May 28, 2020
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
May 28, 2020
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
May 28, 2020
Асрлар оша момоларимиздан бизларга мерос бўлиб келаётган ҳунар турларидан миллий кўрпалар, тўшаклар ва қуроқлар ҳозиргача сақланиб келмоқда.
”Ҳунарманд” уюшмаси Тўрткўл туман бўлими фаол аъзолари, кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Фазилат опа ва синглиси Зумрадхон Абдуллаевалар мана 10 йилдирки шу ҳунар билан шуғулланиб келмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича Тўрткўл туман Агробанкдан 44 миллион кредит (қирқ тўрт миллион) маблағларини олиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда фаолият кўрсатмоқдалар.
Кўплаб шогирдларга ўзининг ҳунар сирларини ўргатиб, шогирдларига ҳам мустақил ишлаши учун устоз фотиҳасини берганлар. Яқинда Фазилат опаинг 4 нафар шогирдлари “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиб, имтиёзли кредит олиб иш бошладилар.
Улардан, Мавлуда Қурбанова устози Зумрад Абдуллаеванинг қўл меҳнатларини кўриб, ҳавас билан унга шогирд тушганини ва бугун Давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда банкдан 22 млн кредит олиб, алоҳида иш бошлаганини тўлқинланиб гапирди.

Бугун Тўрткўллик Бибижон она Абдуллаева ўз ҳунарини қизларига, келинларига, ва невараларига ўргатиб устоз-шогирд анъаналарига риоя қилган ҳолда ҳунарли аёл-қизлар сонини оширмоқда.
Биз эса, қўли гул ҳунармандларимизга юртдошларимизнинг тўй-ҳашамларига миллий услубдаги кўрпалар, тўшаклар ва ёстиқчаларни тикишдан чарчамасликларини тилаймиз.

Ф.Б.Атаджанова,
"Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
May 28, 2020
May 28, 2020
May 28, 2020
May 28, 2020