Тўрткўл туманида коронавирус инфекциясига гумон қилинган ва касалликка чалинган беморлар учун COVID-19 Тиббий тақсимот маркази ўз иш фаолиятини бошлади.
Туманимизда қисқа муддат ичида ташкил қилинган ушбу марказга мурожаат қилган фуқаролар қабул бўлимида тиббий текширувдан ўтказилиб, уларнинг ҳолати баҳоланади. Енгил тоифадаги симптомсиз беморлар амбулатор шароитда даволаниш учун зарур тиббий тавсиялар билан уйларига рухсат берилади ҳамда бу беморлар ҳақида ҳудудий тиббиёт муассасаларига хабар берилади. Ушбу марказда ўрта оғирликдаги ва оғир ҳолатдаги беморлар стационар шароитда даволанади. Марказда малакали 6 нафар олий тоифали шифокорлар, 8 нафар ўрта тиббиёт ходимлари ва 4 нафар кичик тиббиёт ходимлари тиббий фаолият олиб боришади.
80 та ўринга мўлжалланган ушбу тақсимот марказидаги ҳар бир ўринда алоҳида кислород концентраторлари, ИВЛ сунъий нафас бериш аппарати ҳамда зарур дори-дармонлар мавжуд. Шунингдек, марказга мурожаат қилган фуқароларни тиббий текширувдан ўтказиш учун УЗИ, рентген ускуналари, электрокардиограмма аппаратлари ҳам мавжуд.
Туман аҳолиси саломатлиги ҳимояси учун ташкил қилинган ушбу тиббий тақсимот маркази фаолияти билан танишган туман ҳокими Р.Шамуратов ҳамда сектор раҳбарлари касалликка чалинган беморларга кўрсатиладиган тезкор, замонавий ва сифатли тиббий хизматнинг гувоҳи бўлдилар.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz.

turtkulhokim.uz
TURTKULHOKIM.UZ | IDEALSOFT | ERJANOV BEYAMAMAT
COVID-19
Пайтахтымызда бөлистириў ҳəм емлеў орайы жумыс баслады
https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2222
👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi