Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади

“Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (459-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади.

🔰 Субсидиялар қуйидаги шартларда ажратилади:

🔹 қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

🔹 аҳоли томорқа ерларини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал қудуқни бурғулаш ва ишга тушуриш харажатларига қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

🔹 камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш харажатларининг 70 фоизи, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби “икки диплом” модели асосида мутахассис тайёрлайди

“Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (460-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг (Олий мактаб) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш Олий мактабнинг асосий вазифаларидан биридир.

🏢 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади.

🏫 Олий мактаб корпоратив бошқарув ва лойиҳа бошқаруви, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасасидир.

💼 Олий мактаб директори ва унинг ўринбосарлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

👨‍🎓 Олий мактаб 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма “икки диплом” (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ҳамда илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни ташкил этади.

📝 Қарор билан шунингдек, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

💰 Низомга кўра, Олий мактаб магистратурасида бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда меъёрий ва қисқартирилган муддатларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида тайёрланади.

☑️ Магистратурага хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланган, олий маълумотга (бакалавр дипломи мавжуд бўлганда) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин 3 йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) раҳбар ходимлари ва мутахассислари суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Президентнинг ПФ–5975-сон Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Бу йил 1-синфга қабул қандай бўлаяпти?

🏫 Шу кунларда болаларни мактабларнинг 1-синфига қабул қилиш жараёни давом этмоқда.

🎒 Қонунчиликка кўра, 1-синфга 6-7 ёшли болалар тиббий хулосага мувофиқ тайёргарлик даражасидан қатъи назар, танловсиз қабул қилинади (мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган таълим муассасалари бундан мустасно).

🗓 Қабул ишлари июнь — август ойларида ташкил этилади.

🔰 Боланинг ота-онаси қуйидаги ҳужжатларни топширади:
👉 ариза;
👉 ота-онанинг паспорти нусхаси;
👉 боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси;
👉 боланинг соғлиғи тўғрисида тиббий маълумотнома;
👉 боланинг 3,5 х 4,5 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати.

Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига ўқувчилар қабули 31 июлга қадар мактаб бириктирилган микроҳудуд доирасида амалга оширилди.

➡️ Микроҳудуд доирасидан ташқарида эса жорий йилнинг 25 августига қадар қабул амалга оширилади.

Пандемия шароитида 1-синфга қабул жараёнида инсонларнинг бир жойда тўпланиб қолиши ва ортиқча сарсонгарчиликларни бартараф этиш мақсадида Тошкент шаҳрида тажриба тариқасида навбатга ёзилиш жараёнини онлайн тарзда www.qabul.maktab.uz веб-портали орқали амалга ошириш имконияти яратилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми

Ота-онанинг болага таълим-тарбия бериш борасидаги мажбуриятларини бажармаслиги маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади

Батафсил ушбу ролик орқали танишинг

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Муҳим аҳамият касб этади
Айни пайтда юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин режими қоидалари жорий этилган бир вақтда ҳам маҳкумларга нисбатан халқимизга ҳос инсонпарварлик тамойиллари янада кенг намоён бўлмоқда.
Ҳозирда жиноят ишлари бўйича судлари томонидан ҳудудий ички ишлар органлари пробация гуруҳларида жазо муддатини ўтаётган, жазони ўташ тартибига қатъий риоя қилган, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумларни Жиноят кодексининг 73-моддасига асос жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш ҳақидаги тақдимномалар тезкорлик билан кўриб чиқилиб, маҳкумлар жазодан муддатидан илгари озод қилинмоқда.
Бунга мисол сифатида, жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан 2020 йил 05 август куни Тўрткўл тумани Ички ишлар органлари Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб келаётган 5 нафар маҳкумга нисбатан материаллар кўриб чиқилиб, барча маҳкумлар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.
Жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш маҳкумларни қайта тарбиялаш, такроран жиноятлар содир этилишининг олдини олиш ҳамда инсонпарварлик каби жиноят-ҳуқуқий принципни амалга оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Г.Календаров,
Жиноят ишлари бўйича
Элликқалъа туман суди
девонхона мудири

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
"Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Жаҳон банки томонидан ажратилган 500 миллион доллар кредит маблағларини ўзлаштириш бўйича шакллантирилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Президент ажратилаётган ҳар бир долларни уч долларга айлантириш, имтиёзли кредитларни қайтариш бўйича аниқ ҳисоб-китоб асосида ишлаш зарурлигини таъкидлади. Қишлоқ хўжалигини илмий ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по обсуждению проекта «Модернизация сельского хозяйства».
Рассмотрены проекты, сформированные в рамках выделенных Всемирным банком кредитных средств на 500 миллионов долларов.
Президент подчеркнул, что необходимо тщательно спланировать работу, чтобы превратить каждый выделяемый доллар в три, обеспечить возвращение льготных кредитов. Даны указания по научному развитию сельского хозяйства.

#Mirziyoyev #videoselektor #agrartarmoq #modernizatsiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Тўрткўл туман сув тармоқлари бўлимининг
расмий жавоби
2020 йил 05 август куни интернет тармоғига жойлаштирилган видеоролик аслида 2020 йил 22 июл куни Тўрткўл тумани «Марказобод» МФЙ Ш.Рашидов кўчасида жойлашган №68 кўп қаватли уйнинг бир гуруҳ фуқаролари томонидан «Марказобод» МФЙ округидан сайланган туман депутати Хусайний Улуғбек бошчилигида тасвирга олинган видеоролик бўлиб, бу орқали ичимлик сувининг лойқаланганлиги ва уни бартараф қилиш бўйича туман сув тармоқлари бўлимига жўнатилган.
Юқорида кўрсатилган ҳолатни бартараф қилиш бўйича шу куннинг ўзида Туман сув тармоқлари бўлими раҳбари ва тегишли ходимлари томонидан ушбу мурожаатни бориб жойида ўрганилиб, натижаси шу куннинг ўзида ижобий ҳал қилинди.
Сувнинг лойқаланиш сабаби Туямуюн-Нукус магистрал линиясида авария ҳолати бўлганлиги ва натижада сувнинг қисман лойқаланишига сабаб бўлган. Шу куннинг ўзида бу камчиликлар бартараф қилиниб, аҳолини носозликлар бартараф қилунгунча ташимали тарзда сифатли ичимлик суви билан таъминланган эди. Ҳозирги кунда аҳолига тоза тиниқ, сифатли ичимлик суви етказиб берилмоқда.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро Дуйсенов Асилбек томонидан янги очилган “Бюрократлик тўсиқларга қарши курашиш” телеграмм ижтимоий тармоғида «Марказобод» МФЙ округидан сайланган туман депутати Хусайний Улуғбек томонидан амалга оширилган саховатли ишларини муҳокама қилиш жараёнида 2020 йил 04 август куни ушбу видео роликни телеграмм сайтига жойлаштириб, кетидан ижобий хал қилингани натижаси бўйича видеоролигини ҳам жойлаштирган. 2020 йил 05 август куни ушбу канал аъзоларидан бири юқоридаги видеороликни кўчириб олиб, интернетнинг махсус тармоғига жойлаштирган.
Бу видеоролик 2020 йилнинг 22 июл куни тасвирга олинган бўлиб кўрсатилган камчиликлар шу куннинг ўзида тўлиқ бартараф қилинган эди. Ҳозирги кунда туманимизнинг барча ҳудуди тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланмоқда.
У.Матниязов,
Тўрткўл тумани сув тармоқлари
филиали бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Олий таълим муассасаларига қабулни ташкил қилиш ва 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш масалалари юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Президент тест синовларини Тошкент ва Нукус шаҳарлари, вилоятлар марказларидаги стадионларда ўтказиш топшириғини берди. Имтиҳонларнинг ўтказилиш жойи, вақти ва шароитлари ҳақида абитуриентлар ва ота-оналарни тўлиқ хабардор қилиш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Состоялось совещание по вопросам организации приема в вузы и подготовки к 2020/2021 учебному году.
Президент поручил провести тестовые испытания на стадионах Ташкента и Нукуса, областных центров. Дано указание детально проинформировать абитуриентов и их родителей о месте, времени, условиях проведения вступительных экзаменов.

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: абитуриентлар ва назоратчилар учун эпидемиологик хавфсизликни таъминлаш мақсадида имтиҳонларни марказий стадионларда ўтказиш мақсадга мувофиқ

Шавкат Мирзиёев: для обеспечения эпидемиологической безопасности абитуриентов и наблюдателей целесообразно провести экзамены на центральных стадионах

#Mirziyoyev #yigilish #oliytalim #qabul

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from News 24/7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: тест синовларини хавфсиз ва шаффоф ҳолда ўтказишга жуда катта эътибор керак. Халққа бу ҳақда тушунтириш бериш лозим. Ҳар кун ҳар бир олийгоҳ ректори алоҳида чиқиш қилади.


👉 @newsxabarlar
🔺Шу йилнинг 6 август куни мамлакатимизда 742 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, шундан 704 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида, 38 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

🔴Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 4 нафар, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 6 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

❗️Эътиборли жиҳати, бугун Тошкент шаҳри, Сирдарё, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент, Андижон, Фарғона ҳамда Навоий вилоятларида жами 804 нафар бемор соғайди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 28 535 нафар бемордан 19 587 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 68 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 8 771 нафар бемордан 728 нафари оғир, 217 нафари эса ўта оғир аҳволда.

@ssvmatbuotkotibi
Результаты июльского опроса по оценке бизнес климата в Узбекистане показали умеренные падения

Центром экономических исследований и реформ (ЦЭИР) при Администрации Президента Республики Узбекистан проведен очередной опрос среди предпринимателей для оценки бизнес климата в Узбекистане. В июльском опросе приняло участие 1003 предприятие.

Подробнее: https://review.uz/ru/737

Подписаться: @reviewuz
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Osma ukollarning zamonaviy tibbiyotdagi o‘rni hamda COVID-19 bilan kasal bo‘lgan bemorlarda suyuqlik ichishning muhimligi xususida shifokor fikri.

📹Hajmi: 7.09 Mb

#tezyordam #10son

@tezyordamlive @tezyordamru
Forwarded from Tez yordam
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Pnevmonit bo‘lgan insonlarga uy sharoitida qanday birinchi yordamni ko‘rsatish mumkin?

📹Hajmi: 4.08 Mb

#tezyordam #10son

@tezyordamlive @tezyordamru