Тўрткўл тумани ҳаётидан ТАМАЛ ТОШИ ҚЎЙИЛДИ
Иймон, эътиқод азалдан халқимизнинг вужудига сингган бўлиб, кўпгина қонун-қоидаларни айнан мусулмончилик асосларидан оламиз. Зеро, бугунги кунга шукроналик, меҳр-оқибат, саховат ва кўмак, ёши улуғларни ҳурмат қилиш, охиратни ўйлаш ҳам ота-боболаримиздан мерос бўлиб келмоқда. Шу боис ўзаро зиёратгоҳларда ободонлаштириш ишларини олиб борамиз.
“Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғинида учта зиёратгоҳ бўлиб, “Мушкули кушод”, “Қозоқ авлиё” ва “Ғойиб ота” зиёратгоҳларидир.
Тумандаги “Кўна Тўрткўл” овул фуқаролар йиғинидаги 10-бўлимда “Ғойиб ота” жомъе масжидига тамал тоши қўйилди. Ушбу жомъе масжиди таъмирталаб аҳволда бўлганлиги сабабли фуқароларнинг ташаббуси ва ҳомийлигида янги масжидни қуриш ишлари бошланди. Ушбу маросимда туман ҳокими ўринбосари А.Авезимбетов, туман бош имом хатиби Д.Қличев, “Ғойиб ота” жомъе масжиди имом хатиби М. Хўжаев ҳамда нуронийлар қатнашдилар.
“Ғойиб ота” жомъе масжиди 250 ўринга мўлжалланган бўлиб, ҳовлиси атрофи билан жами 400 нафар намозхонни қамраб олади. Ҳомийлар ва юртдошларимизнинг ҳашари билан қад кўтараётган ушбу масжидда насиб қилса ,тез кунларда кўринмас касаллик чекиниб, элдошларимиз яна яхши ниятлар билан масжидда жамоа намозларини биргаликда ўқишади. ”, дейди маросимда туман бош имом хатиби Д.Қличев.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистонга коронавирусни қисқа вақтда аниқлайдиган мобиль қурилма олиб келинди.
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
Тест синовлари қайси стадионларда бўлади?

АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев муҳим саволларга жавоб қайтарди:

Тест синовлари учун 155 стадиондан 40 га яқин стадион жалб этилиши режалаштирилган.

Стадионнинг соялик даражалари ва бошқа шароитларга эътибор қаратилган.

Соябонлар қўйилиши маласига ҳам эътибор қаратилади.

🔘 Ота-оналар учун кутиш жойлари, шифокорларга шароит яратиш каби ташкилий масалалар ҳал қилинмоқда.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
❗️Тест синовлари 2 сентябрдан бошланади. 14 кун давом этади.

Бу ҳақда АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази директори ўринбосари Сардор Ражабов маълум қилди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Oliy Majlis Senati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Мен ОАВ ходимларига яна бир марта миннатдорлик билдирмоқчиман.

Агар танқидлар бўлмаса, биз яхши ишламаган бўлардик. Танқидлар бор экан, бизнинг ишимизда сал-пал силжиш бўляпти. Шунинг учун улардан хафа бўлмасдан, танқидларини тўғри қабул қилиб, улар билан ҳамкорликда, яъни тизимли ишлашни илтимос қиламан"

Танзила Нарбаева,
Сенат Раиси.


👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/senatuz

senat.uz | Facebook | Instagram | Youtube
⚡️ Ёшлар орасида Covid-19га чалиниш ҳолати уч баробар ортган

ЖССТнинг маълумотларига кўра, охирги беш ой ичида COVID-19 билан зарарланиш ёш авлод орасида уч баробар ортган.

👉 Батафсил

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
🔺2020 йил 8 август соат 10.00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 29459 (+234) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг 185 нафари Тошкент шаҳрида, 28 нафари Самарқанд вилоятида, 10 нафари Тошкент вилоятида, 5 нафари Наманган вилоятида, 4 нафари Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳри Юнусобод туманида яшаган 65 ёшли М.Х. (аёл) ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа туманида яшаган 84 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Айни пайтда юртимизда 20380 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (69 фоиз) соғайган.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда 8894 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 786 нафари оғир, 275 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Вазирлик расмий канали —
@ssvuz
COVID-19👇
✍️УМРИНГИЗНИ АСРАНГ
🔷Телевидение, ижтимоий тармоқларда, газета журналлар ҳам “Тождор вирус” ҳақида ёзиб айтишганига гувоҳ бўламиз. Баъзида ёлғон, баъзида рост хабарларни ўқиб бу ҳам шу кун муаммолари ва ундан ҳам ҳар ким ўзича фойдаланаётганини кўрамиз. Аммо ҳеч биримиз карантин чоралари нега кучайтирилди деб ўйлаб кўрмадик. Яқинда “Халқ сўзи” газетасининг 25-июл сонида “Тараққиёт стратегияси” маркази лойиҳалар координатори Фаррух Ҳакимовнинг “огоҳлик” рукни остидаги “Супер касаллик ташувчилар” кимлар? деб номланган мақоласи эълон қилинди. Мақолада:
🔷“Қайд этиш жоизки, карантин чекловлари қайта, жорий қилинишига бир қатор омиллар сабаб бўлди. Жумладан, Республика махсус комиссиясининг маълум қилишича, аввалги карантин қоидалари қисман юмшатилиши биланоқ кўпчилик энг енгил талабларга ҳам риоя қилишни тўхтатиб, оммавий тадбирлар, хусусан, тўйлар ва бошқа маросимларни тиббиёт ниқобларисиз, ижтимоий масофа сақламаган ҳолда, белгиланган кўрсатмаларга қарамай ўтказишга киришди. Натижада, аксарият ҳолатларда, одамларнинг бепарволиги ёки эҳтиётсизлиги сабабли мамлакатимизда июл ойининг биринчи ҳафтасида коронавирусга чалинган беморлар сони 2167 нафарга кўпайиб, шундан 58 фоиз ҳолат аҳоли орасида аниқланган.
🔷АҚШ касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази эълон қилинган тадқиқот натижаларига кўра, коронавирусга чалинганларнинг деярли 50 фоизга яқинига вирус “симптомсиз ташувчилар” томонидан юқтирилган бўлиши мумкин. АҚШлик доктор Рон Елфенбеин касаллик аломати бўлмаган беморлар энг ашаддий вирус ташувчилар бўлиб, аҳоли орасида коронавирус авж олишига улар сабабчи бўлиб қолишлари мумкинлигидан огоҳлантирди. Докторнинг фикрича симптомсиз беморлар “супер касаллик ташувчилар” ҳисобланишади”, деб ёзилган.
🔷Хўш, шундай бир шароитда биз ёнимизда ўтирган одамнинг, танишимиз, билишимиз, ҳамкасбимизнинг касали борми, йўқми қаердан биламиз? У ҳам билмаган ҳолда “ман касал эмасман” деб ёнидаги одамларга касаллик юқтириши мумкин, шундай экан, карантин чораларига амал қилиш, ниқобсиз кўчада юрмаслик бизнинг бирдан-бир вазифамизга киришини унутмаслик керак. Зеро, бефарқлик умримиз заволи бўлмасин.

Ў.НУРУЛЛАЕВА. https:// t.iss.one/ Turtkulnoma
Манба:👇👇👇👇https:// t.iss.one/ joinchat/ Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Тарбия 👇
✍️ОТА- ОНАГА ҲУРМАТ КЎРСАТИШНИНГ 32 ЙЎЛИ
1. Уларни олдида телефонингиз билан машғул бўлманг.
2. Улар сизга гапираётганда эътибор билан тингланг.
3.Уларни фикрини ҳам эътиборга олинг. Фақат ўз фикрингизга кўра иш қилманг.
4.Уларни суҳбатларига қатнашиб туринг, агарчи вақтингиз оз бўлса ҳам.
5.Уларга ҳурмат билан қаранг.
6. Уларга шукр қилинг.
7. Уларга ўзингиздаги яхши хабарларни етказиб туринг.
8. Уларга ёмон хабарларни етказишликдан иложи борича сақланинг.
9. Уларнинг дўстлари билан яхши алоқада бўлинг.
10. Уларни сизга қилган яхшиликларини доим эслаб туринг ва баъзан ўзларига айтиб беринг.
11. Улар ҳақидаги ёмон хотираларни ичингизда кўтариб юрманг.
12. Уларни олдида махфий суҳбат қуришдан сақланинг.
13. Уларни фикрларини паст санаманг.
14. Улар гапириб турганларида ҳеч қачон сўзларини бўлманг.
15.Уларни ёшларини эътиборга олинг. Инсон кексайса бироз инжиқ бўлиб қолади, бундан аччиқланманг.
16. Уларнинг кўз олдида невараларини жазоламанг.
17. Уларни насиҳатларига аҳамият беринг, беписандлик қилманг.
18. Оилада уларни оила бошидек кўринг ва шунга кўра муомала қилинг.
19. Уларга ҳар қандай ҳолатда овозингизни кўтариб гапиришдан сақланинг.
20. Улар кетаётганларида йўлларини кесиб ўтманг.
21.Таомни улардан олдин тановул қилишни бошламанг. Улардан кейин ейишни бошланг.
22. Уларга қовоғингизни солиб хўмрайиб қараманг.
23. Сизни жаннатингиз улар эканлигини айтиб, уларни севинтириб туринг.
24. Уларга орқангизни қилиб ўтирманг.
25. Уларни камчиликлари ҳақида гапирманг. Камчиликларини ёпишга ҳаракат қилинг.
26. Уларни ҳақларига доим дуода бўлинг.
27. Уларни олдида қайғули ғамгин кўринишдан сақланинг. Чунки улар сизни бу ҳолатда кўриб сизданда бир неча баробар кўп сиқилишади.
28. Улар хато қилишганда, хато гап гапиришганда кулманг ёки тиржайманг.
29.Уларни эҳтиёжларини айтишларини кутманг. Эҳтиёжларини айтишларидан олдин бажаринг.
30. Уларни доимий равишда зиёрат қилиб туринг.
31. Улар билан гаплашганингизда сўзларингизни танлаб, одобли калималар билан, худди бошлиғингиз билан гаплашгандек гаплашинг. Ўртоқларингиз билан гаплашгандек гаплашманг.
32. Уларга ёқадиган исмларни айтиб гаплашинг. Масалан: Меҳрибоним (ва ҳо казо).
❗️Унутманг, агар сиз шу одобларга риоя қилсангиз, Аллоҳни ҳам ота-онангизни рози қиласиз. Аллоҳ таоло келажакда фарзандларингизни сизга ҳурматлаб, шундай муомала қилдиртириб қўяди.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтадилар: «Ота-(она)ларингизга яхшилик қилинг. Фарзандларингиз сизга яхшилик қилади...»
Донишмандлар ривояти.

- Аллоҳ таоло сизни ўқиганларингизга амал қилишга ҳидоят қилсин!

Ушбу саҳифа интернет тармоғидан олинди..

Ж.СЕТТИЕВ,
Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлинмаси раҳбари.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фейк хабарлар, ёлғон маълумотлар коронавирус билан касалланган беморлар соғлигига қандай таъсир кўрсатмоқда?

Халқаро пресс-клуб минбарида Адлия вазири маслаҳатчиси, блогер Шаҳноза Соатова.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
🏠# Уйда қолинг! ❗️Дезинфекция ишлари давом этмоқда
Бугун 8 август. Туманимизда эълон қилинган икки кунлик қаттиқ тартибли карантинда фуқароларимиз ўзини-ўзи яккалаш ҳаёт тарзига риоя қилган ҳолда уйда қолмоқдалар.
Айни дамларда Тўрткўл тумани кўчаларида дизенфекция ишлари давом этмоқда.