Forwarded from Times.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Телевидениеда илк бор — журналистлар ҳаётини хавф остига қўйиб, оғир аҳволдаги коронавирус беморлари даволанаётган Зангиота шифохонасининг жонлантириш бўлимидан репортаж тайёрлади

Ёпиқ эшиклар ортига назар: беморлар таассуроти, ниқоблари юзига скотчлаб ёпиштирилган шифокорлар кўзёши...

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
ХОТИРАСИ МАНГУ ЯШАЙДИ

Шу кунларда, Қорақалпоғистон учун ҳаммамиз учун энг оғир ва синовли кунлар бўлмоқда. Юртимиз раҳбари, қорақалпоқ миллатининг катта жонкуяри, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгес раиси, Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раисининг ўринбосари, давлат ва жамоат арбоби, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қурувчи, Ўзбекистон Қаҳрамони Муса Ерниязовни сўнгги йўлга кузатар эканмиз кўз олдимизда янгиланган озод ва обод Қорақалпоғистон гавдаланади.
Муса ака жуда инсонпарвар киши эди. Кам гапирар лекин тинимсиз ишлар эди. Биз ҳеч қачон унинг меҳнат таътилига чиққанини ёки қаергадир дам олишга кетганини эшитган эмасмиз. У ҳамиша юрт тақдири, халқининг омонлиги тўла тўкис фаровон тинч осойишта ҳаётини ўйлаб яшади.
Ҳар қандай вазиятда ҳам у қорақалпоқ халқининг ҳаётини яхшилаш Қорақалпоғистонни янада равнақ топтириш аҳоли фаровонлигини ошириш ҳар инсоннинг тинч ва осойишта бекаму-кўст яшаши йўлида барча имкониятлардан фойдаланар эди.
У Қорақалпоғистон ҳаётини бутунлай янгилади. Пойтахтимиз Нукуснинг кўчаларидан бир ўтган киши бу шаҳар қорақалпоқ халқининг ойдин келажагига катта йўл эканлгини албатта англаб етади.
Ўзбекистон давлатининг раҳбари Муса Ерниязовни жуда қадрлар эди. Уларнинг оға-инилик дўстлиги туфайли муҳтарам Президентимиз қорақалпоқ халқинингг дўсти ғамхўри бўлиб келмоқда. Муҳтарам Президентимиз Ш.Мирзиёев Қорақалпоғистон бўйича чиқарган ҳар бир фармон, қарор ёки дастур бўлсин М.Ерниязовга катта таянч, амалга ошириладиган ишларга очилган йўл, катта дастуриламал бўлиб хизмат қилди.
Қорақалпоғистонда энг колок соҳа қишлоқ хўжалиги гуркираб ривожланди, бирорта корхонаси йўқ юртимиз катта саноат майдонига айланди. Йирик завод ва фабрикалар фаолияти, инвестицияларнинг кириб келиши туфайли очилган, ер ости ер усти бойликларининг халқимиз турмуш фаровонлиги учун хизмат қилаётганлиги айни ҳақиқатдир.
Орол кетиб юртимиз экологиясининг бузилиши оқибатлари, бу инқирозларнинг олдини олиш Устюрт, Мўйноқ ҳаётини янгилашда М.Ерниязов Президентимиз Ш.Мирзиёевга елкадош бўлиб бутун дунё эътиборини Орол инқирози оқибатларини бартараф қилишга қаратдилар.
Бугунги кунда биргина Мўйноқдаги оламшумул янгиланишлар нафақат юртдошларимизни балки бутун дунё аҳлини ҳайратга солмоқда.
Ерниязов бағри кенг миллатпарвар, маънавият, маданият, адабиёт, санъат ривожланишига ҳам катта йўллар очиб бергани ҳеч кимга сир эмас.
Қорақалпоқ санъати жаҳон саҳналарига чиқди. Янги опералар, бадиий фильмлар яратилди. Қорақалпоқ халқи тарихининг янги саҳифаларини излаш янгилаш, шу юртнинг қадим қаҳрамонларини излаб топиш сингари олийжаноб ишларга бош қош бўлди.
Кеча Президентимиз мотам маросимида “М.Ерниязов сингари халқ қаҳрамонлари ҳеч қачон ўлмайди унинг иккинчи ҳаёти бошланаяпти” деганида катта ҳақиқат бор.
Яқинда “Қорақалпоғистон” нашриётида “Янгиланган қорақалпоқ диёрим” деб номланган китобим нашрдан чиқди. Бу қасида Давлатимиз раҳбари Ш.Мирзиёев ва қорақалпоқ элининг раҳбари М.Ерниязовларнинг 30 ва кейинги 3 йил давомидаги ишларга бағишланади. Мен бу қасидани яратиб қорақалпоқ халқи олдида фарзандлик бурчимни адо этганимга қувонаман. Бу қасидада Президентимиз М.Ерниязовга Ўзбекистон Қаҳрамони олтин юлдузини тақар экан унинг М.Ерниязовга қорақалпоқ халқига ҳурмат билан айтган қуйидаги сўзлари бор.

“Шундай эл, шундай халқ раҳбари учун
Катта мукофотлар рағбати керак
Бундай қатьиятли меҳнаткаш инсон
Халқини энг оғир синовларда ҳеч
Ташлаб қўймаган
Биз бирга бўлганмиз Мўйноқдан тортиб
Шу юртнинг энг узоқ қишлоқларида
Уйларда, далада, ўтлоқларида.
Ерниязов қилган фидоий меҳнат
Рағбатга лойиқ
Қаҳрамон бир халқнинг Қаҳрамон раҳбари
Деб ҳурматлаб юрсин халойиқ”
Forwarded from Joqarǵi keńes.uz
Президентимиз куни кеча Нукусда ўтган мотам маросимида ҳам айнан шу сўзларни келтириб ўтди. Буларнинг ҳаммаси давлатимиз раҳбарининг, бутун Ўзбекистон аҳлининг Қорақалпоғистон юртига унинг Қаҳрамон раҳбарига бўлган чексиз ҳурматидир.
Мен бугун чуқур қайғу билан шу нарсани айтмоқчиманки,М.Ерниязов ўзи яратган янги кўркам кенг кўчалардан яйраб яшнаб ўта олмади, вақти йўқ эди. Ўзи обод қилган овулларнинг тўйларига бориб меҳмон бўлиб юролмади. Лекин, барибир юрагимда бир катта умид бор. Бу кўчалардан келажак ёш авлод юриб ўтади.
Ер устида яратилган барча бунёдкорликлар янги авлодни ўзининг кўркам кўринишлари билан тарбиялайди. Ёшлар янги қорақалпоқ тарихини ўрганганда бу қадим юртни янгилаб яшнатиб кетган М.Ерниязов эканлигини билиб оладилар. Демак, М.Ерниязовнинг ҳар бир меҳнати келажак авлод учун катта ҳаёт ва тажриба мактабидир.
Мен бугун қорақалпоқ халқининг ҳақиқий қаҳрамони М.Ерниязовнинг яқин дўсти ҳамдарди, елкадоши — умр йўлдоши бўлган Омонгулга, фарзандларига, Муса акани билган ва уни қадрлаган барча инсонларга чуқур қайғу билан ҳамдардлик билдираман. М.Т.Ерниязовнинг ёрқин хотираси ҳамиша қалбимизда яшайди.

Г.А.АННАҚИЛИЧЕВА,
“Қорақалпоқ адабиёти” газетаси Бош муҳаррири.
Олий Мажлис Сенати аъзоси.
Эълон!
Ҳурматли ота-оналар!
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7-май даги ПҚ-4708-сонли Қарорига асосан Тўрткўл туманидаги 40-сон математика фанига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ташкил қилинди. Шу муносабат билан, 2020-2021 ўқув йилига 5-синфга 60 нафар ўқувчилар Давлат тест маркази томонидан танлов асосида қабул қилинади. Давлат тест маркази томонидан 2020 йил август ойининг сўнгги 10 кунлигида ўқувчилардан математика фанидан тест топшириқлари олинади. Тестдан ўтган 60 нафар ўқувчилар математика фанига ихтисослаштирилган 5-синфга қабул қилинадилар.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар қабул қилинади:
1.Директор номига ариза
2.Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси
3.Ота-онасининг паспорт нусхаси
4.Ўқувчининг соғлиги тўғрисидаги тиббий маълумотнома
5.3х4 ҳажмдаги 6 дона фотосурат
6.Ўқувчининг 4-синфни тугатганлиги тўғрисидаги баҳолар табели

Маълумот учун телефонлар:
93-543-27-87
90-658-48-70
99-959-49-33
Мактаб маъмурияти.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚠️ Пандемия шароитида вафот этган инсонларнинг дафн маросимларини қандай ўтказиш лозим?

▪️Ушбу саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши аъзоси Мирзамақсуд Алимов жавоб қайтарди.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Давлат солиқ қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Елена Исмаева иштирокида бўлиб ўтган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
«Темир дафтар» — ўзи нима у?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда бўлиб ўтган брифингда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева муҳим саволларга жавоб қайтарди:

〰️〰️〰️〰️〰️

📕 «Темир дафтар» карантин шароитида ишсиз, даромадсиз қолган эҳтиёжманд, ёрдамга муҳтож оилаларнинг маҳаллада шакллантирилган шаффоф рўйхати;

💼 «Темир дафтар» ўз навбатида фуқаролар йиғинлари раисининг сектор ва ҳудуд раҳбари билан ҳамкорликдаги фаолиятини мустаҳкамлайди;

«Темир дафтар»ни юритишда эҳтиёжманд оилаларнинг 7 тоифаси, жумладан:

кам таъминланган;

ногиронлиги бўлган;

ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;

якка-ёлғиз кексалар;

доимий ишсиз фуқаролар;

карантин туфайли ишсиз қолган фуқаролар;

оғир эпидемиологик ҳудудлардан қайриб келинган фуқароларни камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилади.

🗝 Масъул ходимлар ўзининг кунлик амалга оширган ишлари юзасидан «Темир дафтар»идаги маълумотларни saxovat.argos.uz сайтига рақамли имзо калити орқали электрон шаклда киритиб боради;

🌀 «Темир дафтар»га тушган оиланинг ҳеч бўлмаганда битта аъзосини жорий йилда иш билан таъминланиб, шу орқали уларни муҳтожликдан чиқариш чоралари кўрилади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Бугун ривожланаётган юртимизнинг чекка ҳудудларига ҳам катта эътибор қаратилмоқда.
Тўрткўл туманининг марказидан анча олисда жойлашган “Қумбосқан” овул фуқаролар йиғинининг “Наврўз” аҳоли пунктида бугун ўзгаришлар катта.
Бугун ушбу чекка ҳудуддаги аҳолининг яшаш шароити, яратилган имкониятлари билан танишиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари С.Турдиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти администрацияси масъул ходими А.Жонузоқов, Қорақапоғистон Республикаси прокурори Ф.Алламбергенов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги халқ қабулхонаси мудири С.Худайбергенов, туман ҳокими Р.Шамуратов ҳамда сектор раҳбарлари ташриф буюрдилар.
Бугунги долзарб, глобал муаммо пандемия даврида аҳолининг бандлиги, ишсиз ёшларни касбга йўналтириш орқали моддий таъминот олишларига кўмаклашиш каби масалалар билан қизиқдилар.
Бу бўйича сектор раҳбарларига ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар, ечими бўйича тегишли топшириқлар бердилар.
Шундан кейин гуруҳ аъзолари ҳудудаги аҳолининг зарур тиббий маслаҳат ва муолажа олишлари учун фаолият юритаётган 42-қишлоқ оилавий поликлиника филиали, ҳаммом ҳамда фойдаланишга тайёр турган 140 ўринли болалар боғчасини кўриб чиқдилар.
Бугун ушбу аҳоли пунктида 0 дан 7 ёшгача 230 нафар болалар бўлиб, уларнинг 102 нафарини 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болажонлар ташкил қилади.
Болаларни 100 фоиз мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида 24-сонли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга шай турибди.
Шундан кейин ҳудуддаги эҳтиёжманд оилаларда бўлиб, уларга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотларини топширдилар.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Karakalpakstan.uz
Қарақалпақстан Республикасы Министрлер Кеңеси, Нөкис қаласы ҳәм барлық район ҳәкимликлериниң рәсмий телеграм каналларына ағза болың ҳәм аймақлардағы ең соңғы жаңалықларды бақлап барың!

Министрлер Кеңеси 👉🏻 t.iss.one/QResMinistrlerKenesi
Нөкис қаласы 👉🏻 t.iss.one/paytaxt_city
Əмиўдәрья районы 👉🏻 t.iss.one/amudarya
Беруний районы 👉🏻 t.iss.one/beruniy_news
Қараөзек районы 👉🏻 t.iss.one/QaraozekHakimligi
Кегейли районы 👉🏻 t.iss.one/kegeylirkuzofficial
Қоңырат районы 👉🏻 t.iss.one/qongiratrkuz
Қанлыкөл районы 👉🏻 t.iss.one/kanlikulnews
Мойнақ районы 👉🏻 t.iss.one/MuynakPress
Нөкис районы 👉🏻 t.iss.one/Aqmangituz
Тахтакөпир районы 👉🏻 t.iss.one/taxtakopir_xakimiyati
Төрткул районы 👉🏻 t.iss.one/turtkulhokim_uz
Хожели районы 👉🏻 t.iss.one/xodjeyli_rk
Тақыятас районы 👉🏻 t.iss.one/taqiyatasrk
Шымбай районы 👉🏻 t.iss.one/shimbayrk
Шоманай районы 👉🏻 t.iss.one/shomanay_rayon
Елликқала районы 👉🏻 t.iss.one/ellikqala1977
Бозатаў районы 👉🏻 t.iss.one/bozataw_uz

👉🏻Каналға ағза болыў 👉🏻 t.iss.one/QResMinistrlerKenesi