Forwarded from Times.uz
📈 Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряптиинфографика

〰️〰️〰️〰️

📈 Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане — инфографика

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

Тест синовлари билан бир қаторда касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган бакалавриат таълим йўналишлари рўйхати

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

⚡️ “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади

“Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

🏢 Қарор билан Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

Агентлик томонидан бир қатор оммавий ахборот воситалари ва нашриётлари негизида акциядорлик жамияти шаклидаги “Yoshlar media xoldingi” ташкил этилади.

🤝 Давлат ва давлат улуши мавжуд бўлган ОТМнинг ёшлар билан ишлаш бўйича проректори лавозимига номзод
Агентлик билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

❗️Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳалари Агентлик билан мажбурий равишда келишилади.

💼 Агентлик директори Бош вазир тақдимномасига асосан Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

🔰 Мақоми, меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш ва тиббий хизмат кўрсатиш шартларига кўра:

🔸 Агентлик директори – вазирга, унинг биринчи ўринбосари – вазирнинг биринчи ўринбосарига, ўринбосарлари – тегишли равишда вазир ўринбосарларига;

🔸 Агентликнинг марказий аппарати ходимлари – вазирликлар марказий аппарати, ҳудудий бўлинмалари ходимлари эса – вазирликлар ҳудудий бўлинмалари ходимларига тенглаштирилади.

♻️ Қарор билан шунингдек, Тошкент шаҳар “Ёшлар ижод саройи” қошидаги Ёшлар симфоник оркестри негизида Ўзбекистон давлат симфоник оркестри ташкил этилади ва амалдаги меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари сақланиб қолган ҳолда Маданият вазирлиги тузилмасига ўтказилади.

➡️ Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти Агентлик тузилмасига ўтказилади.

Институт асосий фаолияти ёшлар муаммоларини ўрганиш, мазкур йўналишда илмий ва таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш ҳамда истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтирилган юридик шахс мақомига эга бўлган давлат муассасаси ҳисобланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Karakalpakstan.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонликлар БМТ томонидан ўтказилаётган глобал сўровда фаол иштирок этмоқда.

Сиз ҳам қатнашинг.
Forwarded from Дилшод Саиджанов (Ниқоб тақинг!)
АОКАнинг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази бошлиғи лавозимида ишлаб келган Зиямухамедова Дилноза Мурадовна Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижро этувчи аппарати оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири лавозимига тайинланди. Шунингдек, у Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажаради.

Дилноза Мурадовнани ушбу масъулиятли лавозимга тайинлангани билан Агентлик номидан чин қалбдан табриклайман.

Ахборот соҳасидаги олдимизда турган масалаларни ҳал қилиш ҳамда оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш борасидаги ишларига омад ва муваффақиятлар тилаймиз!

@saidjanov_dm
Замонавий электр ҳисоблагичлар ўрнатилмоқда
Хабарингиз бўлса июнь ойининг иккинчи ўн кунлигидан, аниқроғи 22 санадан бошлаб туманимизда янги электр ҳисоблагичлар алмаштирилиб бошланганлиги тўғрисида маъмумот берган эдик.
Янги, замонавий электр ҳисоблагичнинг ўзгачалиги шундаки, ҳисоблагичнинг пули тугаб қолса, автоматик тарзда хонадон электр энергиясидан узилади. Агар унга пул ўтказилса, яна автоматик тарзда электр билан таъминланади.
Бугунги кунда туманимизда 36 мингдан ортиқ хонадон истиқомат қилади. Шу кунгача 5мингдан ортиқ хонадонга замонавий ҳисоблагичлар бепул тарзда ўрнатиб берилди.
-Ўзбекистон Республикаси Президентиниг 2019 йил 9 июлдаги ПФ-5761-сонли «Ёқилғи-энергетика соҳасида ўзаро ҳисоб-китобларни янада такомиллаштириш ва молиявий барқарорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан Республикамиз бўйлаб аҳолини тўлиқ янги ҳисоблагичларга ўтказиш белгиланган бўлиб, туманимизда ҳам бу борада ишлар режа асосида амалга оширилмоқда.
Янги ҳисоблагичлар автоматлаштирилган тизимга уланган бўлиб, унга пул ўтказиш ҳам уйда ўтирган ҳолда электрон пул ўтказиш орқали тўлов амалга оширилганда, автоматик тарзда ишга тушади. Ҳозирги кунда электр ҳисоблагичларни ўз муддатида сифатли ўрнатиш мақсадида туманимизда Республикадан ёрдамга келган 6 та гуруҳдан иборат 95 нафар ходимлар ишлаб турибди,-дейди Ттэтк бошлиғи ўринбосари М.Уразимбетов.
Замонавий ҳисоблагичларнинг ишлаш тизими ва қулайликларини эшитган ҳамшаҳарларимиз ўз миннатдорчиликларини билдирмоқдалар.

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида ўтказилган брифинг видеоси

@aoka_uz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Давлат герби Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 2 июлдаги 616-ХИИ-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қуйидаги кўринишга эга: тоғлар, дарёлар ва сўл томони буғдой бошоқларидан, ўнг томони эса чаноқлари очилган ғўза шохларидан иборат чамбарга ўралган гуллаган водий узра қуёш заррин нурларини сочиб туради. Гербнинг юқори қисмида Республика ҳурлигининг рамзи сифатида саккизбурчак тасвирланган бўлиб, унинг ички қисмида ярим ой ва юлдуз тасвирланган. Гербнинг марказида бахт ва эрксеварлик рамзи — қанотларини ёзган Ҳумо қуши тасвирланган. Гербнинг пастки қисмида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандида «Ўзбекистон» деб ёзиб қўйилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг рангли кўринишида: Ҳумо қуши ва дарёлар — кумуш рангида; қуёш, бошоқлар, пахта чаноқлари ва «Ўзбекистон» ёзуви — олтин рангида; ғўза шохлари ва барглари, тоғлар ва водий — яшил рангда; чаноқлардаги пахта — оқ рангда; лента — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғининг рангларини акс эттирувчи уч хил рангда; саккизбурчак — олтин зарҳал билан ҳошияланган ҳолда ҳаво рангда; ярим ой ва юлдузлар — оқ рангида тасвирланган.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Тўрткўл туман бўлими
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

❗️Карантин талаблари кучайтирилади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қабул_2020

ОТМга қабул қилишда хотин қизлар учун тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from AOKA - Rasmiy kanali
🦠🏠 Уйда даволаниш: қай тартибда, кимларга мумкин, кимларга мумкин эмас?

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси, профессор Ҳабибулла Оқилов Кун.уз мухбири билан суҳбатда мавзу юзасидан маълумот берди:

— Ривожланган давлатларда касаллик симптомсиз ёки енгил шаклда ўтаётган беморлар уйда даволаняпти. Ҳозир бизда ҳам бунинг учун барча шароитлар бор. Шунинг учун агар бемор таҳлилида коронавирус аниқланган бўлса, лекин унинг симптомлари йўқ ёки енгил ўтаётган бўлса, масалан аксирмаётган, йўталмаётган, нафаси қисилмаётган, таъм ва ҳид сезгилари йўқолмаган, тана ҳарорати кўтарилмаган бўлса, 5 июлдан бошлаб шу тоифадаги беморларга уйда даволанишга рухсат берилади.

🚧 Бу, албатта, ички ишлар ва Миллий гвардия томонидан уларнинг уйда қолиши таъминланган ҳолда ташкил этилади.

☎️ Оилавий поликлиникасидан ҳар куни эрталаб телефон орқали мулоқотда бўлиб турилади. Тана ҳароратинг кўтарилмадими, йўталмадингми, деб хабар олиб турилади.

🚫 Бемор талабларга риоя қилсагина, уйда қолиши мумкин. Агар касаллигини била туриб, кўчага чиқса, унга нисбатан жавобгарлик белгиланган.

🧪 Уйда даволанаётган бемордан 10 кундан кейин тест олинади ва агар манфий натижа олинса, уни ҳисобдан чиқариш мумкин бўлади.

💊 Уйда даволанаётган беморларга иммунитетни кўтарадиган дорилар берилади. Бу дорилар ҳамма жойда бор.

🏥 Агар бемор телефон орқали мулоқотда: «Менда йўтал пайдо бўлди, кечқурун бироз ҳароратим кўтарилди», деса, у албатта стационарга олиб кетилади.

☝️Коронавирус аниқланган беморнинг ёши 65 дан ошган бўлса, ё ортиқча вазни бўлса, ёхуд қандли диабет, метаболик синдром, гипертония каби ёндош касалликлари бўлса, улар симптомлар бор-йўқлигидан қатъи назар фақат стационар шароитда даволанади.

@aoka_uz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Ўқитувчилар тўлдирадиган ҳужжатлар сони битта журнал билан чекланади

👉 https://kun.uz/56209824

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Forwarded from Times.uz
ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇮🇷
Эронда ҳар 10 дақиқада битта фуқаро коронавирусдан вафот этмоқда, ҳар 35 сонияда вирус юқтириш ҳолати қайд этилмоқда NYT

🇳🇿
Янги Зеландия соғлиқни сақлаш вазири карантин қоидасини бузгани учун истеъфога чиқди РИА Новости

🇺🇸
АҚШда бир кунда 50 000 дан зиёд киши коронавирусдан зарарланди — NYT

❗️Африкада 10 мингдан ортиқ бемор коронавирусдан вафот этдиForbes

🌐 АҚШ «Ремдесивир» дориси глобал захирасини сотиб олишишидан ЖССТ хавотирдаChina Daily

〰️〰️〰️〰️〰️
Бошқа янгиликлар 👉 бу ерда

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Қабул - 2020. Хотин-қизларга ажратиладиган 4 фоизлик давлат грантлари ҳақида муҳим маълумотлар

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская