият юритаётган "Jojo kids wear textile" МЧЖ да бугун тикувчи қизларимиз қўшни туманлардан олинган буюртмаларни тайёрламоқдалар. Бугунги кунда корхонада 32 нафар ишчи-ходимлар фаолият юритмоқдалар. Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.
"Тозабоғёп" овул фуқаролар йиғинидаги 150 ўринга мўлжалланган 18-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти туманимиздаги янгидан ишга тушадиган 5 та боғча қатори болажонларни ўз бағрига қабул қилишга шай холатда турибди. Мустақиллигимизнинг 29 йиллигига туҳфа этилаётган ушбу таълим ташкилотлари қишлоқ жойларида яшовчи жажжи болажонларимиз учун муносиб совға бўлади. Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz