Деҳқон учун энг масъулиятли давр

Аслида экиш бошланганидан, то ҳосил йиғиб-териб олгунга қадар вақт деҳқонларимиз учун масъулият талаб қилади. Баҳорда ерни тобига келтириб вақтида уруғ қадаш, ёзда ўсиб чиққан ниҳолларни “тарбиялаш”, яъни вақтида сув ва зарур минерал ўғитлар билан таъминлаш ва кузда ёмғирли ва совуқ кунларга қолмасдан сифатли ҳосилни хирмонга етказиш зарур бўлади.
Айни кунларда агротехник жараёнларнинг ўз вақтида ўтказилиши, ғўзалар ривожланишининг меъёрида бўлишига ва режадаги ҳосилни олишга замин яратади.
- Фермер хўжалигимиз аъзолари билан биргаликда бу йил хирмонга 108 тоннадан ортиқ оқ-олтин етказишни режалаштирганмиз. Бугунги кунда далаларда чеканка ҳамда бошқада агротехник ишларининг вақтида олиб борилиши ҳам ҳосилнинг ривожига ўз таъсирини кўрсатади. Сабаби, шарбат йўли билан суғорилган ғўзаларнинг ўсувчи шохлари ва япроқлари ривожланиб, кўсакларга етиб бориши кам бўлади. Ўз вақтида чеканкалаш эса кучнинг кўсаклар ривожига тез пишиб етилишига замин яратади, -дейди “Кўна Тўрткўлли Бунёдбек” фермер хўжалиги раиси Р.Бобошев.
Ҳа, эрта тонгдан кун ботгунча ер билан “тиллашиб”, меҳр бериб ўстирилган ғўзаларнинг яхши ҳосил беришига умид қилаётган фермеримизга хирмонлари баланд бўлишини тилаб қоламиз.
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКАда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулло Оқилов:

❗️«Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўлим ҳолатларини камайтириб кўрсатаётгани йўқ. Бизга бундан ҳеч қандай наф йўқ. Бироқ вафот этаётганлар орасида коронавирус инфекциясига тест топширган ва таҳлил жавоблари орқали тасдиқланмаган ҳолатлар бўлиши мумкин. Қўлимизда беморда коронавирус ташхиси тасдиқланган факт бўлмаса, уни коронавирусдан вафот этди, дея олмаймиз».

🏥
«Ўзбекистонда 16 та шифохона коронавирусга чалинган фуқароларни даволаш учун ишламоқда. Зангиотадаги махсус клиника эса очилганига бир ҳафта бўлмасдан беморларга тўлиб бўлди».

〰️〰️〰️〰️
АОКА залида бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Ҳабибулло Оқилов Ўзбекистондаги эпидемиологик вазият, коронавирусдан ўлим кўрсаткичининг ўсиб бориши, статистик рақамлар ҳақидаги саволларга жавоб қайтарди.

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ҳабибулло Оқилов:

🚫 «Коронавирусга мўлжалланмаган шифохоналарда коронавирус аниқланса, уни 14 кунга ёпиб ташлар эдик. Жаҳон тажрибаси шуни кўрсатдики, бу нотўғри йўл.

☝️Ҳозир коронавирус чиқадиган бўлса, ўша бўлимнинг ўзини ёпяпмиз. У ҳам — бир кунга.

🧪 Пандемия бошида бир кунда 3 минг тест олган бўлсак, бугункунига 22-24 минггача ПЗР тест қилиняпти.

🏠 Хусусий клиникалар ҳаттоки фуқароларнинг уйига бориб ҳам анализ олиши мумкин ва таҳлил натижасини фуқароларга телефон орқали айтиши мумкин».

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from .
Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда эпидемиологик вазиятга яна бир бор тўхталиб ўтди

🔵 “Бу касалликка қарши кураш учун бизда барча захира ва имкониятлар мавжуд. Энг муҳими, фидойи ва жасур шифокорларимиз ўз бурчини садоқат ва матонат билан бажармоқда”, – деди Президент.

⚡️ Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқилади, аҳоли учун қулай тизим ишлаб чиқилади.

❗️ Вилоят, шаҳар ва туманларда маҳаллий кенгашлар, жойлардаги ҳокимлик ва бошқарув идоралари ўз ҳудудидаги вазиятни чуқур таҳлил қилиб, Республика комиссияси билан келишилган ҳолда карантин қоидаларини қаерда зарур бўлса кучайтириш, қаерда зарур бўлса юмшатиш тавсия этилди.

⚡️ Барча эҳтиёт чораларини кўрган ҳолда, имконият мавжуд бўлган ҳамма жойда ишлаб чиқариш корхоналарини ишга солинади.

Масалан, қишлоқ жойларда аҳоли шаҳардагидек тиғиз эмас. Касаллик тарқамаган ҳудудлар ҳам кўп. Бундай туманларда қишлоқ меҳнаткашларининг бемалол ишлаши, маҳсулотини харидорларга етказиб бериши учун барча шароит яратилади.

🔵 “Ҳаммамиз оиламиз, фарзандларимиз, муҳтарам нуронийларимизнинг соғлиги учун яна озгина чидашимиз, карантин қоидаларига қатъий амал қилишимиз шарт. Озгина чидасак, бу кунлар ҳадемай ўтиб кетади. “Сабр қилган муродга етар”, дейди халқимиз.

Ишончим комил, ҳар бир ишни етти марта ўйлаб, чидам ва матонат билан амалга ошириб келган эл-юртимиз бугунги синовлардан муносиб ўтиб, ўзининг эзгу мақсадларига албатта етади”
, – деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев бугунги видеоселектор йиғилиши аввалида мамлакатимиздаги эпидемиологик вазиятга алоҳида тўхталиб ўтди.
Коронавирус билан зарарланишнинг олдини олиш, касалликни эрта аниқлаш, симптомсиз ва енгил кечаётган беморлар билан олиб борилаётган даволаш ва назорат тадбирларини амалга оширишда янги стратегияларни қўллаш зарурлиги қайд этилди.
Амалдаги тест-таҳлил топшириш жараёнини қайта кўриб чиқиб, аҳоли учун қулай тизимни ишлаб чиқиш топшириғи берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев на проходящем сегодня видеоселекторном совещании отдельно затронул эпидемиологическую ситуацию в стране.
Отмечена необходимость применения новых стратегий профилактики, раннего выявления коронавирусной инфекции, осуществления лечебных и наблюдательных мер в случаях бессимптомного и легкого протекания болезни.
Поручено пересмотреть действующие процедуры тест-анализа и разработать систему, удобную для населения.

#Mirziyoyev #murojaat #koronavirus #pandemiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ёшлар ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Мактаб ўқувчиларини касбга ўқитиш муҳимлиги таъкидланди. Маҳаллаларда 136 та касб-ҳунар ўқитиш маскани, қисқа муддатли касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади.
Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қошида венчур фонд ташкил этилиши белгиланди.
Хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий шароитларини яхшилаш масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам обеспечения занятости молодежи и женщин.
Подчеркнута важность профессионального обучения в школе. В махаллях будут организованы 136 центров и краткосрочные курсы профобучения.
Принято решение организовать венчурный фонд при Государственном фонде поддержки предпринимательской деятельности.
Уделено внимание вопросам обеспечения женщин работой, улучшения их социальных условий.

#Mirziyoyev #videoselektor #kasbiytalim #bandlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter