ЭЪЛОН!
Ҳурматли фуқаролар!
2020 йил 6-7 август кунги "Тўрткўл-1" подстанциясидаги жорий таъмирлаш ишлари вақтинчалик тўхтатилганлиги сабабли электр энергиясида чекловлар киритилмаслигини маълум қилиб билдирамиз.
Туман электр таьминоти корхонаси маьмурияти.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
❗️❗️❗️ЭЪЛОН!
❗️Ҳурматли юртдошлар!
Олдин ҳам эълон қилганимиздек, Республика махсус комиссиясининг қарорига асосан Республикамизда 8-9 август кунлари икки кунлик қаттиқ тартибли карантин кунлари эълон қилинади.
Фуқароларимиздан 8 - 9 август кунлари «ўзини ўзи яккалаш» ҳаёт тарзига қатъий риоя этилишлари учун зарур озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилиб олишларини ва шу кунлари карантин қоидаларига риоя этган ҳолда уйда қолишларини сўраймиз.
Шунингдек, жорий йилнинг 10 август кунидан бошлаб автотранспортлар яна эрталабки соат 7:00дан 10:00гача, кечқурун 17:00дан 20:00гача ҳаракатланишига рухсат берилади.
Шу билан биргаликда туман Тўрткўл “Эл ризқи” деҳқон бозори ҳамда Қурилиш моллари бозорлари 10 август кунидан бошлаб эрталабки 7:00дан 14:00гача ишлашини маълум қиламиз.
Тўрткўл тумани ҳокимлиги
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
🟢 Ноширлик ва матбаа соҳасида фаолият кўрсатувчи тадбиркорлардан лицензия ва рухсатнома олиш талаб этилмайди.
🔴 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 22 июндаги 401-сон “Ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлагани ҳақида ваколатли давлат органини хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида” қарори асосан, тадбиркорлик субъектлари ноширлик ва матбаа фаолиятини бошлаганидан кейин 10 кун ичида Давлат хизматлари марказлари ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигини хабардор қилиб қўйиши керак.

🟢 Тадбиркорларнинг давлат муассасаларига шахсан мурожаат қилишлари ҳам шарт эмас. Бунинг учун интернет тармоғи орқали Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz)га кириб, “Лицензиялаш” бўлимидан “Матбаа фаолиятини амалга оширишда ваколатли давлат органини хабардор қилиш” банди орқали керакли хизматни топиши, тегишли майдонларни тўлдириб, ариза юбориши ва автоматик тарзда тасдиқнома олиши мумкин. Бундан ташқари, сайтнинг қидирув тизимидан “матбаа”, “ноширлик” калит сўзларини киритиш орқали ҳам бир неча сонияда ушбу хизматларни топиш имконияти мавжуд.

☑️ Хабарнома юборилганидан сўнг, автоматик тарзда натижаси бўйича давлат реестрига киритилганлиги тўғрисида QR-код қўйилган тасдиқнома тадбиркорга реал вақт режимида берилади.
🆓 Энг муҳими, мазкур хизматлар мутлақо бепул амалга оширилади.

☝️ Мазкур янгилик лицензия ва рухсат бериш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида тадбиркорлик субъектларига янада кўпроқ қулайлик яратишга хизмат қилади.

📢 Эслатма, ноширлик фаолияти учун аввал олинган ва амал қилиш муддати тугамаган лицензияси бўлган тадбиркорлар ўз фаолиятини давом эттираётганлиги тўғрисида ваколатли органни хабардор қилиб қўйишлари лозим.

Ⓜ️ Хизматга ўтиш ҳаволалари:
https://my.gov.uz/uz/service/317
https://my.gov.uz/uz/service/318

📝 Тўрткўл тумани давлат хизматлари маркази бош мутахассиси М.Курбанбаев
Тўрткўл БЎСМ шуғулланувчилари пандемия даврида ўзларининг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда устозларининг кўрсатмаларига асосан уй шароитида спорт машғулотлари билан шуғулланмоқдалар. Ҳар кунги спорт билан чиниқиш ёшларни нафақат соғлом ва бақувват, балки, келгусидаги спорт мусобақаларига пухта тайёргарликка ҳам замин яратмоқда.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Давлат Божхона қўмитаси бошқарма бошлиғи Фарҳод Олимжонов иштирокида брифинг.

Савол. Хориждан чартер рейслар билан кириб келаётган фуқаролар ўзлари билан қанча миқдорда шахсий фойдаланишлари учун дори воситалари ва тиббиёт буюмларини олиб киришлари мумкин?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг.

Савол. Халқ таълими бошқармаси карантин вақтида мактабдаги ҳужжатларни текшириши мумкинми?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг.

Савол. Меҳнат таътилим тугади. Мени директор ишга чақиряпти. Карантин даврида ўқитувчининг ишга чақирилиши қанчалик тўғри?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг.

Савол. Янги ўқув йилида таълим қай тарзда давом эттирилади?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова иштирокида брифинг.

Савол. Халқ таълими тизимида онлайн дарсларнинг самараси қанчалик кўринди. Тизим бундай дарсларни давом эттиришга тайёрми?
© UzReport

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Ҳүрметли социаллық қорғаўға ҳəм жəрдемге мүтəж пуқаралар!

Белгили болғанындай, Қарақалпақстан Республикасындағы кем тəмийинленген, жəрдемге мүтəж шаңарақларға «Сақаўат ҳəм көмек» фондының аймақлық бөлимлери арқалы материаллық жəрдем көрсетилип келинбекте.

Бул бағдарда Қарақалпақстан Республикасында «Қәўендерлик қайырқомлықларды муўапықластырыў "CALL CENTRE" орайларының жумысы да жолға қойылған.

Сиз пандемия дəўиринде дəраматсыз қалып, усы орайларға қоңыраў етип түсе алмай атырсыз яки мүрəжатларыңыз инабатқа алынбай атыр ма?

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы тəрепинен усы бағдарда əмелге асырылып атырған жумыслар, соның ишинде Ɵзбекстан Республикасы Президентиниң 2020-жыл 30-июлдеги “Коронавирус пандемиясы дəўиринде социаллық қорғаўға ҳəм жəрдемге мүтəж халық қатламларын материаллық қоллап-қуўатлаўға байланыслы қосымша илажлар ҳаққында”ғы пəрманы менен белгиленген қəрежетлердиң толық ҳəм өз мүддетинде жеткерилиўи қатаң қадағалаўға алынғанын мəлим етемиз.

Ҳүрметли социаллық қорғаўға ҳəм жəрдемге мүтəж пуқаралар!

Егер де Сиз бенен жоқарыдағы жағдайлар бақланғанда төмендеги телефон номерлерине қоңыраў етиўиңиз мүмкин:

☎️Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы 222-10-07

☎️Нѳкис қаласы (61)226-10-07

☎️Әмиўдәрья районы (61)515-10-07

☎️Беруний районы (61)524-10-07

☎️Бозатаў районы (61)415-10-07

☎️Кегейли районы (61)412-10-07

☎️Қараѳзек районы (61)465-10-07

☎️Қанлыкѳл районы (61)332-10-07

☎️Қоңырат районы (61)312-10-07

☎️Мойнақ районы (61)322-10-07

☎️Нѳкис районы (61)424-10-07

☎️Тақыятас районы (61)572-10-07

☎️Тахтакѳпир районы (61)435-10-07

☎️Тѳрткүл районы (61)532-10-07

☎️Хожели районы (61)554-10-07

☎️Шымбай районы (61)442-10-07

☎️Шоманай районы (61)346-10-07

☎️Елликқала районы (61)585-10-07

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
⚡️Шавкат Мирзиёев вакцинани Ўзбекистонга олиб келиш масаласи бўйича топшириқ берди

❗️Президент Шавкат Мирзиёев Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаевга бир ҳафта муддатда етакчи олимлар ва тажрибали шифокорлар билан маслаҳатлашган ҳолда, вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолиси вакцинациясини амалга ошириш йўлларини пухта ўрганиб чиқиш бўйича топшириқ берди.
ЭЪЛОН!
Ҳурматли элдошлар!
Сизлардан инфекцияга қарши курашишда фаол қатнашишингизни сўраймиз! Тиббий ниқобсиз кўчага чиқмаслигингизни, қўлингизни тез-тез совунлаб ювишингизни, антисептик воситалардан фойдаланишингиз орқали ўз саломатлигингиз ва яқинларингизни бу кўринмас касалликдан ҳимоя қилган бўласиз.
Агар сизда тана ҳароратининг 37 градусдан кўтарилиши, ҳолсизлик, қуруқ йўтал, нафас етишмовчилиги каби белгилар кузатилса, дарҳол Тиббиёт бирлашмаси қошидаги ишонч телефонлари:532-25-11, 532-29-69, шунингдек 103 тез ёрдам қисқа рақамига мурожаат қилишларингизни сўраймиз.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from News 24/7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Германиялик мутахассислар билан онлайн мулоқот: Ўзбекистонда инфекция тарқалишининг олдини олиш, коронавирус юқтирганларни тўғри ва самарали усуллар билан даволаш

Роберт Кох институти экспертлари юртимизга келади

@newsxabarlar
Халқ манфаати йўлида
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси ва бевосита раҳбарлигида ке¬йинги 3 йилда суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилишга қаратилган бир неча қонун, фармон ва қа¬рорлар қабул қилинди.
Мазкур ҳужжатлар билан суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш, унинг нуфузини янада ошириш, судья¬ларни танлаш ва тайинлаш тизимини ислоҳ қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Шу билан бирга, судьяларнинг одил судлов борасидаги масъулиятини ошириш долзарблигича қолмоқда. Хусусан, бунда одамларни ро¬зи қилиш ва уларда ҳақи¬қат ва адолатга бўлган ишончни мустаҳкамлаш учун ҳали кўп¬лаб вазифаларни амалга оширишни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Жорий йилнинг 30 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокамасига бағишлаб ўтказилган видеоселектор йиғилишида, жумладан, шу ҳақда ҳам атрофлича сўз борди.
Йиғилишда одил судловни таъминлаш борасида йўл қўйилаётган камчиликлар, аҳолининг судга бўлган ишончини ошириш, тергов органлари фаолиятида йўл қўйилаётган хато ва қонунбузилиш ҳолатлари ва коррупцияга қар¬ши курашиш самарадорлиги ҳам¬да суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фаолия¬ти устидан жамоатчилик назоратини оширишга жиддий эъ¬тибор қаратилди.
Йиғилишда, шунингдек, Президентимиз томонидан Тошкент шаҳри судларини энг намунавий судларга айлантириш, уларнинг фаолиятини «бир суд — бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиб, кейинчалик ушбу тажрибани республиканинг барча ҳудудлари ва судларига татбиқ этиш таклиф этилди.
Судлар фао¬лия¬тига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, аҳолининг ҳуқу¬қий онги ва маданиятини янада юксалтириш, судлар ва тергов органлари ходимларининг илмий сало¬ҳия¬ти, амалий кўникмаси ва маънавиятини юксалтиришга жиддий аҳа-мият берилади.
Судлар ва тергов органларини коррупциядан холи тизимга айлантириш, судлар фао¬лиятининг таъминотини янада яхшилаш, суд, тергов ва суриштирув органлари фао¬лия¬тини мувофиқлаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Судга электрон мурожаат қилиш, мурожаатларни ўрганиш ҳолатини онлайн кузатиб туриш ва электрон жавоб юбориш тизимини жорий қилиш учун «Адолат» ахборот тизимлари мажмуасини иш¬га тушириш зарур. Судлар фаолия¬тига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, аҳолига янада қулайлик яратиш, очиқлик ва шафоффликни таъминлаш мақсадида, 2020 йилнинг ўзида видеоконференция алоқа тизими билан барча судларни 100 фоиз қамраб олиш ҳақидаги таклифлар жуда ҳам муҳимдир.
Бу вазифаларни бажариш бўйича масъул идораларга аниқ топшириқлар берилди. Буларнинг барчаси, шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳаси учун мис¬ли кўрилмаган аҳамият касб этади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Президентимизнинг коррупцияга қарши кураш борасида келгусида бажарилиши шарт бўлган ишлар ҳа¬қидаги амалий таклифлари суд ислоҳотларига оид фикр¬ларнинг мантиқий давоми бўлди.
Бугунги кунда соҳа масъуллари олдига жамиятда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳурмат қилиш маданиятини шакл¬лантириш, шу орқали мамлакатимизнинг халқаро нуфузини янада юксалтириш вазифаси қўйилган.
Шундай экан, бунинг учун судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фақат халқ манфаати йўлида оғишмай хизмат қиладиган идораларга айланиши зарур.
Буларнинг барчаси эса, суд остонасига қадам қўйган ҳар бир фуқарода адолат борлигига қатъий ишонч ҳосил бўлиши учун хизмат қилади.

М.Ниетуллаев,
Жиноят ишлари бўйича
Қораўзак туман суди раиси

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади

“Сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларига сув чиқариш ишларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (459-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

💰 Қарорга мувофиқ, сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқалари ва қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ер майдонларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатишга давлат томонидан субсидия ажратилади.

🔰 Субсидиялар қуйидаги шартларда ажратилади:

🔹 қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган ҳар бир гектар ерни фойдаланишга киритиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

🔹 аҳоли томорқа ерларини суғориш учун чуқурлиги 10 метрдан ортиқ бўлган ҳар бир вертикал қудуқни бурғулаш ва ишга тушуриш харажатларига қудуқнинг ҳар бир метр чуқурлиги учун 100 минг сўмдан, бироқ БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда;

🔹 камида 30 та аҳоли томорқа ерларини суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш ва ишга тушириш харажатларининг 70 фоизи, бироқ 120 млн сўмдан ошмаган қисми қопланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби “икки диплом” модели асосида мутахассис тайёрлайди

“Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Ҳукумат қарори (460-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинди.

📌 Қарор билан Бизнес ва тадбиркорлик олий мактабининг (Олий мактаб) асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари белгиланди.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик, рақамли иқтисодиёт, рақобатни ривожлантириш ва монополияга қарши курашиш, маркетинг, менежмент ва иқтисодиётнинг талаб юқори бўлган бошқа йўналишлари бўйича магистрларни, илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш Олий мактабнинг асосий вазифаларидан биридир.

🏢 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Олий мактабнинг муассиси ҳисобланади.

🏫 Олий мактаб корпоратив бошқарув ва лойиҳа бошқаруви, бизнес ва тадбиркорлик соҳасида кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича олий таълим муассасасидир.

💼 Олий мактаб директори ва унинг ўринбосарлари иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

👨‍🎓 Олий мактаб 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб соҳавий хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорликда қўшма “икки диплом” (double degree) модели асосида магистратура мутахассисликлари бўйича ўқишни ҳамда илмий ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлашни ташкил этади.

📝 Қарор билан шунингдек, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратурасига ўқишга қабул қилиш ва уни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

💰 Низомга кўра, Олий мактаб магистратурасида бошқарув кадрлари ишлаб чиқаришдан ажралган ва ажралмаган ҳолда меъёрий ва қисқартирилган муддатларда ўзбек, рус ва инглиз тилларида тўлов-контракт асосида тайёрланади.

☑️ Магистратурага хўжалик бирлашмалари, акциядорлик жамиятлари ва бошқа тадбиркорлик субъектларининг Ўзбекистон ҳамда хорижий давлатлар фуқаролари ҳисобланган, олий маълумотга (бакалавр дипломи мавжуд бўлганда) ва олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин 3 йил иш стажига эга 45 ёшгача бўлган (ўқитишнинг фақат кундузги шаклига) раҳбар ходимлари ва мутахассислари суҳбат ва тест синовлари натижалари бўйича очиқ танлов асосида қабул қилинади.

⚠️ Эслатиб ўтамиз, Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби Президентнинг ПФ–5975-сон Фармони билан ташкил этилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot