Пенсия тайинлашда электрон шаклда маълумотлар олиш тизими жорий қилинади

2020 йил якунига қадар
пенсияларни тайинлашда фуқаролардан 2005 йилдан кейинги даври учун иш стажи ва иш ҳақлари тўғрисидаги маълумотларни талаб этмасдан электрон шаклда олиш тизими жорий қилинади (Ягона миллий меҳнат тизими, Жамғариб бориладиган пенсия тизими, иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг электрон реести маълумотларига асосан);

Ўртача бир йилда 230 мингдан ортиқ фуқароларнинг 2005 йилдан кейинги иш фаолияти ёки иш ҳақи тўғрисидаги архив маълумотларини қидириш ва йиғиш билан боғлиқ оворагарчиликлари олди олинади.

Каналга уланиш👇
https://t.iss.one/hudud24official

Telegram| Facebook | Twitter | YouTube
Forwarded from Karakalpakstan.uz
А.Бекмуратов:

Баспасөз хызметлерине итибар артпақта

https://karakalpakstan.uz/kk/news/show/2118

👉 Каналға ағза болыў - @QresMinistrlerKenesi
🏠#Уйда_қолинг

Карантин қоидаларини бузган шахсларга қонуний чора кўрилди
Республикамизда карантин қоидаларига риоя қилиш фуқароларнинг саломатлиги учун энг яхши ҳимоя воситаси бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришлар, касаллик Республикада аҳоли ўртасида ҳам чиқаётгани ҳақидаги маълумотлар билан ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали танишиб бормоқдамиз.
Аммо, ўзининг ва ўзгаларнинг саломатлигига бефарқ бўлган бир неча фуқаролар карантин қоидалари бузилишига йўл қўйдилар.
Тўрткўл тумани маъмурий суди томонидан 2020 йил 28 май куни ушбу суднинг суд мажлисилар залида 4 нафар ҳуқуқбузарларга нисбатан ЎзР МЖТКнинг 54-моддаси 2-қисми (Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш ҳавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларни узрли сабабларсиз бажармаслик) ва 191-моддаси 1-қисми (Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этиш ) билан маъмурий иш кўриб чиқилди.
Яъни Тўрткўл туман Ўзбекистон ОФЙ ҳудудида яшовчи фуқаролар 2020 йил 27 апрель куни соат 23-00лар чамасида карантин қоидаларига риоя қилмасдан, ўз уйида олдиндан танишлари бўлган фуқаролар билан қимор ўйинларини ўйнаб ўтирганлиги туман ИИБ ходимлари томонидан аниқланган.
Мазкур иш юзасидан маъмурий суд томонидан ҳар бир ҳуқуқбузарга базавий ҳисоблаш микдорининг 10 баробари ҳисобида, яъни 2 млн 230 минг сўмдан жарима, жазо чораси сифатида қўлланилиши ҳақида қарор чиқарилиб, ашёвий далиллар-қиморга тикилган пуллар тегишли тартибда давлат фойдасига ўтказилди.
Б.Досымбетов,
Тўрткўл тумани маъмурий суди раиси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Forwarded from Times.uz
📊 Инфографика: Ўзбекистонда коронавирус билан касалланган ва тузалганлар сони қандай ўзгаряпти

Манба: @reviewuznews

〰️〰️〰️〰️

📊 Инфографика: Как меняется число заболевших и выздоровевших от коронавируса в Узбекистане

Источник: @reviewuz

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Times.uz
КОРОНАВИРУС — ДУНЁ ЯНГИЛИКЛАРИ

🇺🇸
АҚШда коронавирусдан вафот этганлар сони 100 минг кишидан ошиб кетди The Guardian

🇯🇵 Япония ҳукумати сайёҳларнинг кунлик харажатларини қоплаш учун 185 доллар миқдорида сайёҳлик ваучерини жорий қилади. Дастур учун жами 12,5 миллиард АҚШ доллари ажратилади Japan Today, The Guardian

🇬🇷
Грецияда 1 июндан бошлаб сил касаллигига қарши оммавий эмлаш бошланади. Мутахассислар фикрича, бу эмлаш нафас йўли инфекциялари ривожланиш хавфини 5 баробар пасайтиради ва COVID-19 хавф гуруҳида бўлган фуқароларни ҳимоялашга кўмаклашади DW

🌐 ЖССТ янги тузилма — ташкилотнинг донорлик базасини кенгайтириш билан шуғулланувчи, юридик жиҳатдан мустақил орган ҳисобланувчи ЖССТ жамғармаси тузилиши тўғрисида маълум қилди Reuters

〰️〰️〰️〰️
👉 Бошқа янгиликлар: https://t.iss.one/aoka_uz/1976

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

❗️Давлат хизматлари кўрсатиш бўйича қатор маъмурий регламентлар тасдиқланди

“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида” Ҳукумат қарори (327-сон, 23.05.2020 й.) қабул қилинди.

🔰 Қарор билан қуйидаги маъмурий регламентлар тасдиқланди:

👉 Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Дафн маросими учун нафақа тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа олувчилар рўйхатида мавжудлиги ҳақида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш;

👉 Пенсия ва нафақа миқдори тўғрисида маълумотнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш.

✍️ Жумладан, Фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақани тайинлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра, ариза берувчи бола туғилган кундан бошлаб 6 ой муддат ичида мазкур нафақани тайинлаши учун давлат хизматлари марказига (ДХМ) борган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали мурожаат этади.

🔺Тегишли сўровнома бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига юборилади.

📋 Пенсия жамғармаси ўз навбатида нафақани тайинлаш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

🖥 Нафақа тайинланган тақдирда нафақани қачон ва қаердан олиш тўғрисида маълумот, нафақа тайинлаш рад этилганда рад этиш сабаблари кўрсатилган маълумот тегишли ДХМга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.

❗️Давлат хизмати кўрсатилгани учун йиғим ундирилмайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Биласизми

Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари қўллаб-қувватланади

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ-ПРОЦЕССУАЛ КОДЕКСИГА ЯНГИ КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИШЛАР ВА ҚЎШИМЧАЛАР ҲАҚИДА СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ
2020 йил 27 май куни жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди биносида Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 14 май кунги “Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал кодексига жиноят процессида иштирок этувчи фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган ўзгартишлар ва қўшимча киритиш тўғрисида”ги 617-сонли Қонуни терговга қадар текширув дастлабки тергов органи ва суд ходимларига етказиш бўйича семинар бўлиб ўтди.
Семинарда жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди, Элликқалъа туман маъмурий суди, Элликқалъа туман прокуратураси, Элликқалъа тумани ИИБ тергов гуруҳи терговчиси, “Advokat Altingul” адвокатлик бюроси адвокати А.Ерниязова ва суд ходимлари иштирок эдилар.
Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди раиси О.Ж.Мауленов мазкур Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 52-моддаси биринчи қисми «Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи иш юритишнинг исталган пайтида ҳимоячидан воз кечишга ҳақлилиги, бундай воз кечишга фақат гумон қилинувчининг, айбланувчининг ёки судланувчининг ташаббуси билан ва ҳимоячининг ишда иштирок этишига суриштирувчи, терговчи ёки суд томонидан адвокат таклиф этиш орқали таъминланадиган реал имконият мавжуд бўлгандагина йўл қўйилиши, бунда адвокат ўз ҳимояси остидаги шахс билан холи учрашганидан кейин ҳимоядан воз кечилганлигини тасдиқлаши, ҳимоячидан воз кечиш жараёни видеоёзув орқали қайд этилиши шартлиги ва ҳимоячидан воз кечганлик ҳақида гумон қилинувчи, айбланувчи, судланувчи, шунингдек адвокат, суриштирувчи ёки терговчи томонидан имзоланадиган баённома тузилши ёҳуд суд мажлиси баённомасига ёзиб қўйилиши кўрсатилган. Видеоёзув материаллари баённомага илова қилиш, бунда ҳимоячининг ҳимоя остидаги шахс билан холи учрашиши видеоёзув орқали қайд этилмаслиги кўрсатилган қонуннинг аҳамияти тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтди.

О.Ж.Мауленов,
Жиноят ишлари бўйича
Элликқалъа туман суди раиси
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Туманимиз фуқароларидан бозорнинг кунора очилиши, машиналарнинг тўхташ жойига оид мурожаатлар келиб тушган.
Бу бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз: Барчамизга маълум Ўзбекистон Республикаси бўйлаб коронавирус пандемияси ҳукм сурмоқда. Кўринмас хавфнинг қандай, қай томондан ва қайси йўл орқали бизга кириб келиши қоронғу. Фуқароларнинг ўзбошимчалик билан карантин қоидаларини бузишлари сабабли Республикада аҳоли ўртасида касаллик юқтирганлар сони кўпайиб бормоқда.
Фуқароларимиздан эса оддий – карантин тартиб-қоидаларига риоя қилиб уйда ўтириш сўралмоқда.
Турткул тумани яшил худудга кирганлиги билан Қорақалпоғистон Республикаси ҳалигача қизил ҳудуд ҳисобланади. Шу сабабли туман ҳудудида коронавируснинг олдини олиш мақсадида фуқаролар кўп йиғиладиган жойларга, асосан туман деҳқон бозори олдида фуқаролар тартибсиз равишда автомашиналарини қўйиб кетиш ҳолатлари давом қилмокда. Бозордан чиққан фукароларнинг йўлдан ўтишида тўпланиб қолиш ҳолатлари учрамоқда. Бу эса аҳолининг оралиқ масофани сақлаш тартибининг бузилишига сабаб бўлмокда.
Шу сабабли Республикада карантин бекор қилингунча деҳқон бозори ишлаган кунлари эрталабки 7 дан 14:00 гача бозор олдида траспорт воситалари қатновини тартибга солиш мақсадида йўл ёпилиб бозорга келмаган машиналар қатнови тўхтатилади. Бозорлик қилишдан бошқа мақсадда ҳаракатланаётган автомашина эгаларига Зиёкор кўчасидан ҳаракатланиши тушунтирилмоқда.
М. Аллбаергенов,
Тўрткўл туман ИИБ бошлиғи 1-ўринбосари

Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг навбатдан ташқари 4-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибида ташкилий масала, Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси 81-модда 4-банди ва “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Регламенти тўғрисида”ги Низомнинг 14-моддасига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес раисининг ўринбосари лавозимига сайлаш масаласи кўриб чиқилди.
“Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида”ги Низомнинг 13-моддасига мувофиқ, Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари лавозимига депутатлар орасидан 31-сонли “Орта қала” сайлов округи депутати Давлетов Атабек Ильхамович яширин овоз бериш йўли орқали сайланди. Шу кунгача А.Давлетов “Қорақалпоқагрохимияҳимоя” акционерлик жамияти директори лавозимида ишлаб келган.
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ ФВВ Ахборот хизмати раҳбари Мурод Содиқов иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг

1801 нафар фуқаронинг биометрик паспорти тикланди.
📘 ДХА томонидан жами 1798 та, шундан 1342 та туғилганлик, 35 та ўлим ва 421 та никоҳ гувоҳномаси қайта тикланди.
📕 Касбий таълим бошқармаси томонидан 34 та йўқолган ўрта махсус таълим дипломи тиклаб берилди.
🕌 Сардоба ва Мирзобод туманидаги 3 та масжид тозаланди.
Оқ олтин туманидаги Аҳиллик қабристонида 216 та, Сардоба қабристонида 162 та ва Навбаҳор қабристонида 101 та қабрда ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
🏭 Электр таъминоти бўйича 3 та подстанция, 105 та трансформатор, 342.76 метр электр кабель линияси ҳамда 6232 та электр симёғоч устунлари ўрнатилди.
🛢 Газ таъминоти бўйича 2.28 км узунликдаги қувур ва 7 та газ таақсимлаш шкафи таъмирлаш ишлари олиб борилиб, аҳолига 831 та маиший газ балонлари берилди. Қўшимча 1000 дона газ балонлари ва 200 та газ плитаси тарқатилди.

@studio_67
Forwarded from 67 studio
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️ Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ахборот хизмати раҳбари Даврон Жуманазаров иштирокида «Сардоба» сув омбори билан юз берган фалокат тафсилотларига бағишланган брифинг

🔹 Бугунги кунда 1070 га яқин шахсий таркиб, 140 га яқин техника сафарбар этилган.
🔹 Тозалаш ишларида 650 метр девор тикланди.
🔹 4500 кв.метр жой чиқиндилардан тозаланди.
🔹 Кунига 140 та, бошлангандан буён аҳоли билан 5901 та профилактик суҳбат ўтказилди.
🔹 Карантин қоидаларига риоя этиш бўйича 140 та профилактик суҳбат ўтказилди.
🔹 106 нафар фуқарога карантин қоидаларига зид равишда юргани учун огоҳлантириш ва 10 нафарига маъмурий баённома расмийлаштирилди.
🔹 42 нафари ҳудудий ички ишлар бўлимига шахсини аниқлаштириш учун берилди.

Каналга уланиш https://t.iss.one/studio_67
Асрлар оша момоларимиздан бизларга мерос бўлиб келаётган ҳунар турларидан миллий кўрпалар, тўшаклар ва қуроқлар ҳозиргача сақланиб келмоқда.
”Ҳунарманд” уюшмаси Тўрткўл туман бўлими фаол аъзолари, кўп йиллардан буён фаолият юритиб келаётган Фазилат опа ва синглиси Зумрадхон Абдуллаевалар мана 10 йилдирки шу ҳунар билан шуғулланиб келмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қўвватлаш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бўйича Тўрткўл туман Агробанкдан 44 миллион кредит (қирқ тўрт миллион) маблағларини олиб, карантин қоидаларига амал қилган ҳолда уйда фаолият кўрсатмоқдалар.
Кўплаб шогирдларга ўзининг ҳунар сирларини ўргатиб, шогирдларига ҳам мустақил ишлаши учун устоз фотиҳасини берганлар. Яқинда Фазилат опаинг 4 нафар шогирдлари “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиб, имтиёзли кредит олиб иш бошладилар.
Улардан, Мавлуда Қурбанова устози Зумрад Абдуллаеванинг қўл меҳнатларини кўриб, ҳавас билан унга шогирд тушганини ва бугун Давлатимиз томонидан берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда банкдан 22 млн кредит олиб, алоҳида иш бошлаганини тўлқинланиб гапирди.

Бугун Тўрткўллик Бибижон она Абдуллаева ўз ҳунарини қизларига, келинларига, ва невараларига ўргатиб устоз-шогирд анъаналарига риоя қилган ҳолда ҳунарли аёл-қизлар сонини оширмоқда.
Биз эса, қўли гул ҳунармандларимизга юртдошларимизнинг тўй-ҳашамларига миллий услубдаги кўрпалар, тўшаклар ва ёстиқчаларни тикишдан чарчамасликларини тилаймиз.

Ф.Б.Атаджанова,
"Ҳунарманд" уюшмаси Тўрткўл туман бўлими бошлиғи
Каналга уланиш👇👇👇
👉 https://turtkulhokim.uz
🌐Ⓜ️anba: https://t.iss.one/turtkulhokim_uz
Ҳунар-ҳунардан ризқинг унар.